ББС нинг маълумотига қараганда (bbc.co.uk) АҚШ Президенти бундан бир неча кун аввал ўз мамлакатидаги Ньютоун шаҳрида юз берган фожеа ҳақида нутқ сўзлаган. Бу шаҳардаги бир мактабдаги отишма натижасида 5 ва 8 ёшлар орасидаги 20 болакай ва катта ёшдаги 8 киши нобуд бўлганди. Президент Обама ўз нутқида хусусан шундай деган:
“Биз бундай фожеаларга чидай олмаймиз. Бу фожеаларга нуқта қўйиш учун зарур бўлган ўзгаришларни амала оширишимиз керак”.
Маълум бўлгани каби, АҚШда қурол сотиб олиш жуда қулай. Масалан, дўконлардан пиво сотиб олишни истаганлар 21 ёшга эканликларини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатишлари керак. Аммо қурол сотиб олиш учун эса бандай ҳужжат кўрсатишга эҳтиёж йўқ.
Барак Обаманинг ушбу баёноти бундай қатлиомларга кўникишимиз керак, дейдиган ақлсизларнинг юзига урилган тарсаки ҳамдир.
ЎХҲ Ахборот Маркази
17 декабрь 2012 йил