Кўпчиликни тасаввурида Атом электростанцияси жуда улкан ва доимо кулиб турувчи РОБОТ шаклида гавдаланса керак. Бизни шароитимизда бу РОБОТ анжанчасига шўх ўйнаб, катта лопаткаларда заминимиздан чиққан уранни палов егандек ошалаб, қудратли елкаларидан узоқ ва қоронғу қишлоқларга ток юбораётган ижобий қахрамондек намоён бўлаяпти шекилли. Пропаганда яхши кетаяпти. Лекин аслида бу – ҳар дақиқада бирон фалокат сабабли кўринмас ажал уруғларини сочиб ташлай оладиган, дўзах қаъридан чиққан ўтли аждардек сиймо ва реал хавф, агар қурилса, ўнлаб йил бошимизни устида турадиган тахликалар ойболтасидир. Ва дунёнинг етакчи мамлакатларида унинг хавфидан ҳалос бўлишга харакат кетмоқда. Бизда эса мислсиз пулга, бутун дунёдан 50-60 йилга кечга қолиб, жаннатий маконимизда бу аждарҳони уясини бунёд қилишга харакат бошланди. Агар кимдир “АЭС қурилиши фанимизни олға суради деса” бекор айтибди. Чунки бизда АЭС қурилиб, ишга тушгунича дунёдаги барча АЭСларни куни битиб қолади. Қуйида, мени эркин таржимамда, Швейцариялик фидоийларни шундай бир “аждарҳо”ни мавҳ этишлари хақидаги мақола берилган. Ўқинг ва мулоҳаза қилинг!
Швейцария тарихида илк бор Атом электростанциясини истеъмолдан чиқариш амалиёти бошланади.
Бир неча ҳафтадан сўнг Швейцарияда «Мюлеберг» атом электростанциясини фаолиятни тўҳтатиш ва бузиш амалиёти бошланади. Бундай амалиёт мамлакат тарихида илк бор амалга оширилади. BKW компаниясини ўзига қарашли АЭСни ёпиши хақидаги 2013 йилдаги қарори аксарият томонида маъқулланди. «Атом электростанцияларисиз келажак» фуқаролар ташаббуси қўмитаси ижрочи директори ва эксперт Петер Штутц (Peter Stutz) фикрига кўра бунга бир нечта факторлар ечимининг уйғунлашуви сабаб бўлди.
Биринчидан, АЭСларга қарши жамоатчилик харакати “Мюлеберг”ни ўчирилишига эришди. Иккинчидан бунга қуёш энергияси нархининг кескин тушиб кетиши сабаб бўлди. Ва ниҳоят учинчи фактор – Япониядаги Фукусима АЭСидаги авариядан кейин реактор хавфсизлигини ошириш мислсиз катта маблағларни талаб қилгани бўлди.
Мазкур амалиётни хаётга татбиқ этилишига икки оқила аёлни — BKW компанияси назорат кенгашидаги Берн кантони кузатувчиси Барбара Эггер (Barbara Egger) ва BKW компанияси бош директори Сюзан Тома (Suzanne Thoma)ларни ўта хавфли манбани ўчириш йўлидаги фаол курашлари ҳам сабаб бўлди — дейди П.Штуц.
Туппа туззук ишлаб, энергия бериб турган, тайёр электростанцияни 2019 йил охиригача тўхтатиб, бузиш ишлари жуда қиммат туради. Экспертларни фикрича бунга 3 миллиард франк (доллардан) ортиқ маблағ сарфланади ва жараён 2050 йилгача чўзилиши мумкин. Энг катта ва қиммат муаммо — ядровий чиқиндиларни узоқ муддат сақлаш муаммосидир. Ҳозирча Швейцарияда ядро чиқиндилари қаерга кўмилишини ҳеч ким билмайди.
Дунёдаги мавжуд АЭСларни шу кунгача атиги ўнтаси утилизация қилиниб, қисмларга ажратилган. Шунинг учун бу соҳани яхши биладиган мутахассислар умуман дунёда йўқ. АЭСни бузиш жараёнида қандай муаммоларни ечишга тўғри келишини ҳам тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун энг оғир ишларга чет эл компаниялари таклиф қилинади. Нима бўлмасин, бу Швейцария учун мураккаб амалиёт бўлади.
Ҳусан Турсунов