O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“АҚШ “Ислом давлати”нинг бутунлай йўқ бўлишини истамайди”

“АҚШ “Ислом давлати”нинг бутунлай йўқ бўлишини истамайди”
22 views
29 December 2014 - 15:54

3Душанба куни Россия Федерацияси Олий Суди “Ислом давлати” (ИД) ва “Жабҳат ан-Нусра” жамоаларини террорчилик ташкилотлари сифатида тан олди. Бу ҳақда Россия Олий Суди матбуот хизмати хабар берди.

Қарор кучга кирганидан сўнг, ушбу ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш Россия Федерацияси ҳудудида қонунан таъқибга олинади.

Мажлис ёпиқ режимда бўлиб ўтди, судья эса қарорнинг фақатгина якуний қисмини ўқиб эшиттирди. Ушбу қарорнинг қабул қилиниш сабаби эса очиқланмади. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши, бу масала юзасидан Россия Федерацияси бош прокурори Юрий Чайка томонидан мурожаат қилингани ва ушбу ташкилотларни йўқ қилиш ҳақидаги фикрнинг Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан қўллаб-қувватланганидан далолат беради.

Ироқ ва Сурия ҳудудининг каттагина қисмини эгаллаб олган ИДнинг кенг ёйилиши 2014 йилнинг жаҳон миқиёсидаги асосий муаммоларидан бири бўлди.

Марказий Разведка Бошқармаси маълумотларига кўра, ИД жангарилари сони 30 мингдан ошади ва ўзлари эълон қилган халифалик ҳудудини янада кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирда ИД га қарши кураш ягона фронти мавжуд эмас. Жангари гуруҳларга қарши Ироқ ва Сурия ҳукуматлари қўшинлари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция (ҳозирча ҳаводан зарба бериш билан чекланмоқда) ҳамда ироқлик ва суриялик қурдлар жанг қилишмоқда. Жанговар ҳаракатлар натижасида минглаб тинч аҳоли қурбон бўлди, юз минглаб инсон ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди ва яна бир неча минг киши ИД томонидан гаровда сақланмоқда.

Шарқшунос олимларнинг тахминига кўра, 2015 йилда Яқин Шарқдаги вазият беқарорлигича қолади, халқаро коалициянинг ҳаракатлари эса кутилган натижани бермайди. ИД омили минтақа давлатларини АҚШ билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга мажбур қилмоқда, деб ёзади РИА Новости агентлиги. Шу сабабли ҳам экспертлар АҚШ ИД жангариларининг бутунлай йўқ қилинишини истамайди, деган фикрда.

ЎХҲ ахборот бўлими