“Академнашр” Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг икки томлик танланган асарлар тўпламини босмадан чиқарди.
Китобни нашрга тайёрлаган Сирожиддин Аҳмад бунинг учун кўп йиллик умрини бахшида этганлиги кўриниб турибди. Жадидлар сарварининг ҳали ҳеч ерда эълон қилинмаган талай асарларини топиб, китобхонга тақдим этиш бағоят эзгу ишдир. Шу билан бирга Беҳбудийнинг таржимаи ҳолига оид аввалги маълумотларга эътироз ҳам билдирадики, буни олқишлаш керак.
Бундан илгари раҳматли олим Бегали Қосимов тақсирнинг бир томлик танланган асарларини нашр эттириб, бизни Беҳбудий ҳазратлари билан том маънода таништирган эди.
Бу ўринда талай олимларимизнинг жасоратлари ҳақида сўз юритса бўлади. Академик Иброҳим Мўминов 1972 йилдаёқ Беҳбудийни “Ўзбек Совет энциклопедияси” киритиб, у кишига кенг таъриф берган эдилар.
Беҳбудийшунос олимлардан Солиҳ Қосимов, Аҳмад Алиев, Наим Каримов, Ҳалим Саид ва бошқаларга таҳсинлар айтмай иложимиз йўқ.
Нусрат Раҳмат



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?