ЎХҲ Матбуот бўлими
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati саҳифасидаги иштирокчиларининг сони 18500 кишидан ошиб кетди. Яъни, биз Ҳаракатимизнинг биргина ушбу ижтимоий саҳифасида ҳар куни мингларча ҳамюртларимиз билан боғланиб, улар билан ўз ғоя ва мақсадларимизни, бу йўлда амалга ошираётган ишларимизни ўртоқлашмоқдамиз. Шунингдек, “Синфдошларимиз” бу саҳифада турли мавзуларда баҳс-мунозараларда иштирок этишмоқда, бу билан улар ватанимиздаги ижтимоий сиёсий аҳвол ҳақидаги ўз фикрлари ва таклифларини билдиришмоқда, улардан баъзилари саҳифамизга қисқа мақолалар юборишмоқда.
Айтиш керакки, бу саҳифада биз билан алоқа ўрнатиш, сиз дўстларимиз учун энг қулай йўлдир. Бунинг учун www.odnoklassniki.ru/ саҳифасига кириб, рўйхатдан ўтишингиз ва бу ердаги бизнинг гуруҳимизга (www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati) аъзо бўлишингиз етарлидир.
Азиз дўстлар, биз билан “Синфдош” (Одноклассники) бўлинг ва Ўзбекистондаги Каримов диктатураси ўрнига эркинлик, адолат ва ҳуқуққа асосланган фуқаровий жамият қуришга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Сизни гуруҳимизда кутамиз!




Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди