O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

А. Мўминов: “Мирзиёев Ўзбекистонда мустақил партия бўлишини истамади”

А. Мўминов: “Мирзиёев Ўзбекистонда мустақил партия бўлишини истамади”
248 views
16 October 2021 - 21:27

“Ko’zgu” Ахборот Агентлиги Бош муҳаррири Абдуқодир Мўминов агентликнинг Youtube саҳифасида жойлаган видеосида ЎзЛИДЕП номзодига мурожаат қилди.  Ўз агентлигининг ОАК томонидан берилган рухсатномага эга бўлишига қарамасдан сайлов жараёнини ёритишга рухсат берилмаганини айтган А.Мўминов президентликка номзод Шавкат Мирзиёевни бугунгача биронта журналистга интервью бермаганликда, халқ ва журналистлар билан очиқ мулоқот қилишдан қочиб юрганликда айблади.

Шунингдек, журналист ўтган беш йил давомида Мирзиёевнинг мамлакатда биронта мустақил партиянинг рўйхатга олинишига рухсат бермаганини таъкидларкан, мухолифатга нисбатан босимларнинг давом этганини таъкидлади.

Эрк ДП хабар бўлими