O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Афғонистон ва унинг атрофидаги маш-машалар

Афғонистон ва унинг атрофидаги маш-машалар
429 views
03 September 2021 - 19:00

Кўпчилик қатори Афғонистондаги вазиятни ва унинг атрофидаги сиёсий холатни қизиқиб кузатдим. Уни тушунишим учун кўпроқ маълумотларни ўрганиб чиқишимга тўғри келди. Уларни умумлаштириб, қисқа килиб асосий мазмунини сиз билан улашмоқчиман. ўйлайманки, сизда бўлаётган воқеалар хақида янги тасаввур пайдо булади.

Келинг, АҚШ ва Хитой муносабатларидан бошлаймиз. Шунда, нега Хитой Афғонистонга қизиқаётганини тушунасиз.

Хабарингиз бор, АҚШ ва Хитой уртасида иқтисодий уруш бошланган. Хитойнинг асосий савдо йули денгиз ва океанлар оркали утади. АКШ Хитой савдосига таъсир қилиш учун Жануби-Хитой денгизида тўсиқ яратяпти ва Хитой йулларини тўсяпти.

Иккинчи Жаҳон урушидан буён AҚШ Осиё-Тинч океани минтақасида ҳарбий ҳукмронликни таъминлашга интилиб келади. Экспансия учун эмас, минтақавий барқарорликни сақлаб туриш учун. 60 йилдан куп вақт мобайнида АКШ ушбу миссияни амалга ошириш максадида глобал ресурсларни назорат қилиб келади. Бугунги кунда хам AҚШ минтақадаги энг кучли ҳарбий давлат бўлиб қолмоқда. Бироқ, Aмерика ҳукмронлиги Хитойнинг ҳарбий модернизациясининг жадал ривожланиши билан бирга пасая бошлади ва натижада минтақадаги кучларнинг ҳарбий мувозанати ўзгарди.

Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХОА) денгизларга кириш ва ҳаво майдонини ёпиш бўйича ягона тизим ташкил этиш билан шуғулланиб келади. Хитой ўзининг бу тизимини мустаҳкамлашда давом этар экан, AҚШ қуролли кучларининг минтақадаги операциялари учун таҳдид ошиб бормокда эди. Бирон можаро туғилса, AҚШ армиясининг бир қисми керакли денгизларда ҳаракатлар қилолмай қолиши мумкин.

Хитойдан келаётган бу таҳдид АҚШ ни мавжуд ҳарбий стратегияларни қайта кўриб чиқишга ва янгиларини ишлаб чиқишга мажбур қилди. Улар орасида денгизларни блокада килиш ғояси қизиқиш уйғотди. Денгиз йулларини тусиш Хитойнинг ташқи савдосига, хусусан, нефт импортига таъсир килиши ва Хитойни қаттиқ заифлаштириши мумкин. Яхши ташкил этилган блокадалар Хитойнинг денгизлардаги хукмронлик тизимини бартараф этувчи даҳшатли воситага айланиши мумкин. Блокадалар, шунингдек, регионда конфликтлар пайдо болганида уни тартибга солишда ҳам AҚШга ёрдам беради.

Яқинда AҚШ вице-Президенти Камала Харрис ўзининг биринчи хорижий сафарини 2007 йилда Хитойга қарши тузилган “Quad” ҳарбий-сиёсий блокининг (“Туртлик”, AҚШ, Япония, Aвстралия, Ҳиндистон) ҳарбий машқлари фонида Сингапур ва Вьетнамда амалга оширди. Камала Харрис Сингапурдаги нутқида “Хитой Жануби-Шарқий Осиё ва Жануби-Хитой денгизларида “босим утказиш” ва “қўрқитиш” сиёсатини олиб бормоқда. Биз учун Сингапур, Жануби-Шарқий Осиё ва бутун Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорликлар энг устувор мавзу”, деди. Унинг сўзларига кўра, Пекин денгиз ва океанларда ўрнатилган тартибни бузмоқда ва халқларнинг суверенлигига таҳдид солмоқда. “Quad” нинг асосий вазифаси – Яқин Шарқдан то Жануби-Шарқий Осиёгача бўлган транспрот артерияларини назоратга олиш.

Шу учун, Хитой қуруқлик орқали савдо йулини қидиришни бошлади ва Хитой бн Яқин Шарқ хамда Европани улайдиган Янги Ипак Йўли (Бир камар – Бир йўл) лойихасини ишлаб чикди. Хитойнинг асосий савдо хамкорлари бу Яқин Шарқ ва Европа давлатлари. Шу учун, Хитойга улар билан тинч йўллар жуда мухим. Яқин Шарққа йўл Афғонистондан ўтади. Демак, бу йулни ишлаши учун аввал Афғонистонда тинчлик ўрнатиш кк.

Янги Ипак Йўли Хитой учун стратегик мухим йўл. Ундан ташқари, Уйғурлар омили ҳам бор. Шунинг учун, қийин бўлса ҳам Хитой Афгонистонда тинчлик ўрнатишга киришди. Хитой бу учун биринчи Покистонни ишга солди. Ва биргаликда тинчлик ўрнатиш программасини ишлаб чиқишди.

Унда нега АҚШ Афғонистондан чиқиб кетди?

Шавкат Мирзиёев президент булганида АҚШ бизни регион учун “5+1” платформасини таклиф қилганди. МО га Афгонистон ҳам кушилган “Катта Марказий Осиё” ҳудуди деб каралишини ва бу худудни биргаликда ривожлантиришни таклиф қилганди. АҚШ таклифи МО республикаларини бирлаштириш мақсадида қилинганди. Агар МО республикалари бирлашса, Хитой ва Россия вассали эмас, улар учун бир хуқуқдаги бирлашмадек иш юритарди. Хитой ва РФ ўз таъсирини мажбурлаб ўтказиш имконияти пасаярди.

Ғарбнинг кредитлари ва инвестицион лойихалари, асосон техника ва ускуналари МО республикаларини ривожланган ҳудудга айлантириб, бутун Осиёда ўз гапини ўтказадиган бирлашмага айлантирарди. Лекин, МО республикалари амалдорлари Россиянинг вассаллигини танлади.

Ўзбекистон Хитойни бахона қилиб АҚШ дан қутулди. Россияга яқинлашиб бораётганини оклаш учун ЛГБТ мавзусини кўпиртирди ва ўзининг ҳимояси учун диний фонни кучайтиришни бошлади. Албатта, бу АҚШ га ёкмади. АҚШ учун Афғонистонда қолишнинг маъноси янада йўқолди. АҚШ га керак эмас катта харажатлар қилиб бизга керакли, лекин АҚШ га кераксиз тинчликни таъминлаб бериш. Ундан кўра ўша ҳаражатларни Хитой ва Россиянинг бўйнига қуйгани яхши. Ҳаражатлар эса жуда катта бўлган. АҚШ Хитой, Россия ва Эронга хақиқий бош оғрини қолдириб кетди.

Ундан ташқари, ҳозир АҚШ учун дунёда ягона рақиб Хитой буляпти. Демак, АКШ Хитойни кучга киришидан олдин заифлантириши керак ва шунга купроқ эътибор қаратиши кк.

АҚШ нинг Афғонистондаги хатоси Афғонистон ҳукумати пулларни қандай ишлатаётганини назорат килмаганида.

Хитой кандай қилиб Афғонистонда тинчлик ўрнатмоқчи?

Бунда юқорида айтганимдек асосий маслахатчи – Покистон хукумати! Хитой Покиситон билан тинчлик урнатиш программасини ишлаб чиқди.

Биринчидан, Покистон хукумати анчадан бери Ашраф Ғанини лавозимдан кетишини талаб килар эди. Чунки, Покистон бош вазирининг фикрича Афғонистон хукумати коррупцияга ботган эди ва норозиликларга сабаб бўлятган эди. Ва унинг гапи тўғри бўлиб чиқди. Агар Ашраф Ғани воҳлироқ кетиб ўрнига нормал одам келишига йўл қўйганида эди, толибон бунчалик бош кўтармаган бўлар эди, балки.

Иккинчидан, Покистон фикри бўйича, Афғонистонда ҳамма миллатлар ва қабилаларнинг манфаатларини инобатга олмасдан тинчлик ўрнатиб бўлмайди. Бу Афғонистоннинг спецификаси. Яъни, хукумат тепасига фақат паштунларни ўйлайдиган эмас ҳамма миллатларни ўйлайдиган хукумат келиши кк, шу билан бирга паштунларни хам. Бу учун, ҳамма миллатдан вакил бўлиши кк. Яъни, Инклюзив (полиэтник) ёки коалицион хукумат ёки амирликлардан иборат давлат тузиш кк. Масалан, Бирлашган Араб Амирликлари каби. Покистон шуни таклиф қилди. Афғонистоннинг ички социал тузилишига ва тарихига назар солсангиз бу фикр туғри эканини тушунасиз.

Афғонистон ривожланишда ортда қолгани учун уларда ҳалигача уруғ ва қабилавийлик сақланган. Ҳар бир қабиланинг ўз етакчилари бор. Уларни тепасига асосан паштунлардан иборат булган Толибонни келтириб қўйиб бўлмайди. Бу норозилик ва урушнинг чўзилишига олиб келади. Кўпчилик ўйлаяпти-ки, бундай хукумат тузиб бўлмайди, деб. Лекин, шу вақтгача ҳамма Афғонистонга ўзининг тушунчаси ва дунёқараши билан келавериб вазиятни фақат оғирлаштиришган холос.

Учинчидан, тинчлик программасининг мазмуни яна шундан иборат эди-ки, ҳар бир қабиланинг яшаш фаолиятига боғлиқ бўлган корхоналар очиб, одамларни ривожланишга ҳиссасини қўшдириш, одамларни ҳар хил ишлар билан банд килиш. Уруш ва гиёҳвандликдан айириб, меҳнат орқали пул топишга ўргатиш. Яшаш тарзига таъсир қилиб, омманинг онгини ўзгартириш. Инфратузилмаларни яхшилаб ва иқтисодий кўмак бериб, Афғонистонни ярим феодал жамиятдан ва диннинг энг қора кўринишидан ривожланганроқ жамиятга кўтариш.

Лекин, бу ишларни уддасидан чиқиш учун Афғонистон қўшни давлатларининг кўмаги жуда керак. Бунақа вақтда Афғонистонни ҳамма тарафдан ўраб олиб, қўшни давлатлар келишиб иш тутса самара беради. Узоқ урушда бўлган халқни янги тизимга ўргатиш осон эмас. Айниқса, Толибонни. Шу учун, Ўзбекистонда бўлиб ўтган катта саммитда ва ундан кейин Покистон бизга алоҳида таклиф билан келди.

Қўшни мамлакатлар қандай ёрдам бера олади?

Юқорида айтганимдек, Афғонистон халқи ҳар хил миллатли қабилалардан ташкил топган. Тинчлик ўрнатиш учун ҳар бир қабиладан вакил бўлиши кк. Бу вакиллар Толибон бутун мамлакатни эгалламаслиги учун унга қарши куч сифатида ҳам керак. Қарши кучларни ҳар бир қабила етакчилари бошқаради. Лекин, қабила етакчилари қаршилик қила олиши учун улар билан алоқа ўрнатиш керак ва қўллаш кк. Покистон ҳамма етакчилар билан бир ўзи алоқа ўрната олмайди, ҳамма етакчиларни молиявий ва моддий қўллай олмайди. Улар билан қўшни мамлакатлар яхши алоқа ўрната олади ва қўллай олади. Шундай хам бўлган. Масалан, Ахмад Масуд билан Тожикистон, Дустум билан Ўзбекистон, шиалар билан Эрон, туркманлар билан Турманистон, паштунлар билан Покистон ва ҳоказо. Шу етакчилар орқали Толибонни доим назорат қилиш ва келишувларни бажаришига мажбурлаш мумкин. Агар, келишувни бажармаса яна уруш бўлади. Афсуски, Толибонни фақат шундай қўлга олиш ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мумкин.

Ундан ташқари, қўшни давлатлар Афғонистонга кирувчи йўлларни ва бошка алоқаларни назорат қилади. Масалан, электр узатувчи симларни ва кириб келаётган махсулотларни. Бу толибонни бошкаришга яхши восита бўлади.

Нега Толибон бутун хукуматни эгалламаслиги керак ва толибонни назорат қилиш зарур?

Биринчидан, Толибон давлат қуришни билмайди. Хукумат тепасига келиб яна эски хунарларини қайтариш эҳтимоли катта, қайтаряпти ҳам. Толибон Деобандия ва Салафизм мазхабларига хос дунёқараш билан Шариат ўрнатмоқчи. Бу эса, уларнинг талқинига қарши талқинларни нотуғри талқин, Исломга қарши талқин деб тан олинишини ва бошқа карашларни тарғиб килганларни ўлдириш кераклигини тақоза қилади. Бу эса барибир катта диний урушга олиб келади.

Иккинчидан, хукумат тепасига келиб олганидан кейин ривожланиш йўлидаги ҳамма сиёсий ва иқтисодий келишувларни бузиши мумкин.

Учинчидан, қарши куч бўлмаса ҳаддидан ошиб, қўшни давлатларга тахдид қилишни бошлаши мумкин.

Туртинчидан, Толибон таркиби бошқа террористик гуруҳлардан ва алокалардан ҳали тозалангани йўқ. Унинг таркибида биздан кетган радикаллар ҳам кўп. Уларнинг мақсади бизда уларнинг тушунчасидаги Исломий давлатни қуриш. Толибоннинг хукуматни тўлик эгаллаши бошқа террористик гуруҳларга йўл очиши мумкин. Шу учун, Толибон муаммосига фақат Афгонистоннинг ички муаммосига қарагандек қарамаслик керак. Бу регионал муаммо!

Шу учун, толибонни тизгинини қаттик ушлаш учун мамлакатни ичида унга қарши кучлар бўлиши керак.

Буларни ҳаммаси Афғонистонда тинчлик ўрнатиш программасига киритилган эди ва Ўзбекистонда бўлиб утган саммитда ҳамма шу программага келишиб олган эди. Барча МО мамлакатлари, Эрон, Покистон, Хитой келишиб бир схемада ишлаши керак эди. Лекин, келишув МО давлатлари тарафидан бузилди. Чунки, ҳар доимгидек ишга Россия аралашди ва Россиянинг розилигисиз бирон иш қилинишига МО республикаларига рухсат бермади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳамма МО давлатлари ўзини Россиянинг вассали эканини кўрсатди. Тожикистондан бошқа! Факат Тожикистон вазиятни яхши тушунди.

Албатта, Тожикистоннинг ички ҳолати хам таъсир ўтказди. Тожикистон халқи бир марта фуқаролар урушини бошидан ўтказган. Тожиклар Эмомали Рахмондан қочкинларни ҳимоя килишни ва босқинчиликка қарши туришни талаб қилди. Эмомали Рахмон ўйлаб ўтирмай қочкинларни қабул қилди, босқинчилик йўли билан келган ҳукуматни тан олмаслигини айтди, Афғонистонда коалицион хукумат тузилишини талаб қилди. Ва Панжшерда Ахмад Масудни қўллади.

Нега Рахмон Россиядан қўрқмади?

Чунки, Рахмонни Хитойни ўзи ҳар тарафлама қўллади. Рахмон Хитойни кучини ва Хитой бор жойда Россиянинг овозини ўчириш мумкинлигини сезди. Россия рози булмаса қочқинлар бостириб келиши мумкин эди. Мана шунака қилиб Тожикистон Россияга хавф туғдирди ва гапига кўндирди.

Хитойнинг Рахмонни қўллашдан максади эса ўша-ўша ғояга асосида. Бир тарафдан Толибонни хукумат тепасига келтириб тинчлик ўрнатишга ундаш бўлса, иккинчи тарафдан толибонни бутун хукуматни эгалламаслиги учун унга қарши куч пайдо килиш ва коалицион хукумат тузишга кўндириш. Хитойга шу керак.

Эътибор берсангиз, Ахмад Масуд ҳам инклюзив хукумат талаб қиляпти. Толибонни умуман йуқ қилишни талаб қилмаяпти. Ҳозир Ахмад Масудга бошка давлатлар ҳам қизиқяпти ягона қарши куч бўлгани учун. Илойим омади келсин.

Покистон:

Покистон амалдорлари ўзларини Бобурийлар яъни хонлар авлоди деб хисоблайди. Ва анчадан бери МО давлатлари билан алокаларни яхшилашга уринади. Афгонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдори. Толибон Покистон амалдорларининг жонига теккан. Покистонда Толиблар бир неча марта қуролли қўзғолон кўтариб Покистон ҳокимиятини таҳликага солган. Ўша учун Покистон ҳокимияти учун ҳам қуролланган деобандизм хатарли куч.

Хитой кўпроқ ўз лойиҳасини ўйлаётган бўлса, Покистоннинг проекти русларга қарши ишланган. Гап шундаки, агар биз жанубга чиқсак бизга жуда катта бозор очилади. Иқтисодимизда катта ўсиш рўй беради. Россиянинг ўзи ҳам, Евразэси ҳам бизга умуман керак бўлмай қолади. Руслар бизга иш қидириб келадиган бўлади. Бошқа давлатлар билан алоқаларимиз яхшиланади. Биз учун жанубга чиқиш катта имконият бўлса, Россия учун катта йўқотиш. Чунки, Россиянинг бизнинг региондаги ҳукмронлиги йўқолади. Геополитик ҳолат тубдан ўзгаради. Шу учун, жанубга чиқишимиз ва ривожланишимиз Россияга керак эмас.

Лекин, Покистон хукумати билан Покистон разведкасининг ҳаракатларида қарама-қаршилик бор. Покистон махсус хизматининг ичида деобандистлар кўп. Покистон қандай қилиб Хиндистондан ажраб чиққанини эсласангиз нега Покистон разведкасида деобандистлар кўплигини тушунасиз. Шу учун, улар ҳам ўйинлар қилиши мумкин Афғонистонда. Чунки, Ҳиндистон омили бор. Лекин, бундан бизга хавф кам.

Бизга хукуматимизнинг проўрислиги, коррупционерлиги, биздаги иқтисодий ночорлик, агрессивлашиб бораётган ижтимоий ва диний муҳит хавф! Мана шу бизнинг зараримизга ўйнайди бу вазиятда.

Россия Афгонистонда нима қилиб юрибди?

Россия ҳар доимгидек узининг империалистик репертуари буйича ҳаракат қиляпти. Бошқалар ҳисобига кун кўрмоқчи.

Биринчидан, Россия биляпти агар МО ни қўлдан чиқарса ўзида кризис бошланишини. Россия МО ни ўз назоратида ушлаб турмоқчи. Ҳар кандай йўл билан МО ни Афғонистон масалаларидан узоқлаштириб, ҳамма жойда МО номидан ўзи қарор чиқаришга ва иштирок этишга ҳаракат қиляпти. МО ни мустақил ҳаракат қилишига йўл бермаяпти. МО ни бутун дунёга беобру қиляпти. Ш.Мирзиёевдан эса Лукашенко ясашга уриняпти. Яъни, халқаро майдонда МО республикалари РФнинг вассали, деган фикрни тарқатяпти!

Иккинчидан, Россияни ўзининг Янги Буюк Ипак Йўли (Один поясь – Один путь) лойиҳасига аналог йўли бор. БАМ – Байкало-Амурский Магистраль. Унинг баъзи қисмлари қуриляпти. Бу йўл Хитой билан Европани боғлайди. Россияга йўлларни МО орқали ўтганидан кўра ўзининг ҳудудидан ўтгани яхши. Бу Россиянинг иқтисоди учун муҳим.

Мана шу икки сабаб туфайли Россия толибон билан яқин алоқа қиляпти.

Россиянинг МО даги мақсади бизни Афғонистондан ажратиб туриш ва МО да ҳамда Афғонистонда темир йўллари қурилишига йўл қўймаслик, агар қурилса ҳам уни узи назорат қилиш ҳар хил биз учун ноқулай келишувлар билан.

Яъни, МО учун халқаро майдонга чиқиш имконияти фақат РФ контролида бўлиб коляпти, РФ нинг йўлларидан! Бу эса бизга жуда катта пул фақат йўлга сарфланишига олиб келаяпти ва молларни нархини кутараяпти, ракобат бардошлигини туширяпти.

Агар МО Жанубга, яъни Ҳинд океанига чиқса, бу транспорт ҳаражатларини камайтиради, таннархи арзон моллар келтиришни ва Хинд Океани, Осиё, Африка давлатлари билан савдо қилишни иқтисодий томондан фойдали қилади. Термездан Бандер-Аббас портигача нари борса 600 км темир йўли қуриш керак бўлади. Бу йўл ишга тушса импорт ва экспорт ҳаражатлари бир неча бор камайиши аник.

Лекин бу йўллар қурилса, МО учун РФ ни иктисодий таъсири камаяди. Бу РФ га ёқадими? Шундан РФ ни нима қилишини олдиндан тушуниш мумкин. Бу учун, Россия Афғонистонда Инклюзив хукумат тузилишига йўл қўймайди. Россия учун Афғонистон хукуматининг тўлиқ Толибонга ўтиши мухим. Чунки, яккахокимлик ўрнатилса Афғонистонда уруш бўлаверади. Бу Россияга айни муддао. Чунки, Хитойни Янги Буюк Ипак Йўли лойиҳаси бизни регионда ишламайди. Уруш бор жойда йуллар қуриб бўлмайди. Хитой Европага Россия орқали чиқишга мажбур бўлади.

Керак бўлса, Россиянинг ўзи Толибонни ишга солиб нотинчлик пайдо қилади ва лойиҳаларга ҳамда регионга хавф солиб туради. ИШИД номидан портлашлар уюштириб Толибонни ИГИЛ билан курашувчи ягона қахрамон қилиб кўрсатади. Ва хукуматни Толибонга топшириш кераклиги ва Толибонни тан олиш кераклигини уқтиради. Шундай бўлди ҳам. Россиянинг ИГИЛ билан алоқалари борлиги сир эмас. Албатта, буларни исботлаш қийин.

МО давлатлари эса уруш бўлган сари Россия қучоғига кириб кетаверади, ахмоқ бўлиб қуроллар сотиб олаверади, Россия эса хорижий ҳарбий базаларини киритилишига қаршилик қилаверади, Россиянинг Вагнерчилари кириб келади ва қайтиб чикмайди. Шундай килиб, Россия бизни регионни қўлга олади.

Шу учун, Россия коалицион хукуматни қўлламаяпти ва Толибонни ҳар томонлама реклама қиляпти.

Россия бизга ҳали кўп офатлар келтиради !!!

Ўзбекистон:

Биринчидан, Толибонга зарчопонлар кийдириб Ўзбекистон ўзини оёқ-қулини боғлади. Оқибатда биз толибонга эмас, Толибон бизга таъсир кўрсата бошлади. Толибон билан алоқалар бузилади деб, хатто оддий қочоқларни ҳам қабул қилолмадик. Хатто, транзит йўл очиб беришимиз учун БМТ ва бошка давлатларнинг хукумати шахсан аралашди. Сиёсий майдонда жуда уятли ва шармандали ҳолат бўлди. Толибон билан алоқа керак лекин, зарчопон кийдириб, дўстлик қилиш ортиқча эди.

Иккинчидан, Россиянинг чизган чизиғидан чиқолмадик ва саммитда келишилган тинчлик программасини буздик. Бу хақида юқорида ёздим. Биз шимолий альянсни қўлламадик. Ўзбеклар номидан бирон лидер чиқариб, коалицион хукумат тузилишини талаб қилишимиз кк эди. Ўша ҳудудни карамоғимизга олишимиз кк эди. Яъни, агар толибон ҳаддидан ошса, ўзбеклар ночор аҳволга тушиб қолмайдиган ва қаршилик кўрсата оладиган ҳолатда бўлиши кк эди. Буни ҳам қилмадик.

Бизни хукумат, агар ҳозир Шимолий Альянсга ёрдам берилмаса ва Толибон Афгонистонни тўлиқ эгалласа вақт ўтиб улар МО га хужум қилиши мумкинлигини инобатга олмаяпти. Ундан ташқари, Толибонга ортиқча радикал гуруҳлар керак бўлмай қолиши мумкинлигини ҳам инобатга олмаяпти. Улар ичида Ўзбекистонга хужум қилмоқчи бўлятганлар бор. Уларга толибон жавоб бермайди.

Умуман, охирги воқеалар шуни кўрсатдики, Россия бизни бошимизга чиқиб, ўтириб олгани яққол намоён бўлди. Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни яхши ўрганмаган, Толибон буйича туғри стратегия ишлаб чикмаган, муаммоларга юзаки қараган.

Хитой энди нима қилмокчи?

Хитойга аслида хукуматга ким келишининг аҳамияти йўқ. Хитой билан бирга ишласа бўлди ким келса ҳам. Лекин, Хитой шуни тушуниб етдики, Толибонга қарши куч бўлмаса Толибон ҳаммаёқни расво қилади. Шу учун Хитой ҳам Афғонистонда коалицион хукумат тузилишининг тарафдори. Шу учун, Хитой Панжшерда Масудни ҳам қўллаяпти Тожикистон орқали.

Лекин, Хитойни Ўзбекистон билан боғлик режалари ўзгарди. Хитой Ўзбекистонни Россия чизган чизиғидан чиқишга қодир эмаслигини ва Ўзбекистонга ишониб бўлмаслигини тушуниб етди. Хитой Янги Ипак Йўли лойиқасида ҳам Афғонистонда тинчлик ўрнатиш программасида ҳам бизга Ўзбекистон орқали ўтувчи йўлларни таклиф қилган эди. Лекин, охирги вақтлар бу хақида гапирмай қўйди. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Хитой-Эрон-Покистон тандеми ишга тушди ва Янги Ипак Йўли йўналиши ўзгартирилди. У энди Ўзбекистондан ўтмайди. Тожикистондан ўтади. Расмлар постда келтирилган.

Туркия:

Туркия бир хато иш қилди. Бошида Жанубий Туркистон ғоясини ва уни Афғонистондан ажраб чиқишини қўллади. Бу Толибонни шимолга эътиборини қаратишига ва шимолда вахшийроқ ҳаракатлар қилишига сабабчи бўлди. Шундоқ ҳам, Россиянинг маслаҳати бўйича толибон жангни шимолдан бошлаши кк эди. Оқибатда, бу бошқа миллатларга ёқмади ва ўзбеклар яккаланиб қолди. Толибон “Туркистон” деганларни аяб ўтирмади. Толибон қўлида ҳалок бўлганлар ичида энг кўпи ўзбеклар ва туркманлар бўлди. Менимча, курашда миллатга урғу бермаслик керак эди. Қайтаги бошқа миллатлар билан бирлашиб, хукуматни тўлиқ толибон қўлига ўтмаслик учун курашиш керак эди. На дунё ҳамжамияти қўллади ажралиб чиқиш ғоясини, на Туркия қочқинларни қабул қилди. Ўзбеклар жуда қийин аҳволда қолди. Бу яна бир марта шуни кўрсатадики, Афғонистонни ички холатини билмай туриб унга аралашиш ёмон оқибатларга олиб келади. Менимча, Туркия Афгонистонга МО давлатлари орқали ёрдам бериши керак.

Саудия Арабистони:

Салафизмни юраги ва таркатувчиси – Саудия. Толибонни молиялаштирган хам Саудия. Салафийлар дунёни забт килмокчи.

Толибон:

Толибон хаммани чалгитишга уринди. Узини коалицион хукумат тузишга тайёрдек кўрсатди. Эски хукуматни чақирди. Охири ҳеч кандай коалицион хукумат тузмокчи эмаслигини билдирди. Бунга Россия қаршилик киляпти!

*****

Бу мақолада асосий бўлиб кўринган маълумотларни ёздим. Вазият ёзилганидан кўра мураккаброқ ва биз учун муҳим бўлган бошқа масалалар ҳам бор. Шуни айтишим мумкинки, бизни регионни ривожлантирувчи проектларга қўшилмасак, инфратузилмаларни яхшиламасак, бошқаларни ривожланишига ҳисса қўшмасак бизни ҳудуд нишонга айланади. Ва бунга фақат ўзимиз айбдор бўламиз. Бизни хукуматни кўрсичқонга ўхшаб олиб бораётган сиёсати айбдор бўлади.

Лекин шуни ангаш керакки, ҳар қандай давлат ўз манфаатидан чиқиб иш тутиши керак. Бизни амалдорлар ҳам РФ манфаатидан чиқиб эмас, Ўзбекистон ва МО манфаатидан чиқиб иш тутиши керак. Биз учун Афғонистонда тинчлик ва МО да иқтисодий ривожланиш ҳаводек зарур. Афғонистондаги уруш ҳамма қўшниларга қимматга тушяпти. Ўша учун Афғонистон масаласида қўшнилар билан бирга ҳаракат қилишимиз керак. РФ, АҚШ, Хитойдек давлатларни МО манфаатига тўғри келадиган таклиф ва ишларини қўллашни, тўғри келмайдиганларини инкор қилишни ўрганишимиз керак. Бу дегани, МО республикалари кимнидир вассали эмас, мустақил давлат эканини тушуниши керак кеч бўлмасидан. Катта ўйин ишга тушиб бўлган!

Минтақамиз мустақиллиги муборак булсин!

Nodira Musa Ismoil

Манба: facebook.com