O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бир дуо

Бир дуо
144 views
29 March 2013 - 5:18

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Парвардигаро,

DUA

Душманларимизга ҳам инсоф, тавфиқ ва ҳидоят бер,

Дилини юмшоқ, тилини мулойим, тиғини ўтмас қил.

Зиддимизга тузган тадбирларини ўз фалокатига сабаб қил.

Бизларни барча ёмонларнинг ёмонлигидан,

Маккорларнинг макридан,

Ҳасадчиларнинг ҳасадидан,

Шайтонларнинг шарридан,

Золимларнинг зулмидан,

Дажжолнинг фитнасидан,

Шаҳват оташию, шубҳа офатидан,

Бойлик ва фақирлик балосидан,

Ёлғончининг ширин ёлғонидан,

Ҳаром мол мулк ва шубҳали луқмадан,

Турли балолардан бизларни ўзинг асра,

Эй Роббимиз! Омин!

 

“Файсбок”дан  жузъий ўзгартиришлар билан олинди.