Мен ҳозирги кунда деярли ҳар куни чет элда туриб олиб ўзига «беклик» мақомини бериб айрим ўзбек халқи ичидан чиққан онгги паст кимсаларни қилмишларига бутун бошли ўзбек халқини ҳақоратлаб қандай кунларга, қолдиг-а, биз қандай миллатмиз дея ҳақоратни қоғозга ўралган мақомини баралла овоз билан жунбуш уриб дунёга таратмоқдалар. Шундай кимсалар учун мен қуйидаги ўзимни мақоламни бағишлайман. Мен айтиб ўтишим жоизки мен шоир ҳам, ёзувчи ҳам, журналист ҳам эмасман. Мен врачман. Лекин медицина борасида тулиқ медицина журналистиман дея оламан. Бунга ўз билимимдан ва маълумотимдан келиб чиқиб бутунлай ҳаққим бор. Лекин ҳозир буни исботлаш мавриди эмас. Мен демоқчиманки агар шу мақолада имловий ёки маъновий хатолар бўлса мен ўқувчилардан олдиндан узр сўрайман.
Биз қандай халқмиз? Буюклиги таназзулга айланган халқ
Жуда чиройли сузлар билан қуйидаги мисралар бошланади «ХХI аср бўсағасида жонажон Ватанимиз тарихида буюк воқеа – тарихий Ўзбекистонни янги тарихини бошлаб берди. 1991 йил 31 август куни бўлган Республика Олий Кенгашини навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилди ва буни байрам сифатида нишонлашни 1 сентябр кунига белгилади».
Шу кундан бошлаб тарихи бой ўзбек халқи энг ёлғончи, манқурт халққа айланишини мустақиллик эълон қилган ҳукумат алоҳида «ўзини олдига вазифа» қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқи кутган ва умид боғлаган мустақиллик умуман аксар ҳолатда халқни кўз ўнгида намоён бўлди ва халқка жуда қимматга тушди. Айримлари шу мустақилликни халқ истаган мустақиллик бўлиши учун курашиб ҳукуматни Сталин давридаги турмаларидан ҳам жирканчроқ турмаларида ажалидан олдин у дунёга равона қилдилар. Улар бу кураш йўлида ўзбек халқини бутунлай умумлаштириб пастга ўрмадилар, улар ўзбек халқи муаммоларини ечиш йўлини излаб бу йўлларни ҳукумат доирасида амалга оширилишини истадилар.
Ўзбек халқи буюк халқ, шу буюклигини аниқ кўрсатувчи ўзини буюк тарихига эга. Қадим замонларданок Турон Туркистон дея аталган она Ватанимиз дунёга ўзини тенглаштириб бўлмас тарихи билан дунёга машҳур. Бу машҳурликни тарихда Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Миср ва Рим давлатлари қаторидан бемалол ўрин олиши мумкин бўлган ҳолатда, бу мустақиллик дегани ўзбек халқини бутун дунёда таназзулга учратиб юзини шувут бўлишига кенг йўл очиб берди ва бермоқда ҳали ҳам. Энг ачинарлиси шундаки ўзбек халқини халқ орасидаги онги паст бир-иккита маънавий қашшоқ қисмлари ҳисобланмиш шахслари орқали, ўзлари ҳам ўзбек халқи ҳисобланиб, миллати ўзбек бўлмиш, ватани Ўзбекистон бўлмиш кимсалар деярли ҳар куни деса ҳам бўлади интернет тармоқлари орқали баралла овозда жунбушга берилиб ўзбек халқини обрўсини бутун дунё олдида тўкмокдалар. Хайрон қоларлиги шундаки, бу таназзуликни бу юзи шувутликни ўзбекни юзига ўзидан ташқари умуман бошқа миллат вакили солмаётир. Бу билан улар нимага эришадилар? Бунинг ўрнига улар маърифатни кўчайтириб, шу ўзбек халқини юзи шувут бўлмасликлари йўлларини ахтариб, таназзулдан чиқишга амалий ёрдамни қайси бир йўналиш орқали қилиниши тўғрисида алоҳида режа тузиб омма ўртасига муҳокамага ташласалар яна ҳам яхши бўлар эди. Тўғри улар амалда ўз ватанида ҳеч бир иш қила олмайдилар. Ачинарли томони ҳам шунда. Бошқа юртга келиб «мен ўзбек халқини таназзулдан чиқариш вақтни йўлларини бемалол ўйлаб чиққани ва имкон туғилган вақтда, қўлдан бой бермай ҳаракат қилиш учун келдим, чунки ўз ватанимда мени бундай ҳаракатларим йўллари ҳозирги диктаторлик мақомини олган ҳукумат томонидан тўсилиб қолди. Бундан ташқари мен мусофирчиликда ўз ватанимни бошқа юртлар билан қиёслаб улардан барча инсонга наф келтирувчи яхши томонларини ўрганиб, вақти келса ватанимда яшаётган ўз халқимга тақдим қиламан» – дейдиганлар борми?
Минг йиллар давомида ўзбек халқини форс, ҳинд, юнон, араб, рус ва бошқа миллатлар ва халқлар билан маълум даражада аралашуви содир бўлиб, уларни маданияти, фани, тарихи бир-биридан бахра олган ва мужассамлашган. Ўзбек халқи ҳам шу ўринда кун сари замонавийроқ бўлишга модернизация ва инновация поғоналаридан кўтарилишга интилмоқдалар. Шунинг учун ҳам кийимлари ҳам бир-бирига ҳавас қилган ҳолатда ўзбек миллий кийимларидан ташқари замонавийроқ, ўзлари кўпрок ёқтирган халққа тақлид қилиб уларни кийиниш урфларидан ҳам кенг фойдаланмоқдалар. Шу ўринда мен таъкидлаб ўтаманки, масалан рўмол ўрашлик бу давлатга қаршилик белгиси эмас. Бир савияси паст маҳалла комитети маслахатчиси ҳокимият томондан рўмол ечтириш рейдига чиққан вақтда рўмолликларни тўхтатиб, сенлар нега туркиядагиларга ўхшаб рўмол ўрайсанлар, улар бизни дўппини кийишмайдику. Ҳозироқ рўмолингни еч, бўлмаса ҳужжатларингни кўрсат» – дея халқ ичида ҳокимиятни жирканч агитациясини олиб борган. Замонавий кийинадими ёки рўмол ўрайдими аввало ҳар бир инсон дунёвий, миллат менталитетидан ташқари ўз оилавий менталитетига ҳам эга. Улар қандай тарбия топсалар шу йўлдан кетишади. Шунинг учун мақол ҳам бор «қуш уясида кўрганини қилади» деб.
Ватанимиз хазинасига улкан ҳисса қўшган буюк боболаримиз Муҳаммад Мусо ал Хоразмий, Абу Носир Фаробий, Ахмад ал Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Муҳаммад ибн Исмоил ат Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар билан нафақат ўзбеклар балки бутун дунё халқлари фахрланадилар, улар орасида шу буюк алломаларни хаётини ўрганиш учун бутун умрини бағшлаган олиму-уламолар бор.
Тарихда тараққиёт бўлиб, таназзул ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам тарих дейилади. Лекин ҳар қандай шароитда, ҳоҳ тараққиётда бўлсин, ҳоҳ таназзулда ўзбек халқини дунё буйича баланд овоз билан пастга уришлик бу маънавий қабихлик. Ҳар бир тузумни ўзига хос объектив ва субъектив, позитив ва негатив, мусбат ва манфий томонлари бор. Бу баланд овозда сўзлайдиган ораторлар сўзлашдан олдин холатни объектив томондан кўпроқ ўрганиб, тараққиёт бўлса фаҳрланиб, таназзул бўлса бу таназзул сабабларини излаб топиб, таназзулдан олиб чиқиш режаларини ўйлаб омма орасида ўртоқлашсалар нур устига нур бўлар эди.
Шу ўзбек халқи айниқса 2005 йил 13 майда рўй берган хунрезликдан сўнг кескин таназзулга тушиб кетди. Масалан уша баланд овозда ўзбек халқини Франция халқи билан солиштирган ўша ўртоқлар шу солиштиришдаги ўзбек халқини ёмон томонида ўзбекни ўзини бутунлай айблаб қўйди. Ахир ҳар бир нарсани айтиб ўтилганидек ўзини томонлари ва сабаблари бор. Фалсафий маънода ҳеч бир сабабсиз натижа келиб чиқмайди.
Франциядаги терактда асосан ҳақиқатда террорчи айбдор, Франция ҳукумати ўзини аҳолисига қараб террорчини ўлдираман деб ўқ узмади. Шунинг учун ҳам Франция халқи ақли ҳушини йиғиб олиб ўзини ва биродарларини хавфсизилиги учун ҳаракат қилдилар. Ўзбеклар нима учун қочиб қолдилар. Чунки ҳукумат халқ кўз олдида ўк узди. Шунинг учун ҳам улар ўзларидан ташқари биродарларини ўйлайдиган ҳолатда эмас эдилар. Иккинчидан воқеа эртаси куниёқ бозорлар ёпилиб айниқса ўзбекни кундалик истеъмолидан биринчи ўринни олган нон йўқолди. Бунга ўзбек эмас, ҳукумат билан бирга «ошиқ уйнайдиган» тадбиркорлар, ҳукуматни ўзини вакиллари айбдор. Чунки бу ерда пул муҳим рол ўйнайди. Қиммат нархдан улар ўз вақтида имконни қўлдан бой бермай фойдаланиб қолдилар. Ўқ овозлари анча кунгача эшитилиб тургани боис халқ кўчага чиқа олмай қолди. Бундан ташқари ўлганлар орасида нафақат акромийлар умуман бу майдондаги тўпланишга алоқаси бўлмаган тинч аҳоли вакиллари ҳам ўқ туфайли дунёдан кўз юмдилар. Нечтаси бедарак кетди. Шунинг учун ҳам халқ кўчага чиқа олмай қолди. Таксичиларга келсак, ҳақиқатда тирикчилик қилиб кунини ўтказаётган таксичилар кўчага юкорида айтилган сабабларга кўра чиқа олишмаган, юрган таксилар ҳукуматни лайчалари бўлишган. Улар ўша вақтда икки томонлама буқаламунга ўхшаб муқом ташлаганлар, яъниким биринчидан қиммат нархга юриб, ҳам ўзини чўнтагига ҳам ҳукуматдаги гумаштаси чўнтагига пул солган, иккинчидан айғоқчилик қилиб халқ орасида қандай гап юрганлигини сўраб билиб погонли акахонларига етқазиб туришган. Бундай ҳолатларда ўзбек халқи эмас халқни айрим жирканч вакиллари, ҳамда ҳукуматни ўзи айбдор. Тўй томошаларга келсак, ҳукумат ўзи мотам тутмаганидан кейин улар тўй кунини белгилаб қўйишганликлари учун туйни ўтқазишга ҳаракат килишган. Буни ҳам куйидаги сабаблари бор. Биринчиси ўзбекка тўй қилиш осон эмас, бўлиб ҳам Ўзбекистондаги нарх навога қараб. Иккинчидан улар эртага нима бўлишини билишмайди, эртанги куни тўғрисида ҳадикда, кутилмаганда яна бир нарса бўлса, тўйга тайёргарлиги вақтида сарф бўлган ҳаражатлари ҳавога учиб кетишдан қўрқишган. Учинчидан тўй қолидирилгандан сўнг қўни-қўшни қариндош-уруғ орасида ҳижолат бўлишликдан қўрқишган. Шунинг учун ҳам тўйларини атрофдаги азаларга қарамай тўхтатмай ўтказишган. Телевизорда ҳар куни ўйин кулги бўлгандан кейин улар нима қилсин, ҳукумат ўйнаб куляптику биз ҳам бемалол тўй қилсак бўлаверади деган хулосага келишган. Францияда эса ҳукумат дархол мотамни бошлаб юборди. Жабрланганлар ва вафот этганлар оиласига керакли ёрдамларини беришда, таъзияларни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатишди, ўз вақтида халқи жабр кўрганлиги учун ҳам тезкор равишда теракт айбдорларини қидириб топиш чора-тадбирларини кўра бошлашди. Ўзбекистонда эса ҳар бир «эшик» ҳовли хонадон қолмадики мелисалар кириб чиқмаган. Улар халқни таъзиясига шерик бўлишни ўрнига аза булаётган хонадон эгаларини сўроқ саволга олиб кетишиб қариндошларини мелисахона эшиги олдида соатлаб туришликка мажбур килишган. Охирги жумлалар орқали таъзияга ўзбек андижон воқеаси даврида танлаб киришган деган саволга дастлабки жавоб ҳам топилди. Аза кунлари эшигидан тинмай мелиса-ю, прокурорлар қадами узилмаган хонадонга қандай қилиб қўни-қўшни ёру-биродар юраги хатлаб таъзияга киради. Улар ҳам мелисани сўроқ саволларидан чўчишади-да. Андижон прокурорини уйи олдида нимага таъзияга келганлар кўп бўлган, чунки у ҳукуматни одами бўлган, уни қариндош уруғини аза куни олиб кетишиб соатлаб сарсон қилишмаган. Бундан ташқари таъзияга келганлар оддий халқ эмас «ҳукуматни намоёндалари» эди. Бу прокурор хонадони билан оддий халқ хонадонини аза туфайли солиштириш бу ожизлик.
Аза чиққан хонадонда нафақат азага кирувчилар хаттоки ўз хонадони эгалари мажбуран оғзида мум тишлаб ўтиришган. Улар қаттиқ босим орқали қўрқитилган.
Агар ҳукумат ҳақиқатда Андижон воқеасини террорчилик акти сифатида баҳолаганда, ҳукумат ўзини махаллий ҳокимияти орқали улар эса жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали азадор хонадонларга ёрдам беришга уринганда эди халқ ҳам жипслашиб азадорга кўмак беришга интилар эди.
Азадорларга кўмак ўрнига улар маҳалла орасида сазойи қилиш отасиз қолган ёш болаларга боқувчисини йўкотганлиги ёки оддий болалар учун тайинланган нафақа пулини беришлик учун уларни шу маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан тўсиб қўйилди.
Энди Ўзбекистонда болалар ўлими кўпайганлиги, болалар ўлигини итлар ғажиб ташлашликлари, россияга бориб бузилиб келаётган ёш қиз-жувонлар, ўз боласини туғиб ахлатхонага ташлаб кетаётган аёллар ва ҳоказолар тўғрисида бутун ўзбек халқини айблаш ва ҳакоратлаш умуман ножоиз. Сабаби бу шу халқ ичидан чиққан айрим маънавий ақли фаросати йўқ жирканч кимсалар. Улар билан бутун халқни тенглаштириб бўлмайди. Ваҳоланки бундай жирканч кимсалар ҳар бир халқ ичида мавжуд, улар бошқача кўринишда бўлишлари мумкин, ёки уларни ўз халқлари баралла овоз билан қораламаслар шунинг учун улар балки сезилмас. Иккинчидан уларни айби ҳам оммага ўзбек халқига етказишдан фарқли ўлароқ кўпроқ ҳукумат орқали аниқ факт далиллар билан келтирилиб улар омма орасида фақат ўзлари айбланадилар. Халқни ҳеч қандай бир важ билан уларга тенглаштирилмайди. Масалан мана Россиядаги «Говорим и показываем», «Пусть говорят» ва ҳоказо. Улар шунақа муаммоларни кўтариб чиқадилар ва айнан шу вақтда номи қораланаётган қаҳрамонларни ўзлари ҳам иштирок этадилар. Бу билан улар бу «қаҳрамонни» айбласаларда ўз вақтида унга бу йўлдан қайтаришлик учун қандай чора тадбирлар кўрилишлиги тўғрисида ҳам бахс юргизишади. Бу қаҳрамон орқали улар ҳеч қачон умумлаштириб рус халқини ерга урмайдилар.
Аёл. Оила. Жамият. Аёл-мухаббат. Аёл-қувонч. Аёл-ташвиш. Аёл меҳру-мухаббат билан улуғвор. Аёл бир қўли билан бешикни тебратса бир қўли билан дунёни тебратади. Аёл борки хонадонларда тинчлик, осойишталик, саранжом-саришталик, юртда файзу-барака ҳукмрон бўлгай. Юрт бошига оғир кун тушганда кўксини қалқон қилган. Уз фарзандларини ўлимдан қутқариш учун жонини ҳам аямаган аёллар ҳақида кўп ўқиганмиз.
Ўз халқини қул қилишларини, Ватанини оёқости қилишларини ҳоҳламаган массагетлар маликаси Тўмарис, ўзининг доно маслахатлари билан юрт бошқаришда эркаклардан қолишмаган Бибихоним ўзининг бетакрор шеърлари билан маънавиятимизнинг бойишига ҳисса қўшган ва душман олдида ўлимга ҳам тик боққан. Нодирабегим Олой маликаси номи билан тарихда ўчмас из қолдирган Қурбонжон Додхох жасоратларини қай бирини айтайлик. Ҳар қандай оғир дамларда ҳам аёлларимиз ўзларида куч ва қудрат топа олганлар.
Ҳар қандай жамият, дин, замон ҳамда макон бегона эркак ва аёлнинг ўзаро, кишилардан пинҳона-хуфёна алоқаларига қаттиқ қаршилик қилади ва бундай жирканч муносабатни аёвсиз қоралайди. Бундай нопоклик жамики динлар, халқлар, тузумлар, фалсафаларда ор-номуссизлик, уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.
Инсоният зинони разолатнинг каттаси деб ҳисоблайди. Бу фикрга инсонийлик доирасидан чиққан, ҳавои нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқади. Жумладан зинокорларнинг қилмишларини оқлайдиганлар ва ундайларнинг ҳавойи-ҳайвоний ҳирсга асирлигини тирикчиликка йўйиб оқлайдиганлар ҳам одамийлик фазилатларидан айро кимсалардир!
Абиссинияда енгил оёқ аёллар (фоҳишалар) саройларда нуфузли поғоналарни эгаллашган. Вақти келса улар ҳокимият ва давлат бошқарувини ҳам қўлга киритганлар.
Ҳудди шундай ҳолат ҳозир Андижонда ҳам кузатиляпти.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини 50 фоизи маънавий нопок кимсалар. Буларни ичида асосий фоизни аёллар ташкил килади.
Яна бир бу маънавий бузуқ аёлларни ёмон ҳислатларидан бири уларни жиноятни билиб туриб қилишига мойиллиги. Бундан фойдаланган орган ҳодимлари уларни айрим муаммоларни ечишда «торпедо» ҳисобида олға деб қўйиб юборади. Улар органга ёқмаган мансабдор шахсларни шантаж килишда, ҳуқуқ ҳимоячиларни калтаклашда пешқадам.
Уларни яна эл орасида уялмай нетмай кўрсатадиган жирканч ҳислатларидан бири чекиш, ичкиликка ружу қўйиш, очкўзлик.
Улар бу ҳислатларни ҳеч нарсадан тап тортмай намойишкорона кўз-кўз қилишади. Булар айниқса кўп қаватли уйларга шу маънавий бузуқ маҳалла раислари орқали, ширкат раислари орқали ижарага квартира топиб ўша ерда фаолиятини бошлаб милиция ҳодимларидан тортиб маҳалла раисларини ҳам улгуржи боқишга киришишади.
Бу кўп қаватли уй бошқарувчиларини ҳам 90 фоизи қўшмачилик билан шуғулланишади. Ҳозирги ҳокимиятга ақлан етук расо илмли кишилар керак эмас , айниқса шунақа илмсиз «ҳа» деганда оёғини тагигача ялайдиган хизматкор, кўча супуриш, ахлат тозалаш бўйича юқори малакага эга бўлган шахслар керак. Ҳозир бечора зиёлилар ҳам кўча супуришдан нарига ўтишмаяпти.
Бу фаолият юрғизаётган қўшмачи фоҳишалар ҳақиқий туғма фоҳишалар ҳисобланади. Чунки улар шундай ота-онадан дунёга келган, уларни болалигидан шу ишга мойиллик сезилади.
Бу фоҳишалар оналик туйғусига эга эмаслар, ўзлари ҳам ота-онаси олдида фарзандлик бурчини бажаришмайди.
Булар хаё, ибо уят деган иборалар нима эканлигини билишмайди. Булар эркаклар билан бирга бўлишда ҳам ҳиссиёт учун эмас, пул учун танасини бағишлайдилар. Улар танани сотиш орқали келаётган пулга ўрганиб қолишган. Уларни энг патогномонистик, яъни махсус фоҳишалик белгиси бу уятни йўқлигидадир. Буларни орасида жиноятчилик жуда ҳам кўп.
Энди биз орттирилган яъни қўққисдан фоҳишалик йўлига кириб қолган фоҳишалар ҳақида сўз юритамиз.
Яхши бокира ҳаёт кечираётган қиз-жувонлар ҳаётни синовларига дош бера олмай ногаҳонда шундай қабих йўлга кириб қолишади.
Бунга сабаб қашшоқлик, туғишганларини йўқотиш ёки ота-она уйидан ҳайдалиш, ота-она уйидан кетиб қолиш, ота-она эътиборидан четда қолиш, яқин ёрдамга муҳтож, ёки касал туғишганларига пул топиб ёрдам бериш, ота-онасиз қолганда ўзидан кичик укаларини боқиш, узоқроқ шаҳарга бориб пул ишлаш истагида алданиб қолиш, ёш турмушга чиқиб турмуш ўртоғини ҳиёнатини кечира олмаслик, болалар уйидан қочиш, у ерда камситилиш ва ҳоказо.
Бу фоҳишалар туғма фоҳишаларга нисбатан уятчанлик ҳиссиёти уларни тарк этмаган, улар ўзлари қилиб юрган ишига баҳо бериб виждони олдида қийналишади, бундан ташқари туғма фоҳишалардан фарқли ўлароқ булар ўзларини бундай нопок ишларини яшириб қилишади, эл олдида ўзларини яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишади, кейин яна бу туғма фоҳишалардан фарқли ўлароқ уларни яшаш тарзи моддий томонлама яхшиланса улар дарҳол бундай нопок йўлдан қайтишади.
Бу фоҳишабозликни кўпайиши аҳоли тинчлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. СПИД бўйича Андижон Ўзбекистонда биринчи ўринда. Бу фоҳишаларни касал эмас ёки касал бўлиб шифохонада ётмайди деб ким кафолат беради. Шифохонада улардан албатта СПИД касаллиги бошқаларага ҳам юқиши муқаррар. Чунки ҳозир барча шифохоналарда стерилизация тўлақонли қилинмайди. Медицина ходимлари лоқайд, ҳаммасини дарди пул.
Хотин қизлар қўмитаси раислари ўз навбатида шаҳар ҳокимлари муовинлари бу орттирилган фоҳишаларни тўғри йўлга солиш билан астойдил шуғулланишлари лозим. Чунки буларда ҳали тўғри йўлга ўтиш учун имкон бор, уларни мияси тўла заҳарланмаган, агар уларни шу йўлдан ҳокимият кайтармаса ана унда улардан туғма фоҳишалар туғилади. Ўзбекистонни келажаги туғма фоҳишалар билан илмсиз кишиларга қолиб кетаяпти.
Гулбаҳор Тўраева