O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бахтиқаро тадбиркорлик маркази

Бахтиқаро тадбиркорлик маркази
155 views
19 September 2013 - 11:06

International_Business_Center._Tashkent_cityТошкент тадбиркорлик марказлари Тошкентнинг энг гўзал масканларидан бири. Аммо бу гўзалликни  кўриш, у  ерда бемалол тадбиркорлик қилиш қийин. Сабаби, у  ердан “президент трассаси” ўтади.
East Telecom, Алоқа-банк, Gissarneftgaz, UzGazOil, Alubond, Руминия мебели, мебель Epson, Trade House, Gloriyainvest ва бошқа турли хил фирма ва ташкилотлар номлари билан безатилган чиройли  фасадлар бир қатор тизилган.

Аммо порлоқ фасадлар орқасида ҳеч нарса йўқ: фирмаларнинг кўп қисми аллақачон Ўзбекистонни ташлаб кетган, қолганлари эса шаҳарнинг бошқа туманларига жойлашишни афзал билишади, шундай экан чиройли офис бинолари мана бир неча йилдирки ярим бўш ëки бўм-бўш.

Бунинг сабаби оддий: офис бинолари “президент трассаси”да, яъни президент кортежи кунига икки марта ўтадиган кўчада жойлашган, шунинг учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида уларга тўлиғича ишлашга қўйиб беришмайди.

“Президент трассаси” – Тошкентда энг кучли қўриқланадиган объектлардан бири ҳисобланади, бу ерда шаҳар милиционер, ГАИчи ва МХХчиларнинг ярмидан кўпи йиғилади.

Шу сабабли ҳам президент йўли ëнида қурилган бу бахтиқаро офис идораларига нормал кириш подъездлари йўқ.

Уларнинг барчаси Космонавтлар чорраҳасидан бир ярим километрдан иборат ғиштдан қурилган столбиклар ëрдамидаги металл тўсиқлар билан ажратилган. Офисларга чорраҳа томондан ўтиш йўли умуман йўқ.

Бу тўсиқ олдида машинани қўйиш мумкин эмас (масалан сиз Алоқа банкка кирмоқчи бўлдингиз), кутилмаганда бу ерда террористлар ичига портловчи модда қўйилган машина қолдириб кетсачи?…

Натижада чорраҳа бўйлаб жойлашиб кетган офисларга чорраҳа томондан яқинлашишнинг умуман имкони йўқ.

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Агар кимдир офиснинг фасад қисмига келишга ҳаракат қилса, бундай ҳолатда ҳам унда муаммолар пайдо бўлади: офис бинолари олдида йўл умуман йўқ, фақат баъзи бир жойлари ëпилган тор пиëда йўлкалари бор (бу президент трассасидан кўринмайди).

Агар иш қайнаса…

Шунга қарамасдан баъзи бир офисларда иш қайнайди. Уларнинг ëнига фақат орқа томондан – Космонавтлар чорраҳаси бўйлаб қурилган совет даври 9 қаватли уйлар томондан келиш мумкин (офислар чорраҳа ва 9 қаватли уйлар ўртасига қурилган).

У ерда ҳатто машиналарни кўриш мумкин. Аммо бу бизнес марказларда кўриладиган ҳаëт эмас.

Уларга кириш деярли ҳар доим орқа томондан, 9 қаватли бинолар томондан бўлган – “президент трассаси” томондан бўлган марказий кириш эса ëпилган.

Вақт ўтиб офисларнинг ижарага берилиши ҳақида плакатлар пайдо бўлди. Ижарага олишни истаганлар кам эди.

Юқоридаги гаплардан келиб чиқадиган хулоса маълум: у ерда бизнесга ўрин йўқ, унга онгли равишда президент Каримов халақит бермоқда.

Бу озода, порлоқ  биноларнинг бажарадиган иши битта холос – борлигини кўрсатиб туриш.

 

ЎХҲ хабар маркази.