Ниҳоят зулм ва қоронғулик мавсуми тугамоқда…
Эркинлик ва Адолат баҳори яқинлашмоқда Ўзбекистонга…
Жоҳиллик ва қўполлик мавсуми битмоқда…
Илм ва меҳрибонлик баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Зиндон ва ваҳшат мавсуми тугамоқда…
Озодлик ва шафқат баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Куфр ва фитна мавсуми битмоқда…
Имон ва тўғрилик баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Бир ёвуз отанинг ва бир уятсиз қизнинг мавсуми битмоқда…
Бир кўҳна халқнинг ва унинг фарзандларининг баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Ўчирилган овозлар, сўндирилган умрлар мавсуми битмоқда…
Янграйдиган фикрлар ва яшнайдиган умрлар баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Қатоғонлар ва саргордонликлар мавсуми битмоқда,
Эркин нафас ва эркин сафарлар баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Шайтонлар ва иблислар мавсуми битмоқда,
Ибодатлар ва итоатлар баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Кибр ва риё мавсуми битмоқда…
Ихлос ва тавозе баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Ёлғончи ва ноқонуний подишоҳ мавсуми битмоқда…
Ростгўй ва сайланадиган маъмур баҳори келмоқда Ўзбекистонга…
Бизни қон йиғлатган, дўстларимизни бағримиздан юлиб олган мавсум тугаб,
Бошимизни тик тутиб, кўзимизда ёш билан кутган баҳор келмоқда Ўзбекистонга…
Биз кутган баҳор келмоқда Ўзбекистонга…
Намоз Нормўмин
27 март 2013 йил




“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
ТАЪЗИЯ
İSMET ÖZEL: “Turkiyalilik” atamasi – turkni Turkiyadan haydab chiqarishga qaratilgan tushunchadir