O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бахилга учраманг…

Бахилга учраманг…
61 views
28 March 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Далолат яхши

Асло одамзотга аччиқ сўз деманг,
Фақирга, мискинга далолат яхши.
Бахилга учраманг, кулар юз берманг,
Ҳожат битирмоққа кифоят яхши.

Етимни кўрганда, кулар юз бўлса,
Қўлдан келса берсанг, таом, туз бўлса,
Ўксикни кўрганда, ширин тил бўлса,
Ожизни қўлларга ҳимоят яхши.

Йигит улдир – сўзга айласа амал,
Қўлдан келмас ишга этмаса жадал,
Аларнинг амрига қилмагил бадал,
Бекка – берим, шоҳга – адолат яхши.

Йўқсизлик бир дарддир – одам ўлдирмас,
Ўлдирмаса, тирикликда кулдирмас,
Ит бўрига ориқлигин билдирмас,
Албатта, душманга сиёсат яхши.

Махдумқули, шукур, ширин тил берди,
Шажарлар кўкариб, самар – гул берди,
Гўрўғли Райҳонга қанча ёлворди,
“Омондир” деганга диёнат яхши.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди