АҚШ ва Ўзбекистон орасидаги ҳарбий алоқаларнинг мустаҳкамланиши балки Американинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари туфайли стратегик аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Фақат АҚШ бу масаладаги бир муаммани унутмаслиги керак. У ҳам бўлса Ўзбекистоннинг бу минтақада энг ишониб бўлмайдиган, демакки минтақа учун энг кўп хавф туғдирадиган давлат эканлигидир. Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегаралар ва сув манбалари масаласида Ўзбекистон билан низоли ҳолда эканликлари маълум ҳақиқатдир. Қозоғистон эса Ўзбекистонни ўзининг минтақадаги рақиби ўрнида кўради. Бундай ҳолда Американинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериши минтақадаги вазиятни таранглаштирадими?
АҚШнинг инсон ҳуқуқлари масаласини ўйлаб барҳам берган ҳарбий ёрдами энди тобора ортиб бормоқда. АҚШнинг Ўзбекистонга кичкина пилотсиз ҳарбий учоқлар бераётгани Вашингтонда сир тутилаётган бўлиши мумкин. (Аммо “The Bug Pit” блогидагилар буни яхши биладилар). АҚШ шунингдек ўзбек ҳарбийларини кеча кўриши ускуналари, броножилетлар ва GPS навигация тизимлари билан таъминламоқда. Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистонга янада жиддий ҳарбий ёрдамлар бериши ҳақида миш мишлар ҳам йўқ эмас. (Гап фақат АҚШнинг ёрдамида эмас, Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда НАТО билан келишган, Англия ҳам Ўзбекистонга ҳарбий ҳадялар бермоқчи).
АҚШ (ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари) Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам ортиқча ҳарбий ускуналарни бепул беришга сўз берганлар. Шунингдек, Қирғизистонда АҚШнинг ҳарбий ҳаво базаси ҳам бор. Демак, АҚШ ҳарбий кучлари фақатгина Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётгани йўқ. Фақат Ўзбекистонга берилаётган ҳарбий ускуналар ҳақида кўпроқ ва аниқ маълумотлар берилиши, АҚШ ва Ўзбекистон орасидаги ҳарбий алоқаларнинг тез суръатлар (бу алоқалар 2000 йиллардаги санкциялардан кейин деярли тўхтаганди) билан ўсиши АҚШ бу масалада Ўзбекистонга устунлик бермоқда, деган таассурот қолдирмоқда.
Қозоғистоннинг “Тенгри Ньюс” хабар агентлигидаги бир мақолада “Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳамкорлиги Марказий Осиёда тўқнашувга олиб келади”, дейилади. Ушбу мақолада русиялик сиёсатшунос Александр Собяниннинг қуйидаги хулосаси ҳам мавжуд: “Ўзбекистон минтақада тез суръатлар билан иқтисодий ва ҳарбий гигантга айланиб бормоқда, бу эса Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун тинч ҳаётнинг тугаганини билдиради”. Қозоқ таҳлилчи Марат Шибутов ушба мақолада шундай дейди: “Ўзбекистоннинг пиёда қўшинлари бизникидан бир ярим баравар кўп. Қурол ёрдами туфайли бу ортиш икки баравар бўлиши ҳам мумкин” (Фақат унинг фикрича, Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги тўқнашув эҳтимоли, Ўзбекистоннинг Тожикистон ёки Қирғизистон билан тўқнашув эҳтимолидан озроқдир.)
“ЦентрАзия” сайтида таҳлилчи Андрей Грозин Ўзбекистоннинг америка ёрдамини олишдан мақсади фақатгина ўз халқига репрессияларни ортириши эмасдир, дейди. Бу билан Ўзбекистон минтақада гегемонияни (мутлақ устунликни) қўлга киритишни истайди, АҚШ эса Марказий Осиё режимларига қурол бериш билан бу минтақада секин портлайдиган ва бутун минтақада урушни келтириб чиқарадиган мина қўймоқдадир. Грозин мақоласининг хулосасини Чеховнинг қуйидаги (ҳарбий нуқтаи назардан ярашмайдиган) машҳур сатрлари билан якунлайди: “Агар биринчи саҳнага қурол осиладиган бўлса, иккинчи саҳнада эса албатта ўқ овози эшитилади”.
Бу айтилганлардан қандай хулоса қилишимиз мумкин: Айтиш керакки, АҚШ Ўзбекистон режимини ўз халқини бостиришда ишлатиладиган қуроллар билан таъминламай (бу ғарбнинг стардарт эҳтиёткорлигидир) эҳтиёткорлик қилаётган бўлсада, минтақадаги вазиятнинг таранглашиши АҚШ ни безовта қилмаётганга ўхшайди. Кичкина пилотсиз ҳарбий учоқлар, кеча кўриши ускуналари, броножилетлар ва GPS навигация тизимлари Андижондаги (2005 йилда) норозилик намойишлари каби намойишларни бостиришда кўп ишга ярамаса ҳам, қўшнилар билан чегаралардаги низоларда катта ёрдам бериши мумкин.
Айтиш керакки, юқорида тилга олинган минтақавий душманликни ортириш ҳақидаги хулосалар АҚШ нинг Марказий Осиёда олиб бораётган сиёсати ҳақидаги русияликларнинг хулосалари билан ўхшашдир. Кремлни Ўзбекистоннинг Русия таъсиридан чиқишга уринишлари безовта қилади, масалан, Ўзбекистоннинг Русия учун ўта муҳим бўлган Коллектив хавфсизлик Ҳамкорлиги Ташкилотидан чиқиши бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Русия ҳукумати Қирғизистон ва Тожикистонга катта ҳарбий ёрдам беришни АҚШ ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига муқобил сиёсат ўрнида кўради. Шунинг учун Русиянинг бу минтақада зиддиятларни ошкора ошираётганини айтишимиз мумкин. Фақат Ўзбекистон ўз қўшниларига нисбатан шу қадар ишончсизки, бу ерда Кремлнинг қўли борлигини айтиш ҳам у қадар ўринли эмас. Аксинча, Ўзбекистоннинг Русияга бўлган ишончсизлиги уни НАТО ва АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни оширишга ундаётган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда Русиянинг Ўзбекистонинг қўшниларига ҳарбий ёрдам бериши минтақадаги таранглашган аҳволни енгиллаштирмайди. Бу омилларнинг барчаси умумий шубҳалар доирасини кенгайтиради ва вазиятни янада оғирлаштиради. Бунинг нима билан тугашини эса ҳеч ким билмайди.
Джошуа Кучера
Манба: russian.eurasianet.org