O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бармоқларни уқалашнинг турли аъзоларга фойдалари

Бармоқларни уқалашнинг турли аъзоларга фойдалари
189 views
22 April 2016 - 12:21

Yourself-a-Hand-MassageБарчамизнинг умумий шикоятимиз бош оғриғи ёки танамизнинг ҳар хил қисмларида сабабсиз тўсатдан оғриқ пайдо бўлишидир. Бундай ҳолатлардан оғриқ қолдирувчи дори ичмай ёки докторга мурожаат қилмасдан фақатгина рефлексотерапия билан 60 сонияда қутулиш мумкин.

Рефлексотерапия оддий бир амалиёт бўлиб, вужудимизнинг ҳар аъзоси ва қисмини бошқа аъзолари билан боғлиқ бўлганлиги билан алоқадор  бир тизимдир. Яъни бармоғингизни босиб ушлаган пайтингизда шу қисм билан боғлиқ бошқа аъзойингиздаги оғриқ зумда йўқолади.

Қилишингиз керак бўлган ягона иш – бу қайси бармоқнинг қайси аъзо билан алоқадорлигини ва шунга кўра нима қилиш кераклигини билиб олишдир.

Бошбармоқ – Юрак ва ўпка билан алоқадордир. Юрак уруши тезлашган вақтларда бошбармоқни силасангиз, юрак уришини секинлашишига кўмаклашади.

Кўрсаткич бармоқ – Бу бармоқ ичак ва ошқозон билан боғлиқ. Агар қабзият (ич кетиши) ва қорин оғришидан шикоятингиз бўлса, кўрсаткич бармоғингизни босиб ушланг ва 60 сония давомида силанг. Қорин оғриғини бир зумда тўхташини ҳис қиласиз.

Ўрта бармоқ – Бу бармоқ юрак, ингичка ичак, қон айланиши ва нафас олиш тизими билан алоқадордир. Агар доимий бош оғриғи ва уйқучанлик билан қийналаётган бўлсангиз, шикоятларингиздан қутулиш учун ўрта бармоғингизни силашингиз етарли бўлади.

Номсиз бармоқ – Ушбу бармоқ кайфият билан боғлиқдир. Инсон тушкунлик ҳолатини ҳис этгани замон, номсиз бармоқни уқалаш натижасида ўзини яхши ҳис қилади.

Жимжилоқ бармоқ – Бош, бўйин ва буйрак билан алоқадор. Яъни, бир бош оғриғи ёки бўйин оғриғидан шикоятингиз бўлган вақтда, ёки буйрагингиз оғриса, жимжилоқ бармоғингизни уқалаб ўзингизни янча яхши ҳис қилишингиз мумкин.

Кафт – Кафтларимиз қон айланишини яхшилаш учун жуда самарали ва асаб тизимимизга бевосита таъсир қилади. Кафтларни бир бирига уриш, яъни қарсак чалиш жараёни жуда фойдалидир.

ЎХҲ хабарлар бўлими