O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бойсунда милициячиларни осиб кетишди

Бойсунда милициячиларни осиб кетишди
80 views
02 December 2012 - 9:07

2012 йил 30 ноябрь куни кечаси соати 23-00да   Бойсун тумани “Олмазор” кўчаси, биринчи тор кўча бурилишида, туман ИИБнинг ходимларидан икки кишини симёғочга осиб кетишган…

Милиция ходимларининг  устки кийим-бошлари ечиб олингач, яланғоч ҳолатда  тананинг олдги ва орқанги аврат аъзолари жисмоний куч ишлатиш натижасида ва зарбанинг қаттиқ урилганлиги туфайли моматолоқ қилинган… Ушбу зўравонлик юзасидан туман прокуратураси томонидан  “Жиноий иш” қўзғатилган. Аммо…

Бу зўравонлик ортида ким тургани ва қайси гуруҳ вакилларининг “қўли” борлиги турли ҳил миш-мишларни келтириб чиқармоқда. Кимнингдир нафратини қўзғатса, яна кимдир “Яхши қилибди. Баракка топсин! отасига минг раҳмат!” демоқда…

Ҳозирги кунда ИИБ ходимлари туман  марказий шифохонасига қарашли бўлган, “неотложка” бўлимига ётқизилган. Шифокорларнинг  сўзларига қараганда, “икки милиция ходимига нисбатан жисмоний куч ишлатиш натижасида ва зарбанинг зўрлик туфайли тананинг биронта аъзоси соғ-саломат қолмаган. уларнинг аҳволлари жуда ҳам оғир, улар “шок”  ҳолатидалар…”

Туман ҳокимияти ва прокуратура ходимлари  ишсиз фуқароларни рўйхатга олиш ва уларни моддий ва маънавий жиҳатдан кўмаклашиш чораларини кўришмоқда. Бироқ…қўшимча маблағни топиш ва уларнинг муаммоларини ечиш амри маҳол бўлмоқда…

Шу кеча-кундуз Бойсун туманида “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган.

Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист