O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ахир буларнинг турқи маълум-ку!

Шавкат Муҳаммад дегани мейлига киролмай қопти, дарров бундай деб ёзиб чиқибди:

Ахир буларнинг турқи маълум-ку!
22 views
02 March 2013 - 17:57

Шавкат Муҳаммад дегани мейлига киролмай қопти, дарров бундай деб ёзиб чиқибди:
“Менга бир пайтлар ЎХҲ деб номланадиган исломий экстремистик тўда аъзоси Камолиддин Йўлдош дегани Фейсбукда таҳдид бошлади. У билан пачакилашиб ўтиришни ўзимга эп кўрмай, уни ўша ижтиомий тармоқнинг ахлат қутисига улоқтирдим”.

Биринчидан, агар mail’ингни қўриқлашни билмасанг, бу сенинг муаммоинг. Турли сабаблар бўлади: билимсизлик, тажрибасизлик, эҳтиётсизлик ва ҳ.к. Аммо бунда ҳадеб бировни айблаш учун камида далил, исбот деган нарсалар керак бўлади. Қани далил? Қани исбот? Қани гувоҳ? Марҳамат, келтиринг. Шавкатнинг матнида буларнинг ҳеч бири йўқ. Даъвода далил бўлмаса, хайрон бўлмаймиз: Ахир бу Замондош-ку!
Иккинчидан, “таҳдид” қилиш учун одам таҳдидга арзийдиган бўлиши керак – одатда қандайдир пулдор, мансабдор, ёки ҳеч бўлмаса, бирор хавфли маълумотга эга журналист ёки ҳуқуқбонга таҳдид қилишади. Ким ўзи бу Шавкат? На пул бор, на мансаб бор ва на бирор тайинли информация борлигини шахсан мен билмайман, бор-йўғи шу ёзган матнлари бор холос – шунчаки беозор бир машқлардан бошқа нарса эмас.

Учинчидан, таҳдид дегани ижро имконини талаб этади: информатор, агент ва ёлланма ижрочи ва ҳ.к. Бунга МХХнинг сўнгги операцияларидан шоҳид бўляпмиз.

Тўртинчидан, ва энг муҳими, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Европанинг демократик давлатларидан бири Швецияда расмий рўйхатдан ўтган ташкилот. Энди агар Замондош ҳақиқатан демократия ва шунга ўхшаш баландпарвоз гапларига содиқ бўлса, “ЎХҲ деб номланадиган исломий экстремистик тўда” ҳақида Европа судига мурожаат қилиши мумкин-ку! “Қандай қилиб, “исломий экстремистик тўда” расмий рўйхатдан ўта қолган? дея. Агар буни қилолмаса (қилолмаслиги аён), “экстремистик тўда”ни кўриб-билиб, “тегишли жойга етказмагани” учун, Замондош ҳам жиноятни яширган, жиноятга шерик бўлади.

Хуллас, Шавкат, далилсиз олди-қочди гаплар билан пачакилашишни бас қилинг-да, унинг ўрнига бирор жиддийроқ иш топинг. Судда исботлай олмасангиз, Замондошнинг иши шу, деб қўя қоламиз, ва сиз ҳам лўттибоз акаларингиз қаторидан ўрин оласиз: сиз билан итнингам иши бўлмайди.

kamoliddinyoldash.blogspot.com