Андижон қатлиомидан сўнг, мустақил О.А.В. (ББС, Америка Овози ва
Озодлик) рининг Ўзбекистонда фаолият олиб бориши тақиқлаб қўйилди!
Эндиликда амалдаги ҳукумат бу радио каналлар мухбирларини
акредитатсиядан ўтказмай қўйди ва уларни Ўзбекистонни тарк этишига
мажбур қилинди. Ҳозирги кунда улар, гарчанд бу радио каналларнинг
Ўзбекистонда жамоатчи мухбири ,бўлмасада (бундан фақат Америка Овози
радио каналининг жамоатчи муҳбири Абдумалик Бобоев 2011-йилгача
Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб боришга муваффақ бўлди, афсуски
Абдумаликни ҳам ҳукумат бутунлай бўғишга ҳаракат қилди. Унга сохта
айбловлар қўйиб нотўғри ва ёлғон маьлумотлар тарқатганликда айблаб,
катта миқдордаги пул жаримаси қўлланилди. Жарима давлат “ғазнасига”
тўланганидан сўнг, Ўзбекистонни тарк этиб, Германияга боришга мажбур
бўлди!) улар минтақадаги ҳуқуқ фаоллари ва ишончли манбаасига биноан
хабар тарқатмоқда. Лекин минг афсуски, ҳукумат номи ошкор этилган
ҳуқуқ фаолларининг ишини тўсишга уринмоқда! UzNewsNet нинг мухбири
Солижон Абдурахмоновлар қамоққа олинди! Шу кунларда
мустақил ҳуқуқ фаоли Абдулла Тоджибой ўғлига ҳам (нотўғри ва ёлғон
маьлумотлар тарқатганликда айблаб) катта миқдордаги жарима қўлланилди.
Лекин Ўзбекистонда ББС узбек саҳифасига кириш осонлашди.
Одатда бу сайтга кириш учун, сифон ва прокси хизматидан фойдаланилар
эди! Эндиликди ББС узбек саҳифсига Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудидан
кириш мумкин (чунки, одатда ББС узбек деб қидирсангиз MSN.com га
улоқтирилар эди ).
Ҳукуматнинг бу мақсадидан иддаоси нималигини билмасакда,
барибир Ўзбекистоннинг бу амалга оширган ишини олқишласак бўлади!
Ёки, баьзи таҳлилчилар айтганидек ҳукумат ёпиқ сайтларга
кирувчилар рўйхатин тузмоқчими? Бу бизларга сирлигича қолаверади!
Ўқувчидан келган мактуб