АҚШ Ўрта Осиё ўлкалари орқали Афғонистонга жўнатиладиган транзит юклари учун тўлов миқтори кўпайишини билдирди.
‘Eurasianet’ веб сайтининг билдиришига кўра, АҚШ ўзининг янги ҳимоя стратегияси доирасида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО аскарлари учун Ўрта Осиё Давлатлари орқали етказиладиган юкларнинг транзити учун тўлов миқтори ортади.
АҚШнинг бу мақсадда “шимолий йўналиш” деб ифода этилган Ўрта Осиё Давлатлари орқали ўтиш учун 90 миллион долларлик қўшимча миқдор ажратгани билдирилди.
Хабарда, бу тўловнинг энг кўп қисми Ўзбекистонга берилишини айтилган.
Сўнгги пайтларда АҚШ билан яқин бўлган Ўзбекистон, аввалдан НАТОнинг аскарсиз юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга жўнатилишига розилигини очиқлаган эди.
Афғонистонга юк ташиган НАТОга оид конвойларига Покистон ҳудудидан ҳужум кўпайгани учун шимолий транзит қиймати яна-да ошган эди.
АҚШ ҳарбий ҳамкорлик қилган давлатлар учун 2010 йилда ажратгани 1 миллиард 600 миллион долларлик тўлов 2012 йилда 1 миллиард 690 миллион долларга чиқаргани билдирилди.
Бу орада АҚШнинг 2012 йилда Афғонистонда қиладиган сарф-ҳаражатлари кўлами эса 120 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.
Ўн йиллар олдин бошланган “Террор”га қарши уруш ниқоби остида, Марказий Осиё диктаторлари ўз халқларига нисбатан босим сиёсати авж олдирган эди. Ўтган ўн йилда бу урушнинг акс-самара берганидан, айниқса, “Араб баҳори”дан хавотирга тушган маҳаллий диктаторлар, энди ўз ватани тупроқларини пуллашдан ўзга чора тополмаяптилар. Бу ишда Ўзбекистон диктатори биринчи ўринни эгаллаши табиийдир.
ЎХҲ хабарлар бўлими