O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

АқШ: “Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати давом этмоқда”

АқШ: “Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати давом этмоқда”
163 views
21 June 2012 - 9:55

Яна ушбу мавзуга оид’Халқаро Меҳнат ташкилоти Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнатини кузатсин’Британиялик ўқувчилар ўзбекистонлик тенгдошларининг аҳволидан ‘ғазабланганлар’Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатига оид даъволарни инкор этдиАлоқадор мавзуларМарказий Осиё, Ўзбекистон, Яқин Шарқ
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга доир бу йилги ҳисоботда айтилишича, ўзбекистонлик аёллар ва болалар қуллик ва фоҳишалик учун сотилмокда.

Ҳисобот Сурияни одам савдосига қарши кураш бўйича вазият энг ёмон булган давлат, деб атаган.

Давлат Котибаси Хиллари Клинтонга кўра, бу йилги ҳисобот замонавий қулликни фош этишга қаратилган.

АҚШ давлат департаменти ҳисоботига кўра, бугунги кунда камида 21 миллион киши мажбурий меҳнат, вояга етмаган ҳолда аскарликка ва ё фаҳшга мажбурликда яшайди.

Аммо ўтган йили бу каби бечораликдан қутқарилганлар сони нисбатан ортган.

Вазият оғир

Айни ҳисоботда Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатлари тилга олинади.

Вазиятнинг қанчалар абгорлиги ва қонунчиликда нималар ўзгаргани таҳлил этилиб, маслаҳатлар ҳам берилади.

Тожикистонга ажратилган қисмда, бу мамлакатда аёллар ва болалар фаҳшга мажбурланиши ва эркаклар, аёллар ва болалар яна мажбурий меҳнатга жалб қилиниши айтилади.

Тожикистонлик аёллар Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва оз сонда бўлса ҳам Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Тожикистонда фоҳишаликка мажбур этилиши урғуланади.

Аёллар аксарият ҳолатларда Россия ва Қирғизистон орқали номлари зикр этилган мамлакатларга жўнатилади.

Улар орасида Тожикистонлик аёлларни Афғонистонда ҳам фоҳишаликка мажбурланаётганлари, аксарият ҳолатларда бу Афғон эркакларига ихтиёрларига зид равишда турмушга чиқиш йўли билан рўй бераётгани айтилади.

Халқаро Меҳнат Ташкилотига кўра, Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг анчагина қисми мажбурий меҳнат билан банд.

Тожикистон ҳукумати эса, ҳисоботга кўра, одам савдоси ва замонавий қулликка қарши курашнинг энг оддий талабларига ҳам тўла жавоб берадиган амалларни йўлга қўймаган.

Аммо ҳукумат ўтган йилларга нисбатан анчайин жиддий ўзгаришлар бошлагани ҳам қайд этилади.

Болаларнинг мажбурий меҳнатидан пахта ишларида фойдаланиш кескин қисқаргани муваффақиятлар қаторида саналади.

Ўзбекистон ҳам айни ҳисоботдан жой олган – бу мамлакатда эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнат билан банд, болалар ва аёллар эса фоҳишалик билан шуғулланиш учун бошқа мамлакатларга олиб чиқилади.

Маҳаллий мажбурий меҳнат эса ҳар йили пахта далаларида кечади.

Ёшлари ўн атрофида бўлган болалар ҳам пахта теримига мажбур қилинади.

Катта ёшдагилар эса ҳукумат буйруғи билан мажбуран пахта далаларига сафарбар этилади.

Айрим хабарларга кўра, бу каби сафарбарлик чоғида иш соатлари узайтирилади, озиқ овқат етарлича берилмайди, болалар ва катталар зарарлик кимёвий моддалардан иҳота этилмайди, бунинг устига мажбурий ишчилар ҳақоратлар остида ҳам қолади.

Ўзбекистонлик эркак ва аёллар Қозоғистон ва Россияга иш қидириб кетишга мажбур.

Одам савдоси

Аёллар ва болалар одам савдогарларининг алдов йўллари билан Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Тайланд, Малайзия, Корея, Япония, Хитой, Индонезия ва Ўзбекистоннинг ўзида фоҳишаликка мажбурланадилар.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатни тўхтатиш йўлида жиддий чора тадбирларни бошлашга, одам савдосига, болаларни ноқонуний меҳнатга мажбурлашга аралашган ҳукумат мулозимларини текшириш ва маҳкамага тортишга чақиради.

Шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотини мажбурий меҳнат ҳолатларига доир мустақил текширув ўтказиши учун мамлакатга киришига изн берилишини сўрайди.

Ўзбекистонда одам савдосининг асосий қурбонлари текин ишчи кучи сифатида сотилаётган эркаклар ва фоҳишаликка мажбурланаётган аёллардир.

Аммо мутахассислар сўнгги йилларда янги туғилган чақалоқларни сотиш ҳоллари бот-бот кузатилаётганига эътибор қаратишади.

Икки йил муқаддам Хоразмда чақалоқларни сотишда айбланган йирик гуруҳ қўлга олингани хабар қилинган.

Хоразмлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ҳайитбой Ёкубов Би-би-си билан суҳбатда бу каби жиноятлар ортида кандай сабаблар тургани хақида гапирган.

bbc.co.uk/uzbek