O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Атушда 70 киши отиб ташланди

Атушда 70 киши отиб ташланди
192 views
10 March 2017 - 15:19

Хитой уйғурларни қатл этишда давом этмоқда

Хитойдан келаётган хабарларга кўра 4-март куни Атуш шаҳрининг Бўстон деб номланувчи ерида уйғур ёшлари тарафидан ҳар йили уюштириладиган футбол мусобақасидан сўнг ёшлар уйларига қайтишаётганларида хитой соқчилари ва уйғур ёшлари орасида тўқнашув юзага келган.

Натижада хитой соқчи жалллодлари 70 нафар уйғур ёшларини ўққа тутиб, отиб ташлаганлар. Яна кўплаб киши яраланган, яраланганлар сони ҳозирча номаълум қолмоқда. Аммо жуда кўп қон тўкилганидан йўллар қонга тўлиб кетганлиги айтилмоқда.

Хитой ҳукумати уйғур ёшлари қаршилигини бостириш учун Ҳинондан 1000 нафар аскарни олиб келган. Хитой ҳукуматининг ушбу қарорига қараганда вазият оғир бўлган Атуш ва Қашғардаги аскарларнинг қаршиликни бостиришга ожиз қолганларидан бошқа провинциядан ёрдам кучлари сафарбар қилинган.

Ушбу қонли қирғин ҳақида Хитойнинг ҳеч қайси бир ахборот агентликларида хабар берилмаган.

Воқеа тафсилотлари ва бошқа маълумотлар ёзилган аудио ёзувларни қуйида тинглашингиз мумкин.

ЎХҲ хабарлар бўлими