Қаттол мустабидни даф қилиш – нажот топишнинг ягона йўли экани ойнадек равшан.
Бироқ биз “ўзвай”лар (1885 йилда туғилган бувим рахматли ҳеч қачон “ўзбек” деб талаффуз қилмай, негадир “ўзвай” ёки “ўзба” деб талаффуз этардилар. Йўқса ота авлодим ҳам она авлодим ҳам қип-қизил (ёки ғирт ўзбеклардан) унча-мунча орияти бор халққа ўхшаб, намойиш қиладиган бўлсак, бу диктатор халқни битта қўймай автоматда қириб ташлашига шубха йўқ деб ўйлаймиз.
Энди ҳам автоматда қира олармикин?
Йўқ… Менимча, муносиб уюша олсак, қиришга ҳадди сиғмайди. Ҳадди сиғса-да, амалга ошира олмайди… Нега ?
Биринчидан : Одатда бу тоифа махлуқлар ўтакетган қўрқоқ бўлишади. Ҳокимият унинг учун ягона нафас олиб турувчи ҳаёт манбаи. Ҳокимияти қўлдан кетган лаҳза унинг жони ҳам узилади (иншооллоҳ, ўша дамлар келса, у ҳатто ўз оиласини ҳам ўйламайди).
Буни у бутун томири билан ҳис қилади, буни биз билишимизни ҳам билади. Халқини автоматдан ўтказадиган даражада қўрқоқликдан туғилган вахшийлик, унинг жон талвасасида жон сақлаш инстинктидир. Унинг бошқа чораси қолмаганини биз ҳам биламиз.
Андижон воқеаларидаги интервьюсини ёдингизга солай. Ўшанда унинг ранги кесакдан баттар салкам ўлик тусига кирганди. Йўқса, унинг қуролли кучларига қaрши, нари борса, 20-30 азамат ва улар ортида 10-15 минг хотин-халаж турганди.
Интервью чоғида гўё қурбонлар бўлганидан ўзини ачиниб кетаётгандек кўрсатмоқчи бўлаётганида, аслида “энди нима бўлади?” деган чексиз қўрқув башарасида яққол сезиларди: ”Қилганингларни қилдинглар, бўлди, энди автобус берайлик, истаган тарафингларга кетинглар, дедик”
Бўзариб кетган башара, овозидаги сохта майинлик, гўё “ бир муштипар бечора бўлсам, мендан яна нима истайсиз”, оҳангини берарди.
Зеро қирғинчилари ёнига боргач бир юмалаб оғзидан ўт пурковчи аждар қиёфасига кириб, нима ҳунар кўрсатгани маълум.
Шундай экан, унга қарши 2000-3000 минг киши қурол билан рўбарў турса, нима ҳам қила оларди? ”Қиринглар” дейишгаям тили айланмай, қочиш пайига тушиши мумкинми? Мумкин.
Иккинчидан: Тили айланди ҳам дейлик. Бироқ Андижонда ўзи қилган қирғинни Алматовдек кўппагига юклаб қўйгач, оқибат кўппак нима бўлди? “Обширный инфаркт.”
Хўш, келажакдаги қирғинни амалга оширмоқчи бўлса навбатдаги “номзод” Алматовнинг ахволига тушишини билмайдими ? Етти пушти лаънатга қолишини билмайдими? Жуда яхши билади… Шундай экан, ”янги номзод”нинг ҳадди сиғмаслиги мумкинми? Мумкин.
Учинчидан: Уни ҳам йўқотадигани қолмаган дейлик. Буйруқни бевосита амалга оширадиган командирбаччалар-чи? Оддий аскарлар-чи?
Xавфли омиллар:
Тожикистондан келган каллакесар тўдаси.Ота-она тарбиясини кўрмай болалар уйида ўсган падарлаънат “тўда”сига ўхшаган бераҳм газандалар.
Ҳақ билан ботилни ҳали ҳам ажрата олмай юрган бошқа харбийлар, четга кетганларнинг ҳанузгача бир-тан бир жон бўлмаганликлари.
Буларни бартараф этиш омиллари: мустаҳкам иймон эгаларининг юртдан узоқ вақт қувғинликда чексиз алам ва изтиробда эканликлари, биринчи имкониятдаёқ бор кучи, бутун аламу-нафрати қаттолга қарши курашга бениҳоя мислсиз туртки-куч беради. Шунга монанд тайёргарлик кўрган бу алплардан биттаси ғоясиз ва мақсадсиз мустабид аскарларининг 50-60 тасига қарши тура олади.
Ўзбекистон Қуролли кучларининг аксарияти мамлакатни аянчли аҳволда қолганини яхши билиб туришибди. Халқ оёққа турганда, улар халқ тарафга ўтиши эҳтимоли кучли.
Энг муҳими, адолат тантанаси учун Ўзининг розилигига эришиш учун зулмни йўқ қилишга тўғридан-тўғри борганни Аллоҳ шаксиз қўллайди.
Яна қайдам, бир ожиз банда сифатида қўйган ташхисим бу.
Тошкентлик С
P.S. Интернет орқали жуда чиройли фикрларни тинимсиз айтамиз-у, лекин уни халққа етказмаймиз. Бу “ити аразлайди, эгаси сезмайди” деганга ўхшаш гап. Арзигулик ҳар бир мақолани асосан четдагилар анойи қилмай ичкаридаги яқинларига етказишлари керак. Ичкаридагилар ҳам жа оғзиларига толқон солиб юрганлари йўқ.