Ақллилик балоси.
Кейинги бир ҳафта ичида “ақлли” ўзбекларни кўп кўрдим. Кўриш баҳтига мушарраф бўлдим десам мулозаматли бўлади.
Рус босқинчилари Украинага бостириб кирибди десам. Булардан бири менга қараб сиз нейтрал эмассиз¸ про америконсиз¸ про запад сиз дейди. Бу уларнинг геосиëсат палитрасидан боҳабарлигидан далолат. Мошолло!!! Туфалам кўз тегмасин.
Бу ақллилар назарида Қрим “ëмон совет раҳбари Хрушчев” тарафидан Украинларга тортиқ қилиб берилган ва “яхши Путин бу совғани ношукур Украинлардан тортиб олиб” тўғри қилмоқда.
Нега Хрушчев ëмон¸чунки у Сталин қамаган политзекларни қамоқдан чиқариб мамлакатни бардак қилган.
Нега Путин яхши чунки у ўзбекларнинг куëви. Ўзбеклардан чиққан “испортчи аял” у кишининг ҳасми ҳалоли. Ош бўлсин почча.Балли домод.
Испортчи аëл билан ҳуш омад бўлганда биз ўзбекларни ҳам унутманг.
Яна бу ақлли ўзбекларнинг ақлли гапига кўра¸Гитлер тирилиб келиб, Украина фашистларни қўлига ўтииииб кетибди.
Ана холос¸ биз билмай қолибмиз.
Антифашист ўрисларнинг антфашист етакчиси Путин энди Қримга бориб фашистларни ҳайдаб солиб ўрнига антифашистларни қўйиииб адолат қилар экан. Ана шунақа адолат қилар эканлар исми ҳутбага қўшилса ярашадурғон оқ пошшо ҳазратлари.
Бу ҳақда гапирган элдошларимизнинг кўзларидан пишқирган заковатдан от ҳуркади. Бу энди фалсафа. Аммо биз ўзбеклар физика қонунларидан ҳам ҳабардормиз.
Масалан юртдошларимиздан бирининг фикрича¸ Кличконинг калласи душман зарбасидан фалаж бўлгани боис одамларни норозиликка чорлаган.
Яъни “фақат калласи фалаж одамгина ўз президентига мухолиф бўлиши мумкин” деган физика қонунини кашф қилади ўз мушҳадаси давомида бизнинг тиниб тинчимаган архимедлар.
“Бунақа қилиш керак эмас”. “Ношукурликни вақти эмас”. “Тинчликни қадрига етиш керак”. Ҳатто сени ëки яқинларининг зўрласалар ҳам. Келинг ҳаëл кучи билан муқояса қилайлик.
Масалан бу ақллилардан бирининг онаси¸ ë хотини ë синглиси ëки қизини айтайлик ўзбек эсенбеси зўрлаб турган бўлса¸ унинг қўшниси албатта воқеага аралашмай “нейтрал” бўлиб туриши керак. Зинхор про америкон бўлиб Озодликка интервю бермасин. Агар бироз про эс ен бе бўлса яна яҳши.
Ақлга уйғун. Ақл одамнинг зийнати. Соғ танда соғлом ақл деймиз. Аммо бу ақллиларнинг тили Ўзбекистон муаммоларига келганида тутилади қолади. Ҳудди ток ургандек шол бўлишади. Ҳудди оғзига қатиқ уютгандай бўлишади. Хозиргина Украина ҳақида танқидий руҳда бийрон гапириб турган одам бирдан соқовга айланади қолади. Ҳудди миясига келган фикрни эс ен бе ëзиб олаëтган каби ҳуркиб атрофга қараб олазарак бўлади.
Уларнинг миясида ғужғон урган ақллари ҳам биз берган савол асносида милтиқ отилганда гувв этиб учган қарғалар каби тўрт тарафга учиб қочиб кетади.
Демак бунақа ақлнинг соғлиққа зарари бор. Соғлиқ эса пулга сотиб олинмайди.
Украинага шон шарафлар бўлсин.
Қахрамонлар ўлмасин.
Шуҳрат Бобожон