2013 йил 7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро Хожиқулов Илҳом Исмоил ўғлининг ўлик жасадини, ўзлари яшаётган хонадонга тегишли бўлган, “молхона”дан топиб олишган. Аниқланишича, Илҳом Ҳожиқулов ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди. Унинг яқин-қариндошларининг сўзига қараганда эса, “Илҳомнинг отаси Россияга ишга кетганидан сўнг, онаси билан ҳар куни жанжаллашиб, яқин синфдошини севиб қолгани. Ўша қизни олиб беришларини талаб қилган. Бечора онаизор ўғлининг бу “беъмани” саволига жавоб тополмай қийналганди. Оилада доим камчиликнинг кўплиги яъни, муаммонинг гирдобига қолгани оила аҳли кун кўриш учун аранг кунларни бошларидан ўтқазмоқда эди. Бу оила маҳаллада энг кам даромадли оилаларидан бири ҳисобланарди. Бебош ўғилнинг бу қилиғи, ҳаммадан ҳам ошиб тушди. Отаси ўғлининг бу, “маш-машаларидан” йироқ бўлишни ўйлаб, Россияга ишга қочиб кетганд эди. Энди эса, ўғлининг ўлим маросимига келиш учун ҳам, катта маблағ талаб қилинади. Унинг устига Россияга кетган отаси, Исмоил ака яқин-қариндош ва дўстларидан қарзга пул олиб Россияга ишга кетган эди. Энди бу ёғи нечи пулга тушади? Ёлғиз яратган Аллоҳ билади!”
Кейинги вақтларда айниқса мана шу сўнги, 10 йил давомида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида, “ўзининг жонига қасд қилиш” ёш йигит-қизлар орасида авжига чиққан. Бу воқеаларнинг асосий сабабчиларидан биттаси: Мамлакатда ишсизлик, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан оилаларнинг қийинчиликларга дуч келаётгани. Фуқаролар ўртасида тенгсизлик, турли ҳил касалликларнинг авж олиши. Оилада ва ҳаётда турмуш шароитлари оғир кечаётгани. Кам даромадли оилаларга берилаётган, оилик маошлари, “Маҳалла ҳайрия фуқаролари йиғини” томонидан талон-тарож қилинаётгани. 2-ёшдан ва 16 ёшларга берилаётган болалар нафақлари ҳамда кам даромадли оилаларга берилаётган маблағлар ўз эгаларига етиб бормаслиги. “Маҳалла” ва шаҳар ва туман Молия бўлимлари томонидан ўзлаштириш оқибатида шундай кўнгилсиз воқеалар содир этилмоқда десак хато бўлмайди. Айрим мутасадди раҳбарларнинг пораҳўрлиги, таниш-билишлик, сансоларлик кўпгина оилаларнинг яшаш шароитини берк кўчага киритиб қўймоқдалар. Натижада аҳоли ўртасида турли-ҳил иҳтиловларни келтириб чиқармоқда…
ЎХҲ хабар маркази