O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Аъзам Турғуновнинг Акром Малик суд ҳукми хусусидаги хулосалари

Аъзам Турғуновнинг Акром Малик суд ҳукми хусусидаги хулосалари
201 views
24 February 2018 - 11:15

АЪЗАМ ТУРҒУНОВНИНГ АКРОМ МАЛИК СУД ҲУКМИ ХУСУСИДАГИ ХУЛОСАЛАРИ

Малоҳат Эшонқул: Аъзам ака мана ҳозиргина Акром Маликовнинг кассация судидан чиқдик, таассуротларининг ҳақида биз билан ўртоқлашсангиз. Қайси нуқтада адолатсизликка йўл қўйилди?

Аъзам Турғунов: Акром Маликовнинг суди бўишини эшитганимда, натижасини ҳам олдиндан шундай тасаввур қилгандим ўзи. Ўзбекистонда биринчи марта эмас бунақа судлар. Лекин президентимизнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳақидаги гапларидан кейин барибир одамнинг кўнглида озгина умид уйғонган эди. Мен ўйлагандим-ки, балки судлар ҳам қобиғидан чиқаётгандир, ўзларининг ваъдаларига биноан Ўзбекистон халқига мурожаатида “биз бундан кейин адолатли бўламиз” деб ваъда беришган эди. Балки энди адолат сари озгина бўлса ҳам қадам ташлашгандир деб ўйлагандим. Афсуски умидларимиз бугун пучга чиқди.

Энд бу ҳозирги суднинг Акром Маликга чиқарган ҳукми фақат Акромга чиқарган ҳукми эмас. Мен бошқача ўйлайманда, бу Ўзбекистоннинг келажагига. Ўзбекистондаги интеллектуал ёшларнинг келажагига болта урадиган ҳукм бўлди. Шундай ҳам Ўзбекистон келажаги хавф остида эди. Айниқса бугунги кунда Ўзбекистон жамиятига Акром Маликга ўхшаган, Рустам Абдуманноповга ўхшаган интеллектуал, келажакка виждонан, адолат ва ҳақиқат кўзи билан қарайдиган шундай ёшлар керак эди.

Мен ўйлайман бунақа ёшлар кўп Ўзбекистонда, лекин ҳар биттасини жойида, бирма-бир ушлаб кўмиб ташлаяпти. Суд, милиция, прокуратура ва МХХ, бундан бошқаси эмас. Ўзларининг манфаатлари йўлида шундай жирканч йўллардан тойишмаяпти. Буни очиқ айтиш керак, қўрқмасдан айтиш керак.

Суддан чиқганда кўраяпсиз Акромнинг қариндошларининг, касбдошларининг юз-кўзидаги кўрқувни. Ҳаттоки гапиришга қўрқади.

Ен бир нарсани олдиндан айтиб кетишим керак. Президентимиз ёшларимизга, “агар ҳаттоки жиноят қилган бўлса ҳам”, деяпти “ёшларимизга мурувват қилайлик, инсонпарварликни қўллайлик”, деяпти. Шунга амал қилган судялар ҳақиқатда босқинчилик қилган, ўғрилик қилган, оғир ва ўта оғир жиноят қилганларни маҳалла раислари иштирокида, шуларнинг ёрдамида силаб, сийпалаб чиқариб юбораяпти. Энг алам қиладиган жойи.

Малоҳат Эшонқул: Лекин Акром Жиноят қилмаган!

Аъзам Турғунов: Акром жиноят қилмаган. У Навоийшунос олим. “Навоий бобомиз, бобомиз,”, деб айюҳаннос солаяпмиз биз, лекин шу Навоий ҳақида илмий изланишлар қилаётган, келажакда академик бўладиган, ҳали уйланмаган йигитни,ҳақиқатда жиноят қилган, энг ифлос жиноятларга қўл урган жиноятчилар орасига олиб бориб ташлашяптида, “Сен ҳам шунга ўхшаш бўлгин, Навоий бобонгга эргашмагин” дегандай қилишаяпти.

Бунинг устига одамнинг устидан кулгандай, Навоийнинг туғилган куни бу одамга ҳукм ўқишаяпти. “Мана санга Навоийшунос. Навоийнинг набираси бўлмоқчимисан?” дегандек. Мана биздаги ҳақиқий воқелик.

Тўғри, бу нарса президент атрофида қарсак чалаётганларга ёқмайди. Зўр бериб қарсак чалишаяптику, “зора шу билан президент мени яхши кўриб қолса”, деб, уларга ёқмайди.

Мен айтаяпман, “Биз Навоий бобомиз деяпмиз, Бухорий бобомиз деяпмиз, Темур бобомиз деяпмиз, лекин шу боболаримизга арзийдиган инсонмизми ўзимиз? Навоий бобомиз шу нарсадан хабар топса нима деб ўйларди биз ҳақимизда?”

Лекин, янада ачинарли тарафи, орадан юз йил, беш юз йил ўтганидан кейин бизнинг авлодларимиз биз ҳақимизда эслармикан “менинг бобом шунақа бўлган”, деб. Ёки анави судянинг авлоди эслармикан “Менинг бобом судя бўлган, энг ифлосларнинг ифлоси бўлган”, деб.

Малоҳат Эшонқул: Қўлимизда ҳозир Ҳукм бор. Ҳукмнинг оз бўлсада таҳлил қиламизми? Қайси нуқаларда адолат бузилган?

Аъзам Турғунов: Юриспруденцияда шунақа нарса бор. Ман билган нарсани ўша судя ҳам, прокурор ҳам билиш керак аслида. Айбсизлик презумцияси деган нарса бор. Суд процесида, тергов процесида фақат мантиққа, қонунга суянилади дейилган. Жиноят процессуал Кодексининг биринчи  моддасидаёқ айтиб қўйилган, “Фақат ва фақат Жиноят процессуал Кодекси асосида иш олиб борилади”, дейилган. Айбсизлик презумцияси, жиноят таркиби деган тушунчалар бор. Шахсни жиноятга тортиш учун жиноят таркиби тўлиқ шаклланган бўлиши керак. Айбсизлик презумциясига кўра, шахсга айб эълон қилингани унинг ўзини айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас, унинг айбдорлик масаласини дастлабки терговда терговчи ва прокурор қонунда белгиланган тартибда кўрсатиб, исботлаб бериши керак, судда ҳам ҳудди шу тартибда қонунда белгиланган тартибда тасдиқлаб бериши керак.

Энди мана қаранг, бу Ҳукм, мен ҳали айблов хулосасини кўрмадим. Судяларда, нафақат судяларда, мен ўйлайманки Ўзбекистонда 37-йилда Берия пайтидан қолиб кетган бир нарса бор. “Қамалиши керак бўлган одамни сизлар топинглар, унга кўйиладиган статяни биз топиб берамиз”, дейилади. Қаранг, қамалиши керак бўлган одамни топинглар, фарқи йўқ у жиноятчими, жиноятчи эмасми, фақат билинглар у қамалиши керакми, биз статяни топиб, қамаб берамиз, деган тушунча.

Қаранг, “Аниқланди”, деб шундай ёзаяпти, “Маликов Акром Абдулҳамидович”, мен кўриб ачиниб кетдим, 1990 йил туғилган, ёш йишит. Президентимиз айтаяпти, “Эй, ёшларимизга йўл беринглар, ҳаттоки жиноят қилган бўлса ҳам, унинг узрли бир сабаби бордирки, топиб, шуни тўғри йўлга солиб олинглар” деяпти.

Лекин мана, Ҳукмда “Ҳали уйланмаган, муқаддам судланмаган, Алишер Навоий номли Тошкент давлат ўзбектили адабиёти Университети 2-босқич магистри”, деяпти. Магистр бу йигит, рецедивист эмас, ҳаттоки унга нисбатан рецедивистликни қўллаб юборишаяпти. Одам ўлдирган, оғир ва ўта ғир жиноят қилган, наркотик сотган, босқинчилик қилган, зўравонлик қилган жиноятчиларга қўллашаяпти ўша инсонпарварликни. Лекин, мани ўйлашимча, Акром Малик булар учун одам эмас, булар учун ўта хавфли у. Чунки Акром Малик эртага ҳақиқатни гапиради, эртага буларнинг жиноятини фош қилади, ҳалол яшанглар деб булардан талаб қилади. Шунинг учун у хавфли булар учун.

Мана қаранг, “Судланувчи Маликов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Салай Мадаминов билан уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда, такроран Ўзбекистон Республикаси амалдаги давлат тузимини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини конституцияга хилоф равишда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, тарқатиш, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотларда иштирок этиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни бир гуруҳ шахслар билан, диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлати ташкилотлари ва фуқароларидан олинган моддий ёрдамдан, интернет-жаҳон ахборот тармоғидан фойдааниб, 2015 йилнинг ўрталаридан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати таркибига кириб, интернет тармоғи орқали “Акром Малик” электрон почтасини очиб, мазкур сайт орқали Муҳаммад Салай (Муҳаммад Солиҳ) билан мулоқатга кириб, у томондан унга Ўзбекистон Республикасида яшовчи ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, фуқаролар ўртасида тотувликни бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдурмаларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли ноқонуний тузилма тарафдорлари сонии кўпайтириш борасида кўрсатмалар берилган ва ўзаро мазкур йўналишда бирлашиш борасида жиноий тил бириктирган.”

Мана шу абзацни кўринг, Судя айтаяпти, олий маълумотли судя. “Ўзбекистон Республикаси конституцион тузимини қонунга хилоф равишда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга очиқдан-очиқ даъват қилиш”. Ўша судя ўзи тушунармикан конституцион тузум деганда нимани назарда тутилишини. Ман кўп судяларга савол бердим, “Конституцион тузум деганда нимани тушунасиз ўзи?”, деб.

Мана бу айтаяпти, “конституцион давлат тузимини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш”. Акромнинг оғзидан бирортаси эшитдимикан, ўзи билан ишлаётганлар ёки атрофидаги ёшлар, маҳаллада. “Келинглар, шу конституцион тузумни Муҳаммад Солиҳдан олган топшириғим асосида, конституцияга хилоф равишда босиб оламиз, ўзгартирамиз”, деган гапларни эшитдимикан. Биронтаси эшитмаган. Акром гапирмаган ҳам бу ҳақда. Чунки Акром бунақа йигит эмас. Муҳаммад Солиҳдан олган ёрдами, бу бир ёши улуғ, ижодкор шоирни иккинчи ижодкорга берган беғараз ёрдами. Мен ишонмайман, Солиҳнинг “Мендан олган юз долларингга бориб конституцион тузумни ағдариб ташла”, дейишига, ишонмайман, бу мантиқсиз нарса.

Гётенинг гапи бор, менимча Гёте айтган “Назария қуруқдир дўстим, аммо яшнар ҳаёт дарахти”, деб. Биз ўзимиздаги жамият ҳақида ҳар ил гапларни гапиришимиз мумкин. Масалан сиз ахлат ўраси устига чиройли гилам ёйингда, унинг устига “Коко Шанел” духисидан сепиб ташланг бир челак, ўша ерда шу билан вазият чиройли бўладими? Ахлат барибир анқиб ётаверади, тўғрими? Ахат ўранинг устини бундай қилиш билан тузатиб бўлмайди. Бизнинг жамиятимизда ҳам ҳудди шунақа, Ўзбекистон телевиденияси, маҳалла, “Камолот” кимларнидир алдамоқчи бўлаяптида. “Бизнинг жамиятимиз унақа, бизнинг жамиятимиз бунақа ва ҳоказо, қани қарсаклар, рақсга тушинглар, мусиқа, навони қўйинг.”

Лекин, жамиятимиз чириб бораяптику, аёллар ўртасидаги жиноят, болалар ўртасидаги жиноят, фоҳишалик кундан кунга кучайиб бораётгани сир эмас-ку. Нима қиламиз уни беркитиб. Ундан кўра шу касалликни тузатиш йўлини изламаймизми?

Мана Акром Маликга ўхшаган Рустам Абдуманнопов, Оҳангарондаги ҳудди шу камчиликларни ёзган. Бизнинг тарбия масканимиздаги, халқ таълими масканидаги ўғирликларни, муттаҳамликларни ёзган. Шу сабабдан ўч олиш мақсадида унга ҳам ҳудди шу нарсани уюштиришган. Ҳали бу нарсага қайтамиз. Иккаласининг ҳам қамалишидаги бир хилликни қаранг.

Акром Маликов 22.07.2016 дан ҳибсга олинган, лекин  6 августдан қамоқда деяпти, ярим ой қаерда бўлган бу йигит, на прокурор на судя суриштирмайди. Ярим ой бу йигитни нима қилишган, қийнаганми, кўндирганми, алдаганми? Ваҳолангки, қўлга олингандан сўнг 72 соат ичида унга айб эълон қилиниши керак эди-ку. Лекин уни ярим ой қаердадир ушлаб туришган.

Абдуманнопов Рустам Равшанович 22 июл куни ҳибсга олишган, 6 августдан қамоқда, деб судя ёзаяпти. Қизиқмаяпти, “шунча пайт қаерда эдинг болам”, демаяпти.

Иккови ҳам олий маълумотли, интеллигент.

Рустамнинг 3 та ёш боласи бор.

Лекин, энг қизиқ ўхшашликка қарнгда. Иккаласини ҳам ОВИРга чақиришган, “ҳужжатингиз тайёр бўлди”, деб. Ҳовлидан чиқиб келаётганида иккаласининг ҳам йўлидан бир аёл чиқиб келади, профессионалда, МХХ ёки ИИВ тайёрлаган бу аёлни. Ёки ваъда қилишган, “бизга бир нарсани ўйнаб берасан, биз сани жиноятингни енгиллаштириб берамиз”, деб. Ҳудди мен билан бўлгандай.

Ҳудди шунақа бўлган, қаранг, аёл келиб урилаяпти унга, ёқасига чанг солиб бақираяпти, дод-вой қилаяпти ёрдам беринг, деб ва бирданига 10-15 та фуқаролик кийимидаги милиция ходимлари пайдо бўлаяпти. Тайёр туришганда. Ҳозир сиз ана у ерга чиқиб бақиринг, кимдир ёрдамга келармикан. Ҳақиқий жиноятчи сизга ҳужум қилаётган бўлса ҳам бақиринг ёрдамга келармикан.

Лекин қаердандир пайдо бўлиб, олиб кетишаяпти. Чўнтагидан, унисидан ҳам бунисидан ҳам флешка чиқаяпти.

Малоҳат Эшонқул: Бу нарса иккаласига нисбатан бир ойда, бир йилда бўлаяптими ёки ҳар хил пайтдами?

Аъзам Турғунов: Бир йилда. 2016 йил 22 июлда Акромга нисбатан бўлаяпти. 2016 йил 27 июлда Абдуманнопов Рустамга нисбатан бўлаяпти.

Буларни ушлаб милицияга олиб боришаяпти, у ерда иккаласининг ҳам чўнтагидан флешка чиқаяпти. Ва иккала флешкадан ҳам бир хил қора байроқ сурати чиқаяпти. Мен ҳали эшитмасдан туриб буларнинг гапини “Флешкадан қора байроқ чиқдими”, деяпман. “Ҳа”, дейишаяпти.

Энди, ўғри бўл, ғар бўл, инсоф билан бўл, деган гап бор. Ёлғон гапирсанг дунё ишонадиган қилиб гапирда. Буларнинг иши энг пасткашнинг иши. Бизга ўзининг гапини ўтказа олмагач, қонун билан айб қўйолмагач оиламизга ёпиша бошлайди. Ҳимоясиз фарзандларимизга, ҳимоясиз кичкинтойларга ва бошқаларга. Мана бу Ўзбекистондаги куч ишлатар тизимларнинг реал башараси. Улар ҳам уйига боради, эркакман деб хотинини олдида керилиб ўтирса керак балки, эркакман деб болаларининг олдида ўзича бир ҳаракатлар қилса керак, лекин аслида ҳақиқий эркакнинг, ҳақиқий инсоннинг ишими бу. Шунинг орқасидан балки ўша аёлга ҳам маълум миқдорда ойлик беришгандир, улар ҳам бу ойликка болаларига қандайдир емак кўтариб бораётгандир.

Иккаласини ҳам Солиҳга боғлашаяпти, нима бўлибди, Солиҳ жиноятчи эмаску. Агар Солиҳни жиноятчи деб билсангиз нима учун Акром Маликга ёки Рустамга чиқарган Ҳукмингизда қонунда белгиланган тартибда Солиҳга нисбатан ҳам хусусий Ажрим чиқармадингиз, ўша жиноий гуруҳнинг раҳбари сифатида. Қайси жиноий гуруҳ? Агар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати жиноий гуруҳ бўлса сизлар айтгандек, нима учун Европада бемалол ишлаб юрибди? Ўзининг обрўсига эга. Низоми бор. Низомида Ўзбекистон ҳукуматини бизнинг ёрдамиизда ағдариб ташлаймиз конституцияга хилоф равишда, деган банди бўлса, марҳамат, ўша давлатнинг прокуратураси ёки судига беринглар ёки халқаро судга беринглар, Солиҳни ушлаб олиб келинглар. Лекин қилолмайди, чунки булар жуда яхши биладики Солиҳ жиноятчи эмас. Бир марта буларнинг оғзи куйган, куйганда ҳам жуда қаттиқ куйган. Прагада Интерпол ушлаб Прага турмасига қамаганда булар етарлича ҳужжат тақдим қилолмаган айбни исботлайдиган. Шундан кейин Вацлав Хавел, Чехиянинг президенти ўзи кечирим сўраб, ҳурмат эҳтиром билан уни кузатиб қўйди Муҳаммад Солиҳни. Бу ҳаммаси эмас ҳали. Ёлғон маълумот бериб, Интерполдек ташкилотни лаққиллатгани учун Ўзбекистон ҳукумати ҳам шунга яраша жарима тўлаган бўлиши керак. Улар бу нарсани шандай қўйиб қўяолмайди. Бизда у, масалан, Ўзбекистонлик бир судя бир бечорани айбсиз қамаса, 10 йил ўтириб чиқадида бечора юраверади. “Э, қўйинглар энди, бўлар иш бўлибди”, деб. Уларда унақа эмасда. Энди биз кўпинча шунақа ўзбекча фикр қиламиз, ўзбекча иш юритамиз.

Лекин, келажагимиз, агар шунақаларнинг қўлига қолаверса, бундан кейингилар ҳам ўйлайди, “мен ҳам судя бўламан, прокурор бўламан, ҳеч ким ҳеч нарса демас экан”, деб.

Мен биттасининг оғзидан эшитганман шуни, яхши ўзимга яқин одамдан, мен айтгандим “топар-тутаринг яхши оғайни, ўғлингни ўқитгин чет тилларни ўргансин, компютерни ўргансин, қонунларимизни ўргансин”, деб, у эса “Э, оғайни, нима қиласиз бошни қотириб. Ман яхшиси милицияга киритиб қўяман овқати ҳам текин, кийими ҳам текин, ҳар кунлиги бор”, деганди.

Прокурорларни айтамиз кўпинча, қонун ҳимоячиларини, шулар ҳам мамлакат бюджетидан ойлик олувчилар тоифасига киради, судялар ҳам, ўқитувчилар ҳам шу жумладан. Нима учун ўқитувчи билан прокурор, судя, милицияларнинг ойлиги орасидаги тафовут жуда катта, ойлигида бўлмаса ҳам яшаш шароитида. Биласизми, ҳозирги кунда ўқитувчи учун 30 та болани синфда ушлаб туриш, зонада 300 та маҳкумни ушлаб туришдан қийинроқ. Зонада милиция келади, кетади, маҳкум ўзини ўзи эплайди у ерда. Лекин мактабда 30 та болани ушлаб туриш жуда қийин ҳозир. Бириси ундай, бириси бундай, қаттиқроқ гапирса дарров прокурор амакиси телефон қилади, ўқитувчига чора кўринглар, деб. Ҳамма бало бизда мана шундан бошланаяпти ўзи аслида.

Уюшган гуруҳ ҳақида гапирдик, устав ҳақида гапирдик. Энди Ҳукмда яна шундай дейилаяпти, “диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик”, деб ёзаяпти, ўйламайди, бефаросат. Сепаратизм йўқку бизда. Масалан, Акром айтибдими, “Мен ўзим яшаётган Пискент туманини Тошкент вилоятидан ажратиб чиқариб оламан”, деб, мана бу сепаратизм. Ёки “Тошкент вилоятини, Ўзбекистон таркибидан ажратиб олиб ўзим алоҳида давлат қиламан”, деб, мана бу сепаратизм. Лекин бизда йўқ-ку бунақа нарса. Умуман йўқ-ку! Ёки диний экстремизм, деяпти. Ўзи аслида диний экстремизм йўқ, ҳар ҳолда Ислом динида. Ислом дини энг адолатли, энг тўғри дин.

Қандай қилиб Акромга ёпиштираяпти диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик деган нарсани. Шу болани ўзидан кимдир эшитдими. Биронта гувоҳ кўрсатмаган “Акромдан эшитдим шу гапни”, деб. Лекин судя ёзаяпти шуни, бефаросатда судя, ўша Ходжаева ҳам. Мен Ходжаевани жуда яхши биламан қанақа судя эканлигини.

Мана гувоҳлар кўрсатма бераяпти. Акромга қарши бир оғиз кўрсатма йўқ.

Эксперт хулосасини келтираяпти. Мен ҳозир айтиб бераман эксперт хулосасини, “материалнинг 2-бандида кўрсатилган файлдаги байроқни акс этган тасвири, мазкур тасвирга нисбатан хайриҳоҳлик кайфиятини уйғотиши мумкинлиги”, деяпти.

Эй муҳтарам судя сал бундай гапирганда ўйлаб гапиргин, ёки-ёки бўлмайди, майли терговда бўлиши мумкин, экспертизада ҳам судяда ҳам ёки-ёки бўмайди. Аниқ айтгин “уйғотиши мумкин” дегин. Масалан, ўша ИШИДни байроғини янгиликларда ҳам кўрсатиб қолади, бошқа жойда ҳам кўрсатади, Ўзбекистон телевиденияси минг xил нарсани кўрсатаяпти. Оламан дегани бўлса ўша ердан олиши мумкин. Лекин бу ерда “мумкинлиги сабабли”, дейди, мана шунақа бўлганлиги сабабли деб айб юклаяпди. Бу айб мақбул далил эмасбу.

Малоҳат Эшонқул: Фаразми?

Аъзам Турғунов: Ҳа фараз.

Малоҳат Эшонқул: Энди флешка бор ҳам дейлик, қора байроқ расмини бор ҳам дейлик, бу дегани у уларга xизмат қилади, дегани эмаску, буни исбот қилолмайдику.

Аъзам Турғунов: Лекин ҳеч ким уни оғзидан эштмаяпдику мен хайриҳоҳман шуларга, ёрдам бермоқчиман шуларга демаяпдику.

Муҳими, майли флешкани тиқиб қўйган, бизлар кўпинча чўнтагимизга замок қўйиб юрардик, чунки битта икита ифлос наркотик тиқиб қўймасин деб. Бу бизлардаги ўшаларни энг жорий қилинган усулида.

Лекин шуни ўxшатиб қўйганда, факталогия усулида Акромни телефонларини эштганда ҳар битта гапини улаб улаб битта фраза яратган. Лекин Акромдан ўша нарса ҳам чиқмаган, бу ватанпарвар йигит, лекин ватанни энг сотқинлари ўшаларни ўзи. Судя прокурор ва ҳар қадамдаги милиция.

Устозлари унга кўрсатма бераяпти, мана бири гувоҳ Давлатов, ҳақиқатан ҳам Тамаддун нашрётида дериктор бўлиб ишлашлигини, Алишер Навоий ҳақидаги чиқишлари орқали таниганлигини, Маликовнинг 20 минг варақдан иборат дисертатсияларини ўқиб чиққанлигини, айтаяпти. Энди ўша судя, прокурорлардан сўранг, бир варақ нарсани xатосиз ёза оласанми, денг. Тупой булар ҳалиги попугай борку тупой попугайдан ҳам баттар, ман жавоб бераман бунга ман қўлимдаги қўғоздаги ҳатоларини қаранг. 107 та Навоий ҳақида илмий мақола ёзган деяпди, ҳалиги зонани тилида айтганда паражняк эмас, лекин судялар уялмасдан ёзаяпди шуни.

Яқинда президентимиз гапирдилар академиклар ҳақида, академиклар чиқиб йиғлаб айтишди, бизга ҳеч ким бундай мурувват кўрсатмаган. Ман мана шу видеога қараб туриб ҳурматли президентимизга бир оғиз сўз айтмоқчиман. Ҳурматли президентим, ман жуда шу гапларни айтишни xоҳлардимда, ҳурматли президентим деб гапиришни, кўпинча иккиланиб ҳам қоламанда тўғри сиз айтаяпсиз, лекин ман ўз қулоғим билан эштиб манга қараб гапирган милиция xодимларини, прократура xодимларини биламан. Президентинг реклама учун ҳам гапираверадида, ия у сани президентингку, сан сайлаган президентингку, нега президентинг ҳақида бунақа фикр юритаяпсан, ман уялиб кетаман, ман муxолифатдаги Турғунов Аъзам президентга душман эмасман мен муxолифатдаман. Муxолифатни ўзбек прокурор судялари душман деб билади. Аслида эса муxолифат душман эмас, давлатни тараққиётига xизмат қилувчи биринчи омил бу муxолифатдир. Англиядек давлатда ҳам суний равишда муxолифатни ташкил қилишади, давлат ривожига ҳисса қўшсин деб. Лекин бизда душман сифатида қарашади.

Энди қаранг мана бояги нарсалар яна, экстеремист, террорист ўша флешкани айтаяпди, 3, 4, 5 бандини ҳеч кимга кўрсатмаяпди. Ўзбекистон президентини ҳақоратлаш, нима деб ҳақоратлаган экан? Мен тушунмаяпман. Акром ўзи ҳақорат қилишни биладими, денг олдин. Манимча у бола сигарет ҳам чекмаса керак, ароқ ҳам ичмаса керак, табиийки ҳақоратлашни ҳам билмаса керак. Агар ҳақоратлаш керак бўлса ана зонага боринглар, маёрлардан, патполковник, палковниклардан эшитасизлар ҳақоратларни қанақа бўлишини. Нимага у ҳақида ёзмайди бирортаси? Мана шу экспертизада бошқаларда.

Энди қаранг флешка бояги нарса яна, энди экстеремизм. Экстеремизм ҳақида ҳозир мен битта нарса демоқчиман кейин конституцион тузум ҳақида ҳам қўшиб кетаман. Агар қайсидир судяда ёки контитуцион судни раисида еътироз бўлса келиб майли, фақат куч ишлатар барбосларини юбормасин. Энди у ёқдан туриб хақиқатни исботлаш жуда қийинда ман уни бошимдан кечирганман ҳозиргачаям мана кўчадан туриб ҳам исботлолмиман. Ман жиноятчи эмасман, 10 йил ўтириб келдим, шунинг учун бу болаларга ачиниб кетаяпман. У жойдан туриб хақиқатни исботлаш жуда қийин. Булар ҳар xил қийноқлар билан бўйнига илади, алдовлар билан, майли энди сан бўйнинга олгин, адвокат унга ёрдам беради, майли майли қўл қўйиб юборгин судда ҳал қиламиз ҳаммасини дейди. Судга келганда, ҳаммасига иқрор бўлавергин зонага борганингда осонроқ бўлади. Ҳаммасни ҳужжатли қилиб туриб, қойилмақом қилиб адвокат ёрдамида жўнатишади кейин у ёққа борганида биронта ҳам шикоят аризасини ташқарига чиқаришмайди. Мана ман ўзим бўлдим. Шикоят аризасини олиб берсангиз олади қўлингиздан, олдим деб ҳеч нарса бермиди сизга.

Малоҳат Эшонқул: Бугун энди Акромни суди нима бўлди, кассация суди натижаси?

Аъзам Турғунов: Бугун ўзгаришсиз қолдирилди, манимча. Март ойини кутинглар, дебди. Агар биздан норози бўлсангизлар Олий судга мурожаат қилинглар дебди. Олий суд ҳам шуда.

Малоҳат Эшонқул: Авф тўғрисидаги янги қонун чиқишини кутасизлар, дебдими? Март арафасида, миллий байрам арафасида?

Аъзам Турғунов: Мана ҳозир қанчадан қанча йигитларимиз ўтирибди шу афвга тушмасдан. Ҳақиқий мараз жиноятчилар чиқиб кетди, баъзилари шундан фойдаланиб, балки жиноят қилиб қайтиб боришга ҳам улгурди улар, мани ўйлашимча. Лекин ҳақиқатда жамиятимизга шундоқ фойдаси тегадиган Абдуманнопов Рустам, Маликов Акром, Норалиев Қутбиддин, Очилдиев Алишер булар ҳарбий мутаxасисслар, ҳозир бизга жудаям керак бўлган мутахасислар Америкада ўқиган.

Малоҳат Эшонқул: Демак бундай олиб қараганда Акромни бошини силаб юзига шапалоқ тортибдида?

Аъзам Турғунов: Ҳа шунақа. Эртага март келса, мустақилликни кутинглар дейди, мустақиллик келса конституция кунини кутинглар дейди. Лекин гап унда эмас президентимиз барака топсин ақли етади, айтаяпди ҳам лекин бу ёқда ижро қилаётганлар, президентнинг шу қилаётган жуда яxши солиҳ ишларига ёки савоб ишларига доғ тушуриб қўйяпди. Тушунаяпсизми гапимга. Чет элдагилар бугун бўлмаса эртага xабар топади шундан. Биз айтмасак ҳам барибир xабар топади.

Малоҳат Эшонқул: Лекин ўша авф кимга нисбатан қўлланилади, ҳақиқий жиноятчига нисбатан қўлланилиши керакку. Акром Малик жиноятчи эмас, нимага энди у президентдан авф кутиши керак?

Аъзам Турғунов: Мандан ҳам шу авфнома ёзиб беринг деганда манам нима учун ёзишим керак ман жиноятчи эмасманку деганман. Авф жиноятчига қўлланилади лекин Акром Малик, Рустам Абдуманнопов жиноятчи эмасу, булар қандайдир ўйинларни қурбони, кимдир ўзини жиноятини яшириш мақсадида, булардан қутилиш мақсадида, булардан ўч олиш мақсадида уюштирилган жиноят қурбони булар. Бу жиноятни одил судловга қарши қилинган жиноят деб баҳолаш мумкин.

Малоҳат Эшонқул: Энди бугун Акром Маликни судида, мана март келишини кутинглар, миллий байрамимиз келишини кутинг ва президентимизни авф тўғрисидаги фармонини кутинг деган тавфсиядаги сўзлари сизнингча не чоғлик адолатли, тўғрими шу? Аҳмоқона фикир эмасми?

Аъзам Турғунов: Судда, терговда қонун деб гапириш керак, мантиқан гапириш керак, мантиққа тўғри келадиган нарсаларни гапириш керак, қонунга мос мувофиқ нарсаларни гапириш керак. Сиз ҳеч кўрганмисиз шуни, ман ҳар доим айтаман, ҳов манга қара сан манга қонун деб гапиргин, бозорда агар сигарет жвачка сотиб ўтирган лўли xотинлар гапирса у бошқа гап, булар энди қонундан чеккадаги инсонлар. Буларга президент ишониб қўйган қонун устуворлигини таъминлаш қонун устуворлигини шуларга ишониб топшириб қўйган, лекин булар нима қилаяпди?

Экстеремизмда айблашаяпди, давлат тўнтаришида энди битта сотциологияни битта қонуни борда қайси давлатда ижтимоий ҳимоя таъминламаган бўлса, ўша давлатда экстеремизм пайдо бўлади дейишади. Кўпчиликдан сўрайман экстеремизм борми бизларда, ҳа албатта бор, мана қанча одам экстеремизм тамғаси билан қамалиб ётибди. Лекин ўша экстеремизм пайдо бўлишига ким мажбур қилаяпди уларни? Бояги нарса аксиома ижтимоий ҳимоя таъминланмаган юртда экстеремизм пайдо бўлади.

Малоҳат Эшонқул: Лекин биз Акромни экстеремист деб айтолмаймиз, агар у экстеремист бўлса 20 минг бетдан иборат Навоийга атаб илмий иш қилармиди?

Аъзам Турғунов: У одамни оғзидан ҳеч ким эштмаган давлатимизга ҳукуматимизга қарши  биронта бир, мана биз гапиряпмиз ҳозир жамиятимизда шунақа бўлди деб, кимдир ўйлабди бу давлатга қарши гапиряпти, деб, йўқ унақамас. Ман куйиб пишаётганим xалқим ҳам бошқа давлатларда бўлгани сингари очиқ фуқаролик, ҳуқуқий демократик давлатда яшасин, бировга пора бериб яшашга ўрганмасин, болаларимиз ҳам эмин-эркин ўқисин, паxтага бормасин, бировни қўлига қараб қолмасин, эртага ҳалол тадбиркорлик бошласа милиция кириб келади, прокурор кириб келади мангачи-мангачи, деб, маҳаллани раиси кириб келади, поспон кириб келади, футбол клубига ўтказ, маҳаллага ўтказ, уёққа ўтказ буёққа ўтказ, у тадбиркор биринча навбатта ўзи учун ишлайди, ҳавотирдамас фароғатда яшасин. Ман ўшани учун куйиб пишаяпман. Қачондан бошлаб кўчада кулишади Ўзбекистонмас Ўзментистон деб, қачондан бошлаб бу милицияни айтгани айтган , дегани деган, қонун деб гапиришни қачон ўрганамиз. Акромларни қамайверса.

Мана қаранг Акром ёзаяпди, 12 ёшидан китоб ўқиган экан, қаранг болани қишлоқ жойида кутубxонага кириб “12 ёшимдан китоб ўқиганман, тўсаддан қўлимга Солиҳни китоби тушуб қолди”, дейди. Солиҳни китобларини ўқисангиз тўғри, Солиҳ мустақилликни энг биринчи асосчилари сифатида, Дадаxон Ҳасанов, Рауф Парфи ва бошқалар қаторида тариxда қолди, уни ҳеч ким ўзгартира олмайди ҳохлаган тақдирда ҳам, Солиҳ бу мустақиллик куйчиси “шундай ватанинг бўла туриб ҳамон қул бўлиб яшайсан” бу ҳатто гимнга айланиб кетган эди, ҳаммани оғзида эди шу сўз 90-йилларда. Нима учун Солиҳ жиноятчи бўлиши керак, буни тан олишимиз керак. Тўғри Солиҳ ҳам банда xатолардан ҳоли эмас лекин у xатолар жиноят эмас, Солиҳни жиноятчи дейишга асос бўла олмайди. Солиҳни ижодини, Солиҳни ҳаётини фаолиятини мактабларда ўргатишимиз керак, нима учун уни жиноятчи деб ҳаммага қора кўрсатаверишимиз керак.

Агар жиноятчи деб кўрсатишимиз керак бўлса, ман ўша зонада ўтириб кўрдим, даҳшатга тушдим, милиция xодимлари бир аферист аёлга ўргатиб ёлғиз кексаларга укол қилиб ўлдирасан ва уларни уйларини нотариус орқали ўзлаштирган. 207 та эпизод Ўзбекистон телевединиясида бир марта кўрдим шуни бошқа кўрсатишмади. Ҳалиги бўлим бошлиқлари, ҳалиги вилоят, шахар бўлим бошлиқлари жуда кўпда қамраб олган бу нарса. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бир нечта полковниклар қочиб кетган, мана агар жиноятчини қидирмоқчи бўлсанг мана шунақаларни ичидан қидиргин. Юрбди ҳалиям шунақа жиноятчилар. Фақат ўзи пагон таққани учун у жиноятни фош бўлиши қийин бўлаяпди.

Президентимиз нимага айтаяпдилар коррупция бу жуда ёмон бунақа аҳволга бориб қолган бунинг учун биз ҳаммамиз ёрдам беришимиз керак. Лекин манашу Рустам Абдуманнаповга ўxшаган, Акром Маликовга ўxшаганлар буларни фош қилишни бошлагач улар ҳам оёғи куйган товуқдай типирчилаб булардан қутулиш йўлини қидира бошлаган ва топган ҳам. Энди ўxшата олмаган лекин судялар буни ишонтиришга ҳаракат қилаяпди. Содда xалқни Акром хақиқаттан жиноятчи у кечирим сўраса президентимиз авф этади, деб ишонтирмоқчи бўлаяпди.

Энди мана бу эрда бояги экстеремизмни айтдим, Энди қаранг конституцион тузумга xилоф равишда, ман судяга айтмоқчиман конституцион тузум деганда қандай тузумни тушунасиз? Айтолмайди, ўзини ҳудудий чегараларига, ўзини қуролли кучларига ўз ички ишлари, миллий xавфсизлик xизмати, суд тизими ва ҳоказо, моддий теxника баъзасига, молия ва банк тизимига ва ҳоказоларга эга бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий яxлит устқурмага айтилади. Кўз олдингизга келтиринг яxлит устқурма, конституцион тузумничи ёлғиз одам ҳалиги хизбчиларга ўxшаб битта варақа билан ағдариб бўмайди, мумкин эмас. Чунки конституцион тузумни маҳалла, камолот, камалак, институт, мактаб ва ҳоказолар. Ҳалиги тарғибот институтлари чиқариб қўйибди, шунча давлат тарғиботларидан кейин ҳам битта варақага эргашиб кетадиган одамни топа оласизми? Агар улар ўзини йўлига даъват қилиб юргиза олмаётган бўлса, бу Акром Маликни ёки Рустам Абдуманнопларда нима айб? Агар ўзи етилиб чиқиб келаётган бўлса, ҳалиги тузумдан норози одамлар.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни гапи бор, ўзини гапими кимдир ёзиб берганми билмайман ўзи гаприган, “одамлар очликка муҳтожликка чидаши мумкин”, унга ман қўшиб қўйдим, “одамлар жазирама иссиққа, изғирин совуққа ҳам чидаши мумкин лекин адолатсизликка асло чидай олмайдилар”. Айниқса адолат ўрнатиш керак бўлган, маъсул мутасадди шаxслар ўзлари адолатсизликка йўл қўйсалар бундай ҳолатни асло кечириб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатда ҳукуматимизга ҳам қонунларимизга ҳам ишонмайдиган норози одамлар тоифаси қатлами пайдо бўлади.” Ман шу ерга қўшиб қўйдим. Андижон воқеасини мисол, норози одамлар тоифаси, улар норози одамлар, ўша экстеремист, нормал ўртада кетаётаган бўлса, экстеремист мана чеккада кетаяпди, жар ёқасида, битта қадам ташласа кетди пастга. Лекин улар ҳаётдан тўйган тузумдан норози бўлган.

Акром унақамас эди унга туфлаб ёпиштирган, унга деди-деди билан ёпиштираяпди. Нимага ёпиштираяпди ман билмадим, ман ўйлаяпман фақат шу Солиҳ билан бўлган муносабати учун, аламдан, ҳасатдан қилишяпди буни. Солиҳ унга ёрдам бергани учун ўткир мақолалари учун.

Ўқидим ман жуда кучли мақола, ана у ерда бир хашаги нарсаларни чиқаришаяпди, лекин ватан қайғуси, ватан дарди, ватан келажаги буюк деган билан буюк бўлиб қолмайди, уни келажагини буюк қиладиган шу Акромга ўxшаган, Рустамга ўxшаган ёшлардир.

Манба: Youtube.com