O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бир маҳалладан олти одам ҳибс этилди, айблари номаълум

Бир маҳалладан олти одам ҳибс этилди, айблари номаълум
364 views
20 February 2012 - 7:49

озодлик радиосининг маълум қилишича, Сариосиёдаги бир оиланинг 4 нафар аъзоси МХХ томонидан ҳибс қилинган.Автоматлар билан қуролланган, эгнига бронежилет кийиб, юзига ниқоб таққан 25 киши шу йилнинг 8 феврали кечаси соат 3 да сурхондарёлик 97 ёшли пенсионер, 10 фарзанднинг отаси Нисбатулло Нуровнинг уйига бостириб кирган ва унинг 3 ўғли ва бир неварасини қўлга олган.

Хабарда айтилишича, бостириб кирган қуролли 25 киши Нуровлар хонадонида тинтув ўтказган, биронта ҳам таъқиқланган ашё тополмагач, Қуръон ҳамда оилавий тадбирлар тасвирга туширилган дискларни олиб кетган.

“Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Ғалаба” маҳалласида истиқомат қилувчи Нуровлар оиласининг тўрт аъзоси: Сайфулло, Саъдулло, Абдулло ҳамда Искандарлар, шунингдек, Нуровларнинг қўшнилари Хожиакбар Давлатов, Иноқхожи Сувоновлар шу кунда МХХ Термиз шаҳар бўлимида сақланмоқда”, дейилади хабарда. Қўлга олинганларнинг энг каттаси 1960, кичиги 1979 йилда туғилган.
Ҳибсда сақланаётганлар қандай жиноят содир этганликда гумон қилинаётгани тўғрисида маъмурлар уларнинг яқинларига айтмаган.

ЎХҲ матбуот бўлими.