O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бир ўйлаб кўр, Каримов!

Бир ўйлаб кўр, Каримов!
208 views
13 September 2011 - 3:49

Кетдику Муборак бошини ушлаб
Ортидан кетдику Қаддофий ҳунграб
Навбати келдику Башарни бу кун
Навбатинг кеп қолар Каримов бир кун

Олдиндан шу ҳақда ўйламайсанми?
Панжараю каравотдан ҳеч қўрқмайсанми?
Аргентинага қочиб, қутуламан деб
Аллоҳ жазосидан ҳам қутуласанми?

Кўп бўлса 10 йиллик умринг бор ахир
Салгина бу ҳақда ўйламайсанми?
Ҳаётнинг мазмунин англамоқ учун
Бир оддий инсондек яшамайсанми?

Яшаб кўр, қўрқмагин ҳатто соянгдан
Ортингдан эргашган посбонларингдан
Умринг бўйи баттолдек яшаб сен бугун
Биргина яхшилик қилиб кўр,тез бўл!

Чунки вақтинг саноқли, ишонгил менга
Соатингни миллари чиқиллар сенга:
“Вақтинг,даври-давронинг тугаб бормоқда,
Тахтдан воз кеч, яшайман десанг осуда”!

Акс холда ҳаётинг қилгайсан хароб
Муборак каби сен бўлғайсан барбод
Қаддофий каби сен бўларсан сарсон
Башардек лаънатга қоларсан ҳар он!

———-
«Қиёмат кунида умрини нима билан ўтказгани, билимига нима қилгани, мулкини қаердан топиб, қаерга сарфлагани, ёшлигини нима билан ўтказгани ҳақида сўралмай туриб банданинг оёқлари ердан узилмайди» (Термизий, ҳадис № 2417).

Эшитдингми?

Эшитдингми Термизий ҳадисларини?
Қиёмат қойимда сўрашларини,
Умрингни қандайин ўтказганингни,
Олган билимларингни не қилганингни.

Мол-мулкни қаердан олганларингни,
Ва уларни неларга сарф қилганингни,
Ҳаммасин сўрашар экан во дариғ!
Ҳатто ёшлик чоғингда не қилганингни

Совуқ ернинг бағрида ётар экансан
Оёғинг заминдан узилмас экан
Арши аълога асло учмас экансан
Токи саволларга жавоб бермас экансан!

——-

Режимга ёқарсан ортидан юрсанг

Режимга ёқарсан ортидан юрсанг
Диктатор буюрган ишларни қилсанг
У сени суяр ва эркалар ҳар дам
Золимни осмону фалакка қўйсанг

Дўстлардан, иймондан юзингни бурсанг
Ёмонлик ишларинг айтгандек қилсанг
“От!” деса отсангу, “Ёт!” деса ётсанг
Режимга ёқарсан ортидан юрсанг

Эркингни, ўзингни сен пулга сотсанг
Дилингни поклигин дилингдан отсанг
Бегуноҳ инсонни золимга сотсанг
Режимга ёқарсан ортидан юрсанг

Унутма биродар, умрингдир бир сув
Оқади, кетади дарёдек бир зум
Изингдан қолади фақат бир номинг
Инсонга ёқарсан инсондек юрсанг

Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 13-сентябр

Ҳазратқул Худойберди, 2011 йил 13-сентябр