“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШнинг Epsilon Development LLC ширкати Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон конидан газ қазиб олиш ишларини бошлаган. Маълумотда айтилишича, бу кондан кунига 250 минг кубометр газ олиниши режалаштирилган.
Kun.uz нашрининг билдиришича, АҚШ ширкати Толимаржон газ конини ўзлаштириш ишларини жорий йилнинг февралида бошлаган эди. Қазиб олинган газ Ўзбекистон ички бозорида сотилади.
Epsilon Development ширкати Ўзбекистонда газ қазиб олиш саноатига 5 миллиард 200 миллион доллар сармоя киритиши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШ ширкати Сурхандарё ва Фарғона вилоятларида ўзлаштириш қийин бўлган ва катта чиқимларни талаб қиладиган конлардан газ қазиб олиши маълум қилинган эди. АҚШ бу вилоятлардаги газ конларини ўзлаштириш учун кейинги 2 йил ичида 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.
Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг билдиришича, сўнгги йилларда мамлакатга 11 миллиард 800 миллион доллар сармоя киритилган. Бу маблағнинг 73 фоизи нефть-газ соҳасига ётқизилган.
ЎХҲ ахборот бўлими



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?