O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Афғонистондаги режим алмашувининг Ўзбекистонга ҳавфли таъсири

Афғонистондаги режим алмашувининг Ўзбекистонга ҳавфли таъсири
199 views
17 August 2021 - 17:50

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида Афғонистондаги сўнгги воқеаларнинг Ўзбекистонга таъсирини бундай изоҳлади:

«Мен учта асосий нуқтани ажратиб кўрсатган бўлардим.

1. Толибоннинг Ўзбекистон ҳудудига бостириб кириш хавфи борми?

Менимча,  бу таҳдид нолга яқин.  Толибон қўшниларининг суверенитетига тажовуз қилмоқчи эмаслигини бир неча бор билдиргани учунгина эмас.  Ҳокимиятни ўз қўлига олгач,  улар давлат ҳокимияти партияси мақомидан келиб чиққан ҳолда янги мантиққа амал қилишлари керак бўлади.

Ҳа, улар энди давлат,  шунинг учун бир қатор янги мажбуриятларни ўз зиммасига олишлари керак бўлади.  Энг аввало,  уларнинг асосий вазифаси халқаро легитимликка, уларнинг суверен давлат сифатида эътироф этилишларига эришиш бўлади.

Шунинг учун, (ўз ғояларига хилоф бўлмаган тарзда) тажовузкор ҳаракатлари учун янада кўпроқ айбланиш ва изоляцияга тушиб қолмаслик учун барча ишни қилишади.

Иккинчидан,  энди улар иқтисодий вазият ва аҳолининг турмуш даражаси учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак бўлади.  Шу нуқтаи назардан,  шимолий қўшнилар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш,  шу жумладан транспорт йўлаклари,  электр энергияси, газ ва нефт етказиб бериш масаласида манфаатдор бўлишади.  Шу маънода Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик истиқболлари аввалгидек қолади.  Қолаверса,  агар толиблар бутун мамлакатда қонунийлик ва тартибни ўрнатишга муваффақ бўлсалар,  иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари фақат яхшиланади.

Лекин юқорида айтилганлар Ўзбекистон учун ҳеч қандай хавф йўқ дегани эмас. Хавф шундан иборатки,  унинг жанубий қўшниси,  эндиликда энг қатъий шариат қонунлари билан бошқариладиган мамлакатга айланиб,  шу тариқа мамлакатимизда исломий кайфиятни қўзғатиши мумкин.  Бундан ташқари,  Аброр Мухтор Али каби маҳаллий хамиртурушли «толиблар»  мусулмонларнинг маълум бир қисми орасида танилишган.

Жамиятнинг айни қисми Афғонистонда толиблар ўрнатаётган тартиблардан фақат илҳомланади.  Ўзбекистон ҳукумати эса бу фикрларга ҳаддан зиёд зид келишдан қўрқади.  Шу боис,  Манавиятчилик ва Уятчилик руҳидаги консерватив мафкурани сингдириш тенденцияси фақат кучаяди,  бундан эса,  аёллар ҳуқуқлари ва ёшларнинг эркинликни севувчи қисми кўпроқ зарар кўради.

3.  Яна бир хавф бор.  Толибон очиқчасига (ва афтидан, АҚШ билан музокараларида) ўз ҳудудида халқаро жиҳодчи ташкилотлар тузилишига йўл қўймасликка ваъда берган.  Ва улар ҳақиқатан ҳам Афғонистондан ИШИД бўлинмаларини сиқиб чиқариб,  бу мажбуриятни бажаришга ҳаракат қилишади.  ИШИД аъзолари қаерга боришлари керак,  айниқса уларнинг сафида мамлакатларимиз фуқаролари бўлса? Улардан баъзилари Марказий Осиё давлатлари ҳудудига киришга ҳаракат қилишлари мумкин,  кичик бўлса ҳам.  Шу билан бирга,  уларнинг Афғонистоннинг Туркманистон ва Тожикистон билан чегаралари орқали минтақага кириб бориш эҳтимоли кўпроқ”.

Манба: Eltuz.com