Кеча ахлатга пул тўлашга кирган эдим. Ҳали яна икки ойлик ҳақим бор экан. Келдим-келдим, йил охиригача олдиндан яна тўлаб қўяверай, дедим. Арзимас миқдор экан, тўладим.
Маъмур аёл қўлимга ушбуни (расмдаги қоғозни) берди.
Мустақил, бунинг устига, Янги Ўзбекистонда, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 32Мен нимага жон куйдириб юрибман ўзи, юксак Девондан тортиб ахлатхоналаримизгача ҳали йил тўлаётган ойларда, 3-Ренесансга кириб бораётган бир давримизда олдиндан тўлов қилганим учун ташаккурномани ҳам Яшнобод туман ахлат ташкилоти менга ўрис тилида билдиряпти!!!
Ё Оллоҳ, мен нимага жон куйдириб юрибман, юксак Девонлардан тортиб то ахлатхоналаргача ҳалигадовур ўрис тили ҳукмрон?!
Биз Ўрисияда яшаяпмизми ё Ўзбекистондами?
Ўзбекистонимиз мустақил давлатми ё вассалми?
Ўттиз милён халқнинг тили ҳеч бўлмаса ўз мамлакатида яшашга лойиқ тилми ё ахлатга ҳам ярамайдиган бир эскилик сарқитими?
Ўзбек тили ҳақидаги қонун ишлайдими ё у аллақачон ахлатга ташлаб юборилганми?
Манба: Nurulloh Muhammad Raufxon facebook саҳифаси