Аввало, ҳаммадан кечирим сўраб айтаман…
Ижодкорларни ҳукумат “сиёсати” ва ҳукумат бошлиқларининг маддоҳларига айлантириш – уларнинг давлат томонидан мукофотланишларидан бошланади.
Совет ҳокимияти даврида ҳам, ҳозир ҳам ёзувчилар, шоирлар, саҳна санъаткорлари ва ҳатто рассомлар ҳам давлат мукофотларига кўз тикиб қолишган…
“Қачон менга “ҳалқ артисти” унвони бераркин”, “Қачон менга “ҳалқ қаҳрамони” унвони бераркин, “қачон менга фалон мукофот лауреати деган унвон бераркин”, “қачон менга орден ёки медал бераркин” деб юрганларни кўп кўрдим…
Совет даврида бир машҳур шоира “ленин комсомоли” мукофоти олиш учун қанчалар ҳаракат қилганига ўзим гувоҳ бўлганман.
Ундайлар оз эмасди…
Қойида бўйича, давлатнинг юқори идораларида ишлаб юрганлар бу ва бошқа мукофотларга тезроқ етиб боришарди.
Иложи борича раҳбарга яқинроқ бўлишга интилиб…
Ижод савияси – кейинги ўринларда…
Аслида, ҳукумат – ижодкорлар ва санъаткорлар ишларига аралашмаслиги керак…
Бадиий асар учун жазолаш ёки мукофотлаш ҳуқуқи хокимият қўлига ўтмаслиги лозим…
Бадиий – ижодий ишлар эркинлиги амалий ва қонуний йўллар билан таъминланмагунча, бу хатоларни тузатиб бўлмайди…
Барча ривожланган мамлакатларда “ҳукумат мукофоти” деган гап йўқ…
Уят ҳисобланади…
Яна бир муҳим гапни айтиб ўтишим керак…Барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда, айниқса – Европа мамлакатларида, давлат раҳбарини мақтаб шеър ёзиш ёки қўшиқ айтиш – ўта шармандалик қилиқ, уят иш ҳисобланади! Ундай одам, умуман, жамиятда бош кўтариб юролмайдиган бўлиб қолади!
Мукофотга муносиб асарларни ва шундай асарлар муаллифларини – махсус ташкилотлар, асар ёки ижро бадиий қимматини белгилайоладиган жюри аъзолари тавсия қиладилар…
Европа мамлакатларида шундай ташкилотлардан бирнечтаси домий иш олиб боради…
Тақризлар ва танқидлар ҳам мустақил…Бировнинг кўзига – қошига қараб ўтириб ёзилмайди…
Майлида…Бу ҳам бир гап.
Яна бир бор узр!
Ёдгор Обид