O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Аёл

Аёл
182 views
15 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

АЁЛ

Аёл пайдо бўлди ҳовлида;
Қуёшга қаради, кўзини қисди
Ва дорга эрининг баҳайбат, содда,
Ювилган кўйлагини осди.

Пайдо бўлди ҳовлида аёл;
Ҳилпирай бошлади намойишдаги
(Ўша дорда) байроқча мисол
Жажжи ўғилчасин кўйлаги.

Аёл пайдо бўлди ҳовлида:
Эҳ-е, бунча ўтли қуёшнинг кўзи!..
Бунисини осмади, қолди қўлида,
Ўзининг кўйлаги буниси…
1975

(28)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (28-саҳифа.)

(давоми бор)