«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН
БАҒИШЛОВ
Кел, енгмайлик, бир-биримизни,
Кел, яхшиси биргалашиб биз
Қул бўлайлик шу садоқатга.
Бир зум куйламайлик – бир зум тинглайлик,
Шу буюк куй ҳаёти учун
Парчалайлик созимизни, кел!
Кел, яшайлик бир зум исмсиз,
Бир зум ўзимизни севмайлик –
Шу илоҳий муҳаббат ҳақи!
1975
(80)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (55-саҳифа.)