O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бир шарҳ ва унга жавоб

Бир шарҳ ва унга жавоб
172 views
14 May 2013 - 8:46

ЎХҲ сайти ҳамюртларимиз орасида кундан кунга машҳур бўлиб бормоқда. Бунинг далилларидан бири ҳар куни сайтимизда эълон қилинаётган мақолаларга келаётган  ўнларча изоҳ (шарҳ) лардир. Қуйида Мақсуд Бекжоннинг “Бу фақат ҳалқ бошига келган синов эмас” (uzerk.orgномли мақоласига келган бир изоҳ ва унга берилган жавоб билан танишасиз.

Таҳририят

Шоира Йўлдошева:

Мақсуджон,сиз ҳам ,андижонлик ҳам ўзингизча ҳақсизлар! Аммо, андижонликни ўзи кимдандир мадад кутиб, қўл қўвуштириб ўлтирган бўлса, сизлар яъни жонингизни » зулмдан олиб қочган» (бу сизнинг иборангиз!) салкам 20 йилдан буён бундай «синов» ни бошингиздан ўтказаётган ҳар бирингиз, шу вақт давомида мамлакатда бирор ўзгариш бўлишига ҳаракат қилганингизни мамлакат ичидаги оддий инсонлар у ёқда турсин ,мен ҳам билмайман, УЗР, яна қаттиқроқ гапришга мажбурман, чунки, ҳоҳ радио орқали бўлсин, ҳоҳ сайтларда — мамалакатдан ташқаридагиларнинг барчаси, «агар юртда тузум ўзгариб, яхши кунлар келса албатта мамлакатга (шулар орасида сиз демократлар ва мусулмонлар ҳам кўпчиликни ташкил қиласизлар) қайитиш мақсадида яшаётганларини баралла айтмоқдалар.HAT

Мақсуджон, узр, менга тушунтириб беринг, ахир мен бир кампирни қўлидан ҳеч бало келмаяпти. Фақат кўчаларда, тарнспортларда бўлсин ,ёки йиғинларда *(энди мени йиғинларга, вайсақилигим учун таклиф қилишмайдиган бўлишган) бирор кишининг ноласини эшитишим билан бошлайдиган тилимдаги жиҳодимдан бошқа иложи,ва кучим йўқ. Халқ ниҳоятда тубанлишиб бўлган, мамлакат борган сари чуқур ботқоққа эмас, нажосат тўпланадиган канализацияга ботиб бўлди.Барчанинг ҳаёли бир бирини талаш, шилиш. «ЭШАК ЭШАКДАН қолса қулоғини кесади» қабилида,ОНАЛАР,,ХОЛАЛАР,,АММАЛАР қизларини яланғочлаган, ОТАЛАР, ,АКАЛАР,ТОҒАЛАР, АМАКИЛАР ДАЮС БЎЛИБ бўлган Ўзбекистон аталмиш бу ҳудудда НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?! Буларинг барчалари ўзларини «мусулмонман» деб даъво қилиш блан фахрланадилар, аммо ИСЛОМНИ ё бутунлай инкор этадилар ,ёки, бутунлай бузиб, БИДЬАТ ва ШИРК билан қориштириб, ресторанларда, тўйхонларда базми жамшид, ўликларига мавлуд(туғилиш) каби маросиларини ўтказадилар . Бу ёзганларим, хох ўзини тақводор мусулмон, ҳох шунчаки тилида мусулмон деб таърифламасин,(мен оддий халқни назарда тутмоқдаман, чунки палид амалдорлар блан нон қатиқ эмасман!) барчага баробар бўлиб қолган. Чунки, мамлакат умум оммаси битта оиланинг ва унга эргашган палид қавмнинг АРАВАСИГА ТУШГАНлиги учун уни АШУЛАСИНИ АЙТИБ,ЎЗИНИ АЛЛАҚАЧОН УНИТИБ БЎЛДИ!! КЕЛАЖАК эса шундайлар тарбиялаётган ёшлардан иборат. Мен бир шарҳимда ТошПИ талабалари блан бўлган суҳбатимдан бир шингил ёзиб юборган эдим. шундай экан , узоқда «зулмдан қочиб» яшаётган экансизлар, мамлакат ичида 5та 10 та кишининг ҳаракати нимага олиб келишини бир мулоҳаза қилиб кўринг, Нола қилишни ҳамма яхши кўради. Амалай ишга келганда эса жоннни ёки бола чақани ўйлаб қолади. Босмачилар билан бирга ўзбек халқи бутунлай ўлганини мен шу ўтган 20 йил ичида кўриб, кузатиб, мулоқатда бўлиб, жуда яхши тушуниб, тахлил қилиб шу хулосага келдим. Буни кексаликка йўйманг. Хали мен фикрлаш қобилиятидан узоқлашмаганман. Аллоҳ менга қанча умр берган бўлса, мени яратган ЯГОНА ЗОТДАН мени ЎЗИДАН ўзгага жисмноан, ақлан, руҳан, моддий ҳам муҳтож қилмаслигини сўраш блан бирга, тилимда ҳам, дилимда ҳам , қўлим блан (қаламим блан) ҳам бўлаётган ЖИХОДНИ тўхтатмаслигини кечаю кундуз сўрайман.
Айтингчи, ким мамлакат ичида тузумни ўзгаритиб, бирор халққа манфаат келтирадиган тузумни барпо этиши мумкин?! У шахс топилса ҳам, энди халқни эргаштираоладими?! Иқтисодни бир амаллаб, куч блан бироз тиклар ,аммо МАЪНАВИЙ БУ ЙЎҚОТИШНИ яқин 20 йил ичида тиклайоладими?! Бўлса айтинг, мен бироз, тинч, қолган умримни яшай, Ўйламанг, опа ҳам ўз тинчлиги учун яшаётган экан деб, шундай шахсни кўраолсам, янада ғайрат бланг бор кучимни сарфлаб жиходимни давом эттира олар эдим. Ҳақиқатни яширмайман, баъзида, мени қилаётган ишларим САРОБГА айланаётганлигини хис этаман, Баъзида эса кичкинагиниа натижасини кўрсам ,яна ғайратим ошади. ва ҳаракатдан тўхтамасликка ўзимни ундайман . Айтинг, НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК:!

 

Ушбу шарҳга жавоб:

Ҳурматли Шоира Йўлдошева,

Сизнинг «Нима қилмоқ керак?», деган нидоларингизни барчамиз яхши тушунамиз. Бу саволнинг жавоби аслида оддий: Биз инсонларни яхшиликка даъват қилишга масъулмиз. Қуръонда ҳам Ёсин сурасида аниқ айтилган: «Бизнинг вазифамиз очиқ (тушунарли) шаклда даъват қилишдир».

Бундай даъват илм, ҳикмат ва сабр билан бўлади. Сиз баъзан ишлатаётган сўкиш, қарғаш, лаънатлаш билан эмас. Натижада ишларнинг қандай тугалланиши Аллоҳнинг изнидадир. Биз эса ўзимизнинг вазифамизни қилишимиз керак ва уни қилишга ҳаракат қилаяпмиз ҳам. Ҳеч ким ватандан қочиб кетгани йўқ, аксинча Аллоҳ ризоси учун ҳижрат қилдик. Ҳеч ким ватан яхши бўлсин, кейин биз ҳам борамиз, деб ўтиргани йўқ. Аксинча кеча кундуз демай қўлимиздан келганича давъат ва сиёсий ишларни қилаяпмиз. Кучимиз етганича Аллоҳ берган илм ва имйон даражасида қилаяпмиз, деб ўйлаймиз. Демак, сизнинг ва кўпчиликнинг «Нима қилиш керак?», деган саволининг жавоби аввал ўзимиз яхши инсон, яхши мусулмон бўлиб, кейин қолганларни ҳам шу хислатларга чақиришимиз керак. Ўзбекистондаги режим ниҳоятда маккор ва ниҳоятда золим режимдир. Шунга қарамасдан биз қўлимиздан келганича Эркинлик ва Адолат йўлида яхшилик ва сабр билан ҳаракат қилишимиз керак. ЎХҲ мана шу мақсадда тузилган, ҳозир ҳаракатимиз кун сайин кучайиб бораётганини сезиб турибмиз. Сиз Ўзбекистонни бу ҳолдан олиб чиқадиган лидер кўрмаяпман, дебсиз. Бу сизнинг фикрингиз. Аммо биз раҳбаримиз Муҳаммад Солиҳ акага ишонамиз, у киши ўз ҳаёти билан, яъни ўзи ва оиласи кўрган зулм ва қийноқлар билан ҳамда илми, мусулмонлиги, эркинлик ва адолат учун толмас кураши билан ўзбек халқини ва давлатини бошқара олишини исботлаган, деб ўйлаймиз. Шундай экан, яхшиликка даъватни давом эттирайлик, аммо қарғиш, сўкиш ва лаънатлашни бас қилайлик. ЎХҲ сафларида бирлашайлик ва унинг раҳбари М. Солиҳни қўллаб қувватлайлик. Бу ҳақда Англиянинг собиқ элчиси Крейг Мюррей ҳам гапирди. Умидсиз бўлмайлик, чунки умидсизлик шайтондандир…

Ҳурмат билан

Намоз Нормўмин

ЎХҲ ММ аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси

14.05.2013