Яқинда бир танишим хабар бериб қолди. Россияга кетган беш-олти йигитлар қидирувга бериб юборилган. Шулардан иккитасини Рус политсияси ушлаб, Ўзбекистонга депортация қилиш учун, Ўзб ҳукуматидан айбини исботлайдиган далил сўраган. Ўзб ҳукумати ҳеч қандай далил жўната олмаган. Қуруқ даъво ва туҳмат бўлиб чиққан. Қўлга олингандан суд жараёнлари ва Ўзб ҳукуматидан жавоб кутишлар, қайта-қайта суд қилишлар натижасида анчагина муддат ўтиб кетган. У икки йигитни оиласи Россияда бўлган. Ҳижобли аёллар бўлгани сабаб, ҳеч қаерда ишламаган. Таъминотсиз қолган. Узлуксиз ойлар ўтиши натижасида квартирага тўлагани пули ҳам қолмаган. Кўчада қолишига бир баҳя қолиб, егани нонни зўрға топятганидан хабардор йигитлар ёрдам қўлини чўзган. Ўзаро пул тўплаб, аёлларга олиб бориб берган.
Аёлларни кўчага ташлаб қўймаган. Ўзлари оғир шароитда бўлса ҳам аёлларни таминлаган эркаклар олдида бош эгаман.
Москвадаги “Поклонная гора” масжиди имоми Шамил Илялитдинов машинаси йўқлигини, машина ортиқча расход ва унга эҳтиёж сезмаслигини, метро унга қулайлигини айтди. “Закот” деган фонд очиб, Суриядаги картонлар устида ётган, озиқ овқати йўқ қочоқларга чодир, емиш ва дори дармонлар олиб боришни йўлга қўйди.
Қирғизистонда янги мадраса очилди. Унда ёш қизларнинг рўмолларни ўраб, янги ҳаёт остонасига қадам қўйганлари кўрсатилди. “Отинойини сўнгги ови” даги каби ёқимсиз фон, асабни эговлайдиган овоз терористга тенглаб қўймади.
Ўшда “муҳтож бўлсангиз олинг, ортиқча бўлса беринг”, шиори остида текин тарқатиладиган бир нечта дўконлар ишга тушди.
Доғистонлик Абу Умар Саситлинский Судан, Сомали ва Нигериядаги мусулмонларга масжид, қудуқ қуриб берди. Озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори дармон билан таъминлади. Узлуксиз бу ишини давом эттиряпти.
Малайзияда уч қаватлик масжид ва мадраса қуриб битказилди. У масжидда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган одамлар намоз ўқиши ва таълим олиши мумкин. Мутлақо текин.
Туркияда азон товушлари бутун Истамбулни тутиб кетади. Шу қадар ёқимли ва гўзал манзара вужудга келади. Бу холатдан ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам роҳат олади. Ҳайратланиб қарайди. Телефонларига видеога олади.
Россия, Туркия ва бир қатор европа давлатларда турли мазҳаблик мусулмонлар ёнма ён намоз ўқишади. Ҳар ким хоҳлаганига эътиқод қилади. Ёнидаги биродарига кулиб қарайди. Дўппи кийдириб қўймайди. “Фақат имоми Аъзам мазҳабида намоз ўқилади”, деган ёзувга кўзингиз тушмайди.
Ажиб ҳисларни туйиб, нигоҳингизни ўзимизга қаратасиз… диндорларда юз йиллик муаммо мазҳаб, доимий паловхонтўра, маросим… давлатда эса соқолни ол, ҳижобни еч, пахтага ҳайда… Келинг, нигоҳимизни узоқларга қарата қолайлик. Кинони ҳам Голливуд ишлагани қизиқ-ку, тўғрими? Бизга тинчлик, овқат, телефон, машина, мазҳаб мавзуси ва юқоридан (юқори деганда энг юқоридаги зот эмас, амалдорлар назарда тутилди) келган фармонларни бажариш муҳим. Давом этамиз…
Sayyid Islom