Ўзбекистон қонунчилигида фуқаролар ҳукумат тизимидаги давлат ташкилотларига ва ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идороларига мурожаат килар эканлар, уларнинг аризалари конун асосида текшириб ҳал килиниши ва бу ҳақда уларга ёзма жавоб берилиши керак, деган ёзувларни ўқиш мумкин. «Нажот”»га мурожат қилаётган фуқароларнинг арзномоларида эса фуқароларнинг аризалари қонуний ҳал қилинмай қолиб кетаётганини кўриш мумкин. Бугунги кунда ҳаммамиз яхши биламизки, барча муомолар марказида инсон туради, инсон муамолари ҳал этилмас экан, бошқа муаммолар ўз ечимини топмайди.
Маҳалласининг 100 нафар фуқароси номидан “Нажот”га мурожаат қилган Хазорасп тумани “Наврўз” маҳалласи 8-бўлимида яшаётган Давронбек Хўжаев ( тел: +998941178146) ҳам 20 тага яқин хонадон истиқомат қиладиган маҳалла аҳли номидан кўплаб инстанцияларга мурожаат қилишига қарамасдан, арз-додини ҳеч ким тингламаётганини билдиради.
Мазкур аҳоли яшайдиган бўлим ҳудудидаги турар жой иморатларига қарама-қарши бўлган экин майдонларига 10 йилдан зиёд муддат давомида узлуксиз шоли экилиб келинаётганлиги ернинг экологик мувозанати бузилишига олиб келган. Ер ости сизот сувларининг юқори кўтарлиши натижасида аҳоли турар жойларига талофат етиб, уларнинг замини ботқоққа айланиб, қурилган уйлар пастга чўкиб, пахсалари айрилиб, ўз-ўзидан емрилиб, ўмраб кетмоқда. Томсорқа ерларида шўрланиб, боғ қилиш ўтқизлган дарахт ниҳоллари қуриб қолмоқда. Томорқаларда экин экиб, ҳосил олиб бўлмаяпти. Шу ерда истиқомат қилувчи аҳолини соғлиги ёмонлашмоқда, ёшлар орасида турли касаликлар келиб чиқмоқда, аҳоли соғлигини сақлаш учун кўплаган маблағ сарфламоқда.
Давронбек Хўжаевга кўра, шоли экилаётган майдонлар илгари кўп йиллар давомида вилоят солиқ тизимида ишлаган амалдор Ойбек Бобоевга тегишли экан. Ҳудуд аҳолиси бу бемаъниликни тўхтатиш хусусида Ойбек Бобоевга ва тегишли идораларга мурожаат қилган, аммо Ойбек Бобоев ўзгалар мулки барбод бўлишига бефарқлик билан қараб келмоқда. Амалдор шоли экиб, уни сотишдан тушаётган даромаддан бойликка эга бўлмоқда, оддий ҳалқ эса унинг шу қилмиши туфайли лойга булғанмоқда.
Ҳар йили Хоразм ерлари шўрланиб бораётгани, қурғоқчилик шароитида шолига кўп сув сарфланиши муаммоларни юзага келтираётгани туфайли ҳокимликлар томонидан шоли экилишини камайтириш юзасидан турли тадбирлар олиб борилади. Лекин бу тадбирлар Ойбек Бобоевга ўхшаган бадавлат амалдорларга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Халқнинг додини ким эшитаркин?
“Нажот” Хоразм вилояти экология қўмитаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, давлат санитария эпидемиология назорати маркази, қишлоқ хўжалиги саноат бошқармаси, шу соҳага масъул бўлган бошқа ташкилотлар ва хуқуқ-тартибот идоролари ҳамда Хазорасп туман прокуроридан мазкур муаммони бартараф қилишда кескин қонуний чоралар кўришни талаб қилади.
Хайитбой ЯҚУБОВ,
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси