ЎХҲ хабар маркази
АҚШни эртадан бошлаб ўз таъсирига оладиган Сэнди (Sandy) тўфонига қарши жорий ҳукуматнинг муҳтамал заиф тадбирлари Ромни фойдасига ишлаши мумкин.
Душанбадан эътиборан АҚШнинг шимоли шарқий штатларига ўз таъсирини кўрсата бошлайдиган Сэнди (Sandy) тўфони Президент Обама ва унинг республикачичи рақиби Митт Ромнига ҳам зарба беради.
Обама билан Ромни бу тўфон туфайли Виржиния ва Флорида штатларида ўтказилиши режалаштирилган сайловолди дастурларини бекор қилишга мажбур бўлдилар. Шунингдек, тўфон зарарларини мумкин қадар камайтириш мақсадидаги Обаманинг сайловолди дастурларини бир муддат тўхтатиши назарда тутилган.
Ромнининг сайловолди штаби унинг Виржиниядаги дастурларини тўлиқ бекор қилиб, унинг ўрнига Огайо штатида сайлов ишлари билан машғул бўлишини билдирган.
Оқ Уй Обаманинг Флорида ва Виржиния штатларидаги сайловолди тадбирларини бекор қилганини очиқлади. Сэнди тўфонининг таъсири остида қоладиган шимоли шарқий соҳилларда жойлашган Виржиния, Огайо, Пенсильвания, ва Нью-Ҳемпширдаги сайловчиларнинг овози демократлар учун ҳам, республикачилар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки бу штатлардаги сайловчилар ҳозиргача кимга овоз беришлари масаласида қарор бермаганлар. Мана шундай 11 қарорсиз штат (swing state) орасида ўрин олган Виржиния, Огайо, Пенсильванияда Обаманинг сайловни ютқазиши унинг иккинчи марта Оқ Уйда ўтириш орзусини йўққа чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам Обаманинг 6 ноябрда зарба бериши кутилаётган тўфонга қарши яхши тадбирлар олиши тахмин қилинмоқда. Обама бу хусусда Миллий Бўхрон Маркази (FEMA) ва Ички Хавфсизлик Вазирлигига махсус таълимотлар берган.
2011 йили август ойида Американинг шарқий штатларида содир бўлган тўфонларга қарши федерал ва маҳаллий ҳукуматнинг тадбирларини муваффақиятли бошқарган Обама бу хусусда яхши тажрибага эгадир. Фақат мутахассисларнинг фикрича, Сэнди тўфони Ирен тўфонига нисбатан кўпроқ зарар келтириши мумкин. Бу эса Обаманинг ишини қийинлаштиради албатта.
Сайловолди анкеталарига кўра мамлакат доирасида бўлгани каби қарорсиз штатларда ҳам деярли тенг кураш олиб бораётган Ромнт билан Обаманинг 6 ноябрга қадар йўл қўядиган энг кичик хатоси ҳам сайловда уларга катта зарар бериши мумкин. Шунинг учун ҳам Обаманинг Сэнди тўфонига қарши заифлик кўрсатиши янаги йилда Оқ Уйнинг хўжайини Ромни бўлади, деган маънони билдиради.