O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Берлин Иришев: Интеграцияда давлатлар суверенитетдан воз кечишлари лозим

Берлин Иришев: Интеграцияда давлатлар суверенитетдан воз кечишлари лозим
234 views
09 May 2014 - 15:47

Иқтисод фанлари доктори Берлин Иришев ўзининг “Евронинг инқирози ва глобал таҳдидлар” номли китобининг тақдимотида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва мамлакатларни бирлаштирувчи давлатдан устун турувчи валюта яратиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлайди.

1

5 май, душанба куни, Олма-ота шаҳрида “Евронинг инқирози ва глобал таҳдидлар” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Китоб муаллифи Берлин Иришев –Parlink Consulting (Париж) ҳамкори, CERI-Sciences Po (Париж) марказининг тадқиқотлар бўйича ҳамкори, иқтисод фанлари докторидир. Ўз тадқиқот ишида у интеграциявий организм сифатида Европа Иттифоқи тажрибасини ва у дуч келган муаммоларни тавсифлайди. Шу жумладан муаллиф нима сабабдан Европада инқироз юзага келди ва бу еврога қай даражада таъсир кўрсатади деган саволга ўз фикрини билдиради.

Европа давлатлари иттифоқи тажрибасини қозоғистонликлар истаса-истамаса такрорлашади: “Евро-Осиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига кирганимизда аҳволимиз нима кечади? Бизга давлатдан устун турувчи валютанинг кераги борми?” Ўз мухлислари билан учрашув вақтида Берлин Иришев мазкур саволларга жавоб берди.

Учинчи жаҳон уруши – валюта уруши бўладими?

“Евронинг инқирози ва глобал таҳдидлар” китоби 6 та бобдан иборат бўлиб матнлар ичида қирқдан ортиқ таблицалар ва диаграммалар жойлаштирилган. Муаллиф китобда жой олган визуал маълумотларнинг мавжудлигини “китобнинг осон тушунилиши” мақсади билан изоҳлайди ва тақдимот мобайнида ҳам “кўргазмали материаллар” намойиш қилди.

2– Жаҳон валюта тизимида тахминан 200 тача пул бирлиги мавжуд. Евро уларнинг барчасидан фарқ қилади. У дунёдаги илк давлатдан устун турувчи валюта, яъни евронинг тартибга солиниши, амал қилиши ва ҳаракати Евроҳудуддаги бир ёки бир неча давлатларнинг хоҳиш иродасига боғлиқ эмас. Евро учун пул инқирози ҳамда инфляция ва девальвация каби тушунчалар бегонадир. Шу билан бирга евро дунёдаги валюта заҳиралари ичида иккинчи ўринда туради ва геосиёсатнинг энг муҳим талабларидан биридир, – дея валютанинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида фикр билдирада маърузачи.

Китобнинг биринчи бобини муаллиф евро парадоксига (илмий қоидаларга мос келмайдиган жиҳатлари) бағишлайди. Муаллиф заиф Европадаги кучли евронинг мавжудлигини энг муҳим парадокс сифатида атайди.

Агар валюта заиф бўлса, бу иқтисодиётнинг заифлигидан далолат беради. Ёки тескариси: заиф иқтисодиёт валютанинг ҳам заифлашишига олиб келади. Бироқ евро билан боғлиқ ҳолатда биз тамоман бунинг аксини кўрамиз. Харид қилиш лаёқати ва долларга нисбати нуқтаи назаридан евро дунёдаги энг кучли валюта саналади.

3.1

“Кучли евро ва заиф Европа” чизмасида евронинг долларга нисбатини кўриш мумкин. Ҳозир бу психологик тўсиққача етиб келган 1:1,40

Бу Европа учун катта муаммо туғдиради, чунки унинг иқтисодиёти экспортга йўналтирилган ва бу жаҳон бозоридаги рақобатбардошлик лаёқатига тўсқинлик қилади. Бироқ, еврони девальвация қилишнинг имкони йўқ. Айни дамда Европанинг ўзи заиф. Ушбу парадокс нима билан изоҳланиши мумкин? Бу еврога бўлган талабнинг юқорилигидан, юксак ишончнинг мавжудлигидан ҳамда валюта заҳираларининг яна еврога қайтаётганидан далолат беради, – дея изоҳ беради Иришев.

4.1

Унинг қайд этишича биз учинчи жаҳон – валюта урушлари даврида яшамоқдамиз, бироқ евронинг фаолллиги эса жуда паст даражада.

Бу урушлар мамлакатнинг экспортдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун кутилмаган девальвациялар йўли билан олиб борилади. Бироқ еврода бундай имконият йўқ, шу сабабли ҳам евро бу урушда қатнашмайди.

Долларни евро сиқиб чиқарадими ёки “Осиёликлар”?

5.1

Китобнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири жаҳон валюта тизимининг учлик шаклида тавсифланишидир.

Мен китобда Осиё блокидаги иена ва юань ҳолатини кўрсатишга қарор қилдим. Япония иенаси АҚШга интилиб келган. Бироқ кейинчалик Япония иенасининг Осиё блокига яқинлашувини тасдиқловчи ҳодиса рўй берди: Япония Хтой билан АҚШ долларидан фойдаланмаган ҳолда савдо қилиш бўйича своп – битими имзолади. (своп – банклар ўртасидаги валюта шартномаси бўлиб, бир турдаги ва бир хил хажмдаги алютанинг турли муддатларга олди-сотди операциялари комбинациясидан иборат). Бугунги кунда бу турдаги своп битимлари кенг тарқала бошлади. Ушбу жараён давом этадиган бўлса евро юқорига кўтарилиб долларнинг ўрнини эгаллайди ва Осиё блоки иккинчи ўринга чиқади деган тасаввурлар ҳам бўлди, – дейди китоб муаллифи.

Ҳозирда эса воқеалар ривожининг бошқа томонга қараб кетаётганини кузитиш мумкин: евро эмас, балки Осиё блоки перамида чўққисига интилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда айтиш мумкинки АҚШ доллари тепасида жиддий таҳлика мавжуд.

“Гўёки евро инқирози бўлмаганидек”

6.1

Китобнинг иккинчи бўлимида муаллиф сўнги жаҳон молиявий инқирозининг сабабларига тўхталиб ўтади. “Банк тизимининг коллапс (издан чиқиши) ҳолати” чизмасида муаллиф нима сабабдан АҚШда юзага келган банк тизимидаги коллапс ҳолати америка иқтисодиётидан кўра европа иқтисодиётига кучлироқ зарба берди, деган саволга жавоб беради.

Америка иқтисодиёти банк тизими молиялаштирувига унчалик қарам эмас. АҚШда банк кредитларининг ҳиссаси 25%ни ташкил қилади. Қолган 75% эса молиявий бозорлар ҳисобидан таъминланади. Европада эса бу ҳолатнинг тамомила акси: иқтисодиётни молиялаштиришнинг 75 %и банк тизимига боғлиқ бўлса, қолган 25% молия бозорлари ҳиссасига тўғри келади, – дея изоҳ беради иқтисод фанлари доктори.

Унинг фикрига кўра, Европадаги банкларни қутқаришнинг фавқулотда усули ва бунинг учун 1 трлн. евронинг сарф қилиниши эса давлатларнинг молиявий аҳволини издан чиқарди ва давлат қарзи билан боғлиқ инқирозни келтириб чиқарди.

Бироқ бу инқироз еврога таълуқли эмас, – деб ҳисоблайди Иришев. – Мана биз қуйидаги саволни ўртага ташлаймиз: “Евро инқирозда бўлса бизга интеграция қилиш ва умумий валюта жорий қилишнинг кераги борми?” Айнан мана шу давлатдан устун турувчи валюта барқарор бўлади. Европада давлат қарзи ва давлат бошқаруви билан боғлиқ инқироз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида ижтимоий инқирозга – аҳолининг қашшоқлашиши олиб келмоқда.

Евроҳудуд: парчаланишни тўхтатиб бўлмайди

Китобнинг бир бобини Иришев “Парчаланишни тўхтатиб бўлмайди” деб номлаган. Мазкур бобда Европанинг парчаланиши ва қутқарилиши сценарийси кўриб чиқилади. Муаллифнинг таъкидлашича ушбу сценарий охири фожеа билан якун топади.

Бўлимда еврократия танқид остига олинади. Интеграция қилишга интилаётган давлатлар бундан тегишли хулоса чиқаришлари керак. Еврократлар бозорни қўлдан бой беришди: вақтдан ютқизишди, ўз фаолиятлари бўйича келиша олишмади, уларнинг манфаатлари ва кўрсаткичларида жуда катта тафовуд мавжуд эди. Шу сабабли ҳам улар инқироз доирасини ва кўламини ўз вақтида баҳолай олишмади ва ўз вақтида тегишли чоралар ишлаб чиқилмади, – дея таъкидлайди иқтисодчи.

Иришевнинг сўзларига кўра инқирозга қарши тартибга солиш чоралари ҳам етарсиз бўлган, чунки улар қўлланилаётган чораларнинг оқибатларини тўғри баҳолай олишмаган.

Инқирозга қарши усулларда қарама-қаршиликлар мавжуд эди ва улар ижтимоий жиҳатдан тескари характерга эга эди. Шундай бўлдики, бюджеь харажатларининг қисқартирилиши ижтимоий соҳага таъсир қилди ва Европа аҳолисининг камбағаллашишига олиб келди. Еврони қутқариш, банкларни барқарорлаштириш учун миллиардлаб пул ажратилди ва натижада ҳаёти давлат бюджетига боғлиқ бўлган одамлардан кўра банкларнингина аҳволи яхшиланди, – дея қайд этади олим.

Биринчи жаҳон уруши ва иқтисодий инқироз

7.1

Китоб глобал таҳдидлар деб номланувчи боб билан якунланади. Олимлар бу турдаги таҳдидларнинг 10 гуруҳини алоҳида ажратадилар. Улар ичида бугунги кунгача иқтисодий таҳдидлар – бюджет инқирози, ишсизлик, даромадларнинг тенгсизлиги кабилар етакчи бўлиб келган.

Бироқ бугунги кунда (Украина воқеалари сабабли) геосиёсий таҳдидлар биринчи ўринга чиқди. Бу каби таҳдидлар иқтисодий инқироз пайтида янада хавфлидир. Ҳозир 2014 йил бўлса – бундан роппа-роса 100 йил олдин оғир иқтисодий инқироз пайтида биринчи жаҳон уруши бошланганди ва олтин танга стандарти парчаланганди, – дейди Иришев.

ЕОИИ да ягона валюта: муқаррар, лекин барвақт

Тақдимотдар кейин иқтисодчига саволлар берилди. Аксарият қатнашчиларни Қозоғистоннинг ЕОИИга аъзо бўлганидан сўнг суверенитетини бой бериши борасидаги олимнинг фикрлари қизиқтирди.

Бу барчани ҳавотирга соладиган жуда жиддий масала. Интеграцияда керак бўлса суверенитет масаласида ҳам ён беришга тўғри келади. Давлатдан устун турувчи евронинг яратилиши – 18 та давлатнинг миллий валюта билан боғлиқ суверенитетидан воз кечганлигини англатади. Агар давлатлар интеграциянинг бирор самара беришини исташса, улар суверенитетдан воз кечишлари лозим. Албатта, миллий ўзига ҳослик сақланиб қолинади, бироқ валюта, молия ва банк соҳасида бирлик бўлмоғи лозим, – дея таъкидлайди Иришев.

Унинг фикрича, ЕОИИда давлатдан устун турувчи валютанинг яратилиши – муқаррар бир ҳодисадир, бироқ ҳали бунга вақт бор: Белорусия, Россия ва Қозоғистон биринчи навбатда ҳеч бўлмаганда Божхона иттифоқи тузишни охирига етказишлари керак.

Татьяна Трубачева
обозреватель Forbes Kazakhstan

(русчадан таржима)