O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бойсунда сохта “жиҳод”чилар яратилмоқда

Бойсунда сохта “жиҳод”чилар яратилмоқда
517 views
16 July 2021 - 8:43

2020 йилнинг апрель ойида Бойсун туманида яшовчи фуқаролардан 16 кишини Сурхондарё вилояти “Терроризимга Қарши Кураш Бўлими”дан  “Альфа” гуруҳи  қамоққа олишган эди. Улар орасида 15 дан 25 ёшгача бўлган ёш йигитлар ҳам бор эди.

Биз уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан суҳбатлар олиб бордик. Шу туманнинг “Косиблар” маҳалласида яшовчи Тоғаевлар хонадонида истиқомад қилувчи Озода опа билан суҳбатлашдик.

“Мен ўз уйимда иш юмишлари билан банд эдим, ҳеч гапдан-гап йўқ, тасодифан бир гуруҳ юзларига қора маска таққан, қора кийинган, қуролланган кишилар бостириб киришди. Мен уларнинг важоҳатидан қўрқиб кетдим ва тилим калимага келмай қолди. Шунда маҳалламиз раиси келиб, менинг юзимга сув сепди. Юрагим қинидан чиқиб кетгудай тез ура бошлади.

Маҳалла раисимиз менга  шундай тушунтирди: икки ўғлим Тошкентга иш билан кетганида қўл телефонларидан “Сурияга Жиҳод” номли видеони кўриб тураркан,  ИИБи ходимлари тутиб олиб кетишган, шу боис уйингизда тинтув ўтқазиб, суруштирув олиб бориш учун, келганларини айтди.

Мен ундан, “Тинтувми ёки суруштурувга келганми?” дедим.

“Альфа” гуруҳининг бир бошлиғи бор экан, жасадидан қўрқиб кетдим. У менга бақириб, ўғилларимнинг расмини кўрсатди: “мана шу иккала бола Сизнинг фарзандингизми?” деди.

Мен “Ҳа” деб бошимни қимирлатдим.

Шунда улар менинг уйимни остин-устин қилиб бир бошдан текширди. Аммо уймиздан ҳеч нарса чиқмади.

Шундан кейин, мен ва “Косиблар”маҳалласининг  раиси иштирокида “Далолатнома” тузилди. Мен “АКТ”га қўл қўйиб бердим. Лекин. Улар менга “Далолатнома”дан бир нусха беришлари керак эди. Афсуски, беришмади. Шу тинтувдан кейин, менинг мазам қочди. Шифохонда 15 кун ётиб даволаниб чиқдим. Орадан 1 ой ўтганидан кейин, иккита ўғлим Тошкентдан келишди. Шундан буён, ўғилларимни ишга юбормайман. Бу қанақанги жамият бўлдики, Тошкентга иш қидириб кетган азза-базза йигитларни қамаб, “сенлар жиҳодчисан! Сурияга кетиш ниятларинг бўлган” деб фарзандларимни ўлакса қилиб уришган. Ман  Сизга “Адолат”…” дейди Озода опа.

Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласида яшовчи яна бир фуқаро Эркин ака Абдураҳмоновнинг хонадонида бўлдик. У киши шундай ҳикоя қилади:

“Менинг учта ўғлим Россия давлатига ишлаб келган эди. Орадан 2-ҳафта ўтганидан кейин, улар Тошкент шаҳрида қурилаётган, “Тошкент сити”да ишлаш учун, кетишган эди. Бир ой ўттар-ўтмас, менинг уйимга Сурхондарё вилояти ИИБига қарашли,“Терроризим ва Экстеримизимга қарши курашиш бўлимидан иборат, 20 дан ортиқ қора “маска”ликлар бостириб кириб, уймизни тинтув қилишди. Уймиздан “Диний китоблар ва дисклар”ни  олиб кетишдилар. Бироқ. Китоблар ичида Ўзбекистон “Динний идора”си томонидан рўйҳатдан ўтган китоблар ва дисклар ҳам бор эди.   Ўзбекистондаги динний уламоларнинг панд насиҳатлари туширилган видео ёзувлар  бор эди. Шундан кейин,  улар мени Бойсун тумани ИИБига бир неча марта чақиришди. Менинг уйимдан чиққан китоблар ва дисклар хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳеч қандай ахамиятга эга эмас. Орган ходимлари ҳам менга тушунтиришди. Аммо. Уларнинг менга ва оиламга қилган тажовузи бир умрлик эсимда қолди.

Мен “шунга шунча воҳма қилиш керакмиди?” десам, “ака, Давлат Хавфсизлиги бизда биринчи ўринда туради” деди.

Мен унга, “Демак Давлатга ҳалқ керак эмас экан-да? Иккита муттаҳам, ҳаромхўр порахўрнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва унинг ҳавфсизлигини таъминлаш устун турар экан-да?…”дедим”.

Шундан кейин, Эркин ака Абдураҳмоновнинг иккита ўғлига жавоб беришдилар.

Бироқ, учинчи фарзандига жавоб бермай ҳозиргача судраб юришибди.

Шу ўринда савол туғилади. Тергов ишлари Ўзбекистон қонуннига кўра, неча йилгача чўзилиши мумкин?!

Инсонларнинг тақдири Ўзбекистонда ўйинчоқ-ми?!

Ким бу билан шуғилланади?

Биз шу икки оиланинг тақдири устида бош қотираяпмиз.

Бойсун туманида “Жиҳод”чи тамғаси билан қамалган ёш йигитларнинг ҳаёти қил устида турибди.

Бу икки ойила бошлиқлари Республика прокуратурасига мурожаат қилиб, ноҳақ қамалаётган ўз фарзандларининг ҳаётига бефарқ эмасликларини айтишмоқдалар.

Бу ерда Ҳақиқат борми?!

Фаҳриддин  Тиллаев

Инсон ҳуқуқ ҳимоячиси.