O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Блогерга ҳужум

Блогерга ҳужум
1,131 views
28 May 2021 - 15:02

Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни ёритиб борувчи блогерлар сони жуда камчиликни ташкил қилади.

Шулардан бири шубҳасиз кўпчиликка таниш бўлган ютуб тармоғидаги “Ko’zgu” канали асосчиси мустақил журналист ва блогер Абдуқодир Мўминовдир. Жорий йилнинг 26 май куни Эрк Партияси фоли Жаҳонгир Отажоннинг хонадонида бўлиб ўтган партиянинг фавқулотда йиғилишини ёритаркан Абдуқодир Мўминов ҳам ҳукумат томонидан ёлланган шаллақилар қурбони бўлди.

Ж.Отажон хонадонидан бостириб келган эркак ва аёллардан иборат шаллақилар гуруҳи тадбирни ёритаётган блогернинг қиймати 1500 АҚШ долларига тенг камерасини синдириб телефонларини отиб юборишган. Шу билан бирга блогерга енгил тан жароҳати ҳам етказилган.

А. Мўминов ўзининг facebook саҳифаси орқали берган баёнотида юқоридаги босқинчилик ҳолати юзасидан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилганини билдирган.

Бироонта сиёсий ёки бошқа мавзулар билан боғлиқ тадбирларни ёритаётган нейтрал журналистларга ҳатто уруш замонида ҳам даҳл қилинмаслиги халқаро қонунчилик нормасидир. Шу сабаб мухолифатдаги Эрк Партияси мустақил журналист ва блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган зўравонликни кескин қоралашини маълум қилади.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан блогернинг аризаси ўрганиб чиқилган ҳолда жавобгар шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ чора кўришини талаб қилади.

Эрк Демократик Партияси Жамоатчилик Бўлими