O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Бир мараз”

“Бир мараз”
176 views
07 July 2019 - 16:59

БИР МАРАЗ

АЛЛОҲ БУЮК ва КАРАМИ КЕНГ ЗОТ! У ҳар бир нарсани ўз мислича яртаган ЗОТ!

Шунингдек, ВАҚТНИ ҳам ЎТА АДОЛАТЛИ ҲАКАМ қилиб белгилаган ЗОТ!

Ниҳоят бу маразни тушунибсизлар…

Аввал бу мараз (М.Тажибаева) мамлакат ичида менга қарши қўйилган эди (балки исмдошмизлигимиз учун). Чунки мусулмонлар орасида, айниқса, Тошкент ва Наманганда, жумладан Қўқонда мени қўлловчилар сони ортиб бораётган эди. Ана шу жараённи тўхтатиш учун тузилди ” ўт юраклар”.

Мени, КГБ (ДХХ) “қулоғи” деган миш-мишлар 2002 йилдан бошлаб, мусулмонлар орасида тарқатила бошлади.

Ва одамларда менга бўлган ишонч сўнабошлади, мендан мусулмолнарнинг узоқлашуви яққол кўринди.

Албатта мен ҳечқандай ташкилот аъзоси эмаслигим ҳам бунга далилдек кўринди шекилли одамларга.

Мени бу ҳолат аввалига бироз таажублантирди, аммо, Крег Мюррей (Англия элчиси) бир йиғилишида қатнашиб, бу мараз билан “тасодифан учрашиш” “бахтига муяссар” бўлгач, уни атиги 3-4 дақиқалик сукутли “суҳбатдан” сўнг ўзим устимдаги вазиятнинг ечимини топдим. Ўзимни мендан гумонда бўлган номдор мусулмонлардан узоқроқда тутишга ҳаракат қилдим.

Аммо фаолиятимни тўхтатмадим. Бу эса қотил Каримов жаллодларини янада ғашини келтирди ва меникига келадиган бир неча муслимани тўхтатиб, милиция пунктида сўроқ қилишиб, менинг “сотқин экан”лигимни тушунтиришган.

Бу туҳмат барча маҳалла раисларига ҳам етказилган ва улардан бирининг қизи мен билан алоқада эди.

Отаси қизини исканжага олиб, “сен ватан хоини билан алоқангни уз, уни Марғилонда катта қасри ҳам бор экан, санлар шу сотқинга ишониб юрибсанларми, у хозир чет элда ялло қилиб юрибди”, деган.

Ваҳоланки, бу гапдан 2 кун олдин унинг қизи мен блан суҳбатда бўлган эди. Отасига қанчалик буни ёлғонлигини тушунтиришга ҳаракат қилмасин, у “менинг Марғилондаги қасрим”ни эшитгач, у ҳам гумонда қолиб, уйига қайтгач, менга телефон қилди ва бўлган суҳбатни тафсилотини айтиб берди.

Мана шундан сўнг, мен бу мараз тўғрисида қисқагина маълумот бердим.

Менимча, мени устимдаги бу туҳматдан иборат иғво маълумот ИИВга ҳам тарқаган бўлиши мумкин. Чунки менга нисбатан жуда қўпол муомалада бўладиган (ўзим улар билан қўпол муомала қилардим) “менинг қоровулларим” ҳам тўсатдан юмшаб, бошқачароқ муомала қиладиган бўлдилар.

Улар далонхона олдида туришганда мени кўришлари блан салом бериб, ҳазил мутоиба билан суҳбат бошлайдиган бўлдилар ва менинг кесатиқларим ва президентга ҳақоратларимга парво қилмайдиган бўлдилар.

Бу ҳам мараздан яна бир хотира.

Қанчадан қанча мусулмонларга зарар келтирди бу мараз…

Мўътабар Аҳмедова
фан номзоди, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси