Алихонтўра Соғуний
ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 181
(давоми)
БЕШИНЧИ МЎЖИЗА
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилур:
«Бир куни аъробийлардан бир киши Расулуллоҳ қошларига келди ва:
— Эй Муҳаммад, Аллоҳ мени бутун инсонларга Пайғамбар қилди, деб айтур эмишсан. Бул сўзнинг ростлигини қайдан билурмиз? — деб сўради.
Анда Расулуллоҳ:
— Агар хурмо дарахтидан бир шоҳини чақирсам, олдимга келса, иймон келтирурмисан? — дедилар.
— Албатта, иймон келтирурман, — деди.
Расулуллоҳ уни чақирдилар эрса, шоҳ узилиб ерга тушди. Eр устида сакраб-сакраб Расулуллоҳ олдиларига келди.
— Ўз ўрнингга қайтгил! — дедилар.
Яна қайтиб бориб илгаригидек бўлди. Аъробий ҳам дарҳол иймон келтирди».