АҚШлик Сэм Бэсил исмли яҳудий Ислом душманининг Ислом пайғамбарига қарши оғир ҳақоратлардан иборат бўлган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли фильм ясалишига реакция ўлароқ Ислом дунёсининг бир қатор шаҳарларида АҚШ элчихоналарига ҳужумлар уюштирдилар. Ливиядаги “Ал-Қоида” тарафдорлари Бинғозийдаги АҚШ элчисини ўлдирган ва элчихона биносига ўт қўйган. Йаман ва Мисрдаги элчихоналарга “Ал-Қоида” байроқлари тикилган. Афғонистонда Толибон АҚШ армиясига таҳдид этган. Покистон ҳам қайнамоқда.
Ислом дунёсида бугун жумъа намози чиқишида улкан намойишлар ўтказилиши кутилмоқда. АҚШ бутун дунёдаги элчихоналарида қўшимча хавфсизлик чораларини кўрмоқда. Ислом дунёсида норозиликнинг ортиши айниқса 75 минг АҚШ аскари жойлашган Афғонистонда Толибоннинг кучли ҳужумлар уюштириши ҳамда турли мамлакатларда АҚШ манфаатларига улкан зарар етказилиши кутилмоқда.