O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бизнинг прокурор пора олишдан нега “ийманади”?

Бизнинг прокурор пора олишдан нега “ийманади”?
165 views
20 August 2012 - 6:02

Бойсун туман прокурори Шуҳратжон Мавлонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167 моддаси “а” ва “г” қисми билан фуқаролар, Бойсун тумани “Ҳалқ таълими”га қарашли, 47-сонли мактабнинг директори Шавкат Жумаев, Термиз шаҳри “МЧЖ” ташкилотининг бошлиғи Ўктамжон Мирзаев ва шу туманга қарашли “Дурадгор” кичик корхонасининг бошлиғи Равшанбек Мамаёровларга нисбатан жиноий “иш” қўзғатилиб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 2000-2009 йиллар давомида мактаб ва мактабгача таълим соҳаларини қайта қуруш ва реконстурукция қилиш” қарорлари хамда фармойишлари асосида Бойсун тумани 47-сонли мактабни “ремонт” қилиш шу туманнинг “Дурадгор” кичик корхонасининг маблағлари эвазига ва давлат бюджетидан ажратилган 500 миллион сўмнинг 5миллион 500 минг сўм миқдорида маблағларини ўзлаштирганликлари учун, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-208 моддалари хамда 167-моддаси билан айбдор” деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига кўра озод қилинган эдилар.

Аммо… Лекин… Тумандаги 47-сонли мактабнинг ўқутувчилари бу ҳолатни кўриб, “дод” деб юборишди. Аниқланишича, туман прокурори Шуҳратжон Мавлонов ҳар бир мансабдор шаҳсдан пора олган экан. Буни эшитган бир гуруҳ 47-сонли мактаб ўқутувчилари шикоят аризалар билан Сурхондарё вилоятининг прокурори Абдураҳмон Барноевга мурожаат қилдилар. Натижа эса, хамин қадар. Вилоят прокурори Абдураҳмон Барноев, аризалардаги важларни кўриб чиқмай, тўғридан-тўғри туман прокурори Шуҳратжон Мавлоновга юбориш билан банд.

Туман прокурори Шуҳратжон Мавлонов эса, шикоят аризалардаги важларни “ўрганиб” чиқиб, янги “дело” очади-да, “Сизларнинг устингиздан шикоятлар тушган, тезда “иш”ни ёпмасак бўлмайди?” деб, ҳар бир ариза тушганида, дарҳол уч “паҳловон”ни олдига чақириб олади-да, пора талаб қилади…

“Мактабимизда қиш кунлари мутлақо дарс ўтиб бўлмайди. Иситиш “система”си ишламайди. Мактаб ўқувчиларига: “МУРОЖААТНОМА” лар ёзиб, “уйларингиздан ўтин ва кўмир олиб келишларингизни сўраймиз” деб мактаб маъмуриятининг биносининг киравериш қисмида илиб қўйганмиз. Бу “мурожаатнома” ҳар бир ўқутувчи ва ўқувчига таниш. Хатто-ки, “ўқувчиларимиз ёддидан кўтарилиб кетмасин…” деб, ўша мурожаатномани ҳар бир дарс бошланишидан олдин эслатиб ўтамиз. Ўқувчилар буни эшитиб, “Домла, дарсни бошланг! Совуқдан этимиз увушиб кетмоқда…” дейдилар.

Собиқ Иттифоқ даврида қурилган мактабимизнинг хоналари катта. Ўқувчилар олиб келган кўмир, ўтин ва тезак хоналарни иситишига кучи етмайди..

Ҳар куни ҳар бир ўқувчиларимиз ўзлари билан бирга, сумкасининг ёнига кўмир ва ўтин олиб келишади. Бизлар эса, ўша “режа” бўйича иш тутуб, “Эшмат, эртага сенинг навбатчилигинг кўмир ва ўтин олиб келиш. Тошмат, сен эса, индинига сен…” деб ўқувчиларни фамилия ва исми билан “списка” тузиб чиқанмиз.

Ҳар куни мана шунақанги аҳвол… Яқинда туман ҳокими Панжи Тангрев ва“Ҳалқ таълими”нинг бошлиқлари келиб-кетишди. Улар бизга: “Ҳукуматга ишонманглар! Бу йил қишда уй-жойлар ва ташкилотларга газ берилмайди! Ҳамма ўтин-кўмирини тайёрлаб қўйсин!” дейишмоқда, дейди биз билан суҳбатлашган, 47-сонли мактабнинг собиқ директори, кекса отахон Собир ака Тошбоев”.

Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист