O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Биз мусулмонлар, на дин ва на дунёга аҳамият бермаймиз…

Биз мусулмонлар, на дин ва на дунёга аҳамият бермаймиз…
181 views
30 September 2016 - 7:00

1841Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

САЁҲАТ ХОТИРАЛАРИ

(4)

5 июн. Ростўф шаҳриға кирдим. Шаҳар ниҳоятда обод. Ҳар тараф қўша эликтрикли трамвайлар. Шаҳар ўртасида кичкина бир чаҳорбоғ бор. Бешолти қатлиқ иморат ва зийнатлик калисолар мавжуддур. Ҳар нимарса русларнинг ғайрати ва маданиятини забони ҳол ила баён этмоқдадур. Бу шаҳарда беш мингдан зиёда мусулмон бўлуб, мунинг 300 қадари Туркиялик мусулмонлар ва бу шаҳарнинг нонвойлиги тамоман алар қўлида эмиш. Аммо ўзларидан мактаблари йўқ. Мунда Туркия давлатининг қўнсулхонаси ва имоми бордур.

Тасодифан имом афанди ила мулоқот этдук. Ерли мусулмонлардан фақат 20 қадар оиланинг мулки бўлуб, бошқаси тамоман ижоранишин эмишлар. Оллоҳ бу ижоранишинликни биз, Туркистонийларға насиб этмасун! (Ер қиммат бўлди сотайлук айта тургонларға, ёинки ерларини сотиб тўй қилатургонларға ибрат!). Мусулмонлар икки маҳалла бўлуб, бири ижора олинган уйда намоз қилур, на чора, мискинлик!..

Дигарининг янги солинган масжиди бор. Аммо биз мусулмонларни, на дин ва на дунёга аҳамият бермаганимиз учун шувоқсиз ва усти томатургон ҳолида қолиб, бир тарафида намоз қилурлар. Масжиднинг саҳни бир таноб қадар ва шаҳарнинг яхши еринда! Уч тарафи йўл, аммо дўкон солиб ижораға бермоқ йўқ. Мунинг бу қадар катта жойи бор экан, ҳар ердагидек мусулмонлар икки тараф ихтилоф қилиб, хорижда икки мактабни ижора олиб, ҳар сана 3000 сўм қадар оқча берар эканлар. На қадар девоналикдур! Биринчи имом Мулло Вафо жаноблари ва ўзга муҳтарам кишиларнинг ғайрати ила 15 минг сўмдан зиёда оқча тўпланиб, икки ошиёналик масжид солинибдур. Узоқдан минорасидаги олтун ой шакли забони ҳол ила:

«Бу муқаддас мақом ибодатгоҳи муслимин ва байти ҳазрати раббил оламиндур!» дейдур.

Аммо на чора, ҳануз нотамом ва шувоқсиз, атрофида мактаб йўқ ва касифдур. Иккинчи имом Мулло Бекошуф жаноблари ила мулоқот этдук. Мусулмон нашри маориф жамиятининг раиси ёшлардан Билолиддин жаноблари бизға шаҳарнинг ҳар тарафини кўрсатди ҳамда жамъият мактабини зиёрат этдук. Мулло Вафо жанобларини тобмоқға вақт озлик қилди. Мунда мусулмондан пристўф бор эмиш ва ҳукумат мактабларида 15 нафар мусулмон талабаси бўлуб, яна 18 нафар қизларда ҳукумат мактабида ўқур экан. Масжид ишининг ярим йўлда қолишига ва мусулмонларнинг ихтилофлигиға масжид иморати мубоширлигининг ҳар сана ҳисоб бермагани сабаб кўрсатилур. Ожизона тавсия этилдики, ўтган ўтди. Энди иттифоқға келиб, масжидни тамом ва мактабларни бир этмоқға ҳаракат қилмоқ керак дебШаҳарнинг ва бошқаларнинг ҳаёт ва тараққийсиға нисбатан мундаги мусулмонларнинг борлиги йўқ ҳукмидадур. Йўлларни тилфўн ва трамвай симлари у қадар ишғол этканким, энди тилфўн симларини ер остидан тортмоқ учун ишлаб турубдурлар. Аммо мусулмон масжидининг бир таноб ери бўш ётадур.

Қеч оташаробаға ўлтурдим. Одис шаҳрига кетармиз. Сабоҳ Динапр наҳрини ўтдук. Оқшомғача ҳар замон катта ва кичик шаҳарлардан ўтармиз. Тарафайн тамоман ҳеч фосиласиз буғдой, арпа ва маҳаллали қардошларимизнинг сўзича «крошка» ер йўқ. Рус хотун ва қизлари қўлларида кетмон, қаторатор ишламоқда ва қаторимизға қўл соллаб, баёни хуш омади этарлар. Бизнинг саҳро хотунларига нисбатан алар жабркаш эканлар. Кеч хотунлар хилхил ишдан қайтмоқда. Ўтун, ўт ва асбоб орқаларида кўтарган, баъзан хотунлар аробасини чоптуруб кетмоқда, аммо бизнинг саҳро хотунларини ғийбат сўйламоқдан бошқа иши йўқ.

Инсон баъзан ажойиб ҳолларда қолурБир замон Пётербургда эдим. Бир якшанба куни, дўконлар беркитилган. Майда пулим йўқ. Эрта бирлан сут ва нон емоқ керак. Қўлумда бир юз сўмлик қоғаз, майда топилмайдур. Соат 12 гача оч юрдумЭнди мунда ҳам оқшом чоғи, майда топилмайдур. Мухталар кичик, бирор нима емоқ керак. Пулсиз бермайдурлар. На чора, эрта Одисға боргунча сабр лозим. Оқшом рўза тутармиз

Энди қаторимизда русча эшитилмайдур. Яҳудийча, румча, полак ва немисча, ҳатто, булгорларда кўп. Ҳар навъ кишилар ва Булгориёдан келиб, бизнинг Русия мактабларида ўқуб, офисар бўлганларда ватанимизда бордур

Эрта бирлан Одисга етдук. 7 июндур. Бокудан Одисгача 2409 чақирим кезибмиз. Нўмирга нарсаларимизни қўюб, тазкира (билет) имзоси учун Туркия қўнсулига бордим. Аммо йўқ! Одисдаги мусулмон масжидига бордим. Имом мулла Собиржон жаноблари ва муҳаррир Усмон афанди ила суҳбат этдук. Бизни икром этдилар. Шул кун Истанбулга парахўд борар экан. Ёлғуз тўрт соат қолибдур. Имом афандининг ионати ила парахўдга кирдук. (Одис аҳволидан қайтишда ёзармиз.)

Соат 12, кундуз. Рус ширкатининг «Чахўвич» парохўди йўлга кирди. Денгизни кўпуклантириб Истанбул сари юрмоқдадур. Иншооллоҳ, эртага Истанбулға кирармиз.

7 июн, Қора денгиз,
«Ойна» ж., 1914 йил,
38-сон, 902905-бетлар.

 (Давоми бор)