Божхона – коррупциянинг ўчоғи
Иш юзасидан Қозоғистонга ўтганимизда, божхона постидаги хорликларни кўрдик. Гўё ўтиб қайтувчиларнинг ҳеч бири божхоначилар наздида инсон эмасдек. Уларга қулга муомала қилгандек гапиради. Ўша ёқдан ишлаб қайтаётган , қўллари қаварган укам тенги йигит уйига деб ё бир ярим, ёки икки литр писта ёғи олган экан. Божхона қоидаларига мувофиқ ёғини яримини тўктиришди. Йўқ, йўқ ерга тўкмади, олғир одамлар ортиқча ёғ, порошок, шоколад.. каби махсулотларни худди пешона тери қилгандек бемалол хазм қилишга шай тураркан. Ана ўшалар идишига тўктириб олди.
Йигит қашқадарёдан экан, гази йўқ, свети йўқ, суви йўқ қишлоқ боласи шу арзимаган ёғни онасининг қора қозонига илинган эди… Бизнинг қонун посбонлари шу ярим литр ёғни ҳам назоратсиз қолдирмади!
Хўш энди битта саволим бор.
Эътибор берган бўлсангиз ўтган йилги, ундан олдинги йилларга қараганда бу йил жуда қаттиқ пиротехника воситаларининг сотилиши, отилиши кучайди.
Ярим литр ёғни тўктирган божхона посбонлари пиротехника воситаларини киришига йўл қўярмиди? Ёки ўзимизда ишлаб чиқиляптими?
Йўғе бизда фақат артел махсулотлари ишлаб чиқариладику.
Демак юртбошимизнинг қатор ислоҳатлари, қонун ва қарорлари, янги Ўзбекистонда фақат «божхона» чиларга даҳли йўқ эканда. Демак сиёсат улар учун бир тийин.
31- куни Чорсуга тушганимизда ҳай ҳай банғилоқлар сотилаётган эди. Бемалол, очиқ. Атрофда қўриқлаш хизмати вакиллари ҳам бор.
Божхона коррупцияни ўчоғи деган гумондаман.
Сиз нима дейсиз..?
Мадина Мўминова