Америка полицияси оёғи билан бўғиб ўлдирган Джордж Флойднинг сўнгги сўзлари Америка халқини ларзага солди.
Яни Флойд ўлими олдидан полициячига “мен нафас ололмаяпман” деб айтди.
Жамиятнинг қачон қўзғалиб кетишини ҳеч ким билмайди, бекорга халқ денгиздир дейилмайди.
Ўзи таранг бўлиб турган халқни битта одамнинг ўлими ҳукуматга қарши бош кўтаришга мажбур этди.
Мен нафас ололмаяпман!
Охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган феодал тузум ҳам Ўзбек халқини нафасигача бўғиб ташлади.
Бир тарафдан снослар, Бухородаги томи учган уйлар, Сардобадаги сув омборининг аварияси, пандемия давридаги Халқни бир тийинсиз ўз ҳолига ташлаб қўйилиши (ваҳоланки ҳукумат ташқаридан камида 5 миллиард қарз олди қани пуллар) Сўхдаги икки халқнинг можаролари, нарх навонинг ҳаддан зиёд ошиб кетиши, ИИБ бўлими ходимларининг Халқни жарималарга тортиши шахсан мени нафасларимни бўғиб ташлади.
Бундай вазиятда халқ қандай нафас олади.
Миллионлаб қашшоқ халқ эртадан умидини узиб бўлди сабаби ҳукумат халқни оёқлари билан эмас қўллари билан ҳам бўғиб ташлади.
Қачонгача халққа қулга қилингани каби муомала қилади амалдорлар хоҳлаганини қамаб, хоҳлаган жойини харитадан ўчирворадиган ҳокимлар охири Халқни бош кўтаришга мажбур қилмайди, деб ким кафолат беради.
Қани адолат?
Каримов пайтида ҳам ёзганман, Мирзиёевга ҳам гапим шу бизга ҳукуматдан фақат АДОЛАТ керак.
Комил Аҳмедов
02.06.2020