O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

АҚШ Афғонистонда яна 10 йил қолиши мумкин

АҚШ Афғонистонда яна 10 йил қолиши мумкин
171 views
07 June 2014 - 14:19

Barack Obama, Hamid Karzai

АҚШ маъмурияти Ироқда эришолмаган хавфсизлик тўғрисидаги битимни Афғонистон билан имзолашга ҳаракат қилмоқда.

Joseph Farah’s G2 Бюллетенида иқтибос келтирилган мавзудан хабардор манбанинг тасдиқлашича, Қўшма Шататлар Афғонистонда янада узоқроқ муддат қолиши, олдин режалаштирилганидек ва президент Барак Обама томонидан Вест-Пойнтдаги чиқишида эълон қилинганидек 2016 йилда ҳам қўшинларини олиб чиқмаслиги мумкин.

Кўрсатилган муддатгача Афғонистонда тахминан 9800 тача аскар қолишига қарамасдан, ҳозирда АҚШ кучларининг мамлакатда қолишини узайтиришни, дипломатик ва разведка активларини ҳамда қўриқлаш агентликларини ёллашни назарда тутувчи режалар ишлаб чиқилмоқда.

Пудратчилар мамлакатнинг ажралиб қолган чекка вилоятлари хавфсизлигини таъминлаш ва таълим билан шуғулланишади. Ироқда бўлгани сингари, хусусий ҳарбий пудратчилар ёки лойиҳа раҳбарлари чекка туманлар хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради, бироқ уларга ер транспорт воситалари, жароҳат олинган ҳолатда жанг майдонидан ярадорларни эвакуация қилиш учун вертолётлар ва авиациядан иборат хусусий ташиш воситалари илова қилинади.

Келажакда ёрдам кўрсатиш Афғонистоннинг иқтидордан кетаётган президенти Ҳамид Карзайнинг ўрнига тайинланадиган иккита асосий номзоднинг АҚШ билан хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун берган ваъдасидан иборат.

Номзодлар Адбулла Абдулла ва Ашраф Ғани АҚШ билан мазкур шартномани имзолашга рози бўлишган. Ҳозирги вақтда шу ойнинг охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган охирги босқич президентлик сайловларида Абдулла Ғанига нисбатан устунликка эга.

Расмий жиҳатдан Афғонистон Ислом Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Барқарор битим деб номланадиган шартнома АҚШ қуролли кучлари сони қисқаргандан кейин ушбу икки давлат алоқаларида узоқ муддатли асос бўлиб хизмат қилади.

Шунга ўхшаш битимни АҚШ 2010 йили Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш арафасида имзолашга ҳаракат қилганди, бироқ Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий битим борасида ўз ҳукумати билан келиша олмаганди.

Ундан ташқари у битимнинг имзоланишини истамаган қўшни Эроннинг кучли босими остида қолганди. Эрон етакчилари сингари ал-Маоикий ҳам шия бўлганлиги сабаб, Эрон тавсияларига сўзсиз қулоқ тутди.

Ҳудди шу тарзда Эрон таклиф қилинган Афғонистон билан хавфсизлик тўғрисидаги битимга ҳам қаршилигини билдирди.
Ҳозиргача Карзай олдинги муҳокамаларда асосий муаммолардан бири бўлиб келган америка персоналларига суд даҳлсизлиги берувчи 10 йилга мўлжалланган битимни ҳаттоки афғон парламенти уни имзолашни Карзайга тавсия қилган бўлишига қарамасдан имзоламасдан келмоқда.

Бутун минтақадаги америка таъсирини мустаҳкамлашга мўлжалланган ва ўз тарихидаги энг қиммат элчихоналар қурилишидан кейин ҳам АҚШ Ироқ билан шартномани имзолай олмаган бўлишига қарамасдан, эндиликда Афғонистонда шунга ҳаракат қилмоқчи.
Мавзудан хабардор манбанинг маълумотларига кўра, умумий сони 9800 ни ташкил қилувчи америка дипломатлари, разведка ходимлари, ҳарбий бўлмаган давлат мулозимлари ва америка дипломатларининг пудратчилари Обама айтганидек 2016 йилнинг охирига қадар қолади. Фақат америка дипломатларининг ўзи 300 тадан ошиши мумкин, ҳамда турли хил америка агентликлари, жумладан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), разведка агентликлари ва Мудофаа, Адлия, Қишлоқ хўжаликлари Вазирликларининг шу турдаги департаментларида ҳарбий бўлмаган ҳукумат мулозимлари сонининг ҳам ортиш эҳтимоли бор.

Ҳукумат мулозимлари ҳам АҚШ ўнлаб миллиард доллар пул ётқизиши мумкин бўлган турли хил қишлоқ жойларини ривожлантириш афғон дастурлари билан ишлашади.

Манбаларнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳалар устидан назоратни амалга оширадиган АҚШ ҳукумати ходимлари пулларнинг ўзлаштириб юборилмаслигини кафолатлашга ёрдам беришлари лозим. Чунки илгари бунинг натижасида миллиардлаб АҚШ доллари йўқолиб кетганди. Чекка туманларда бу каби ишлар амалга оширилганидан сўнгина диққат қаратиш лозим бўлган яна бир масала хавфсизлик бўлади.
Бунинг ўрнига АҚШ бир неча вариантларни, жумладан америка ишчилари хавфсизлигини ва уларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишини таъминлаш мақсадидаги тармоқлар кўмагида кўплаб қўриқчилик агентликларини ёллашни кўзда тутмоқда.

Карзай даврида афғон ҳукумати қўриқчилик агентликларига нисбатан жиддий қарашган, улардан афғон қонунлари ва Афғон ҳимоя жамоа кучлари раҳбарлигида ишлашлари талаб қилинган.

Бироқ, хавфсизлик бўйича шартнома имзолаш ниятида бўлган янги президент даврида бу каби чекловлар иккинчи даражали аҳамият касб этиши мумкин.

Афғонистондаги миссиянинг бошида Шимолий атлантика шартномаси Ташкилоти ёки НАТО турганлигини инобатга оладиган бўлсак, иттифоқчилар хавфсизликни таъминлаш учун миллиардлаб АҚШ доллари миқдоридаги сармояни киритишда давом этишадими ва жорий ҳамда келажакдаги лойиҳаларда қатнашишадими, деган савол туғилади.

Оврўпада узоқ давом этиб келаётган жиддий иқтисодий муаммолар, Россиянинг минтақадаги ғайратининг ортиб бориши ортидан ҳимояланишнинг долзарблиги ва НАТО иттифоқчиларининг Афғонистондан кетиш кунини кутиб тура олмасликлари охир оқибатда харажатлар ва мажбуриятларнинг асосий қисмини АҚШ зиммасига юклаши мумкин.

Майкл Малууф,
«WND.com»,
6 июнь 2014 йил,
Таржима – «uzerk.org»

Мақоланинг инглиз тилидаги матни:
http://www.wnd.com/2014/06/u-s-may-stay-in-afghanistan-10-more-years/