2003 йилдан буён қидирувда бўлган, 1971 йилда туғилган, Саъдуллаев Санжар Сулаймонович Россия Федерациясининг Москва шаҳрида мардикорлик билан тирикчилик қилиб юрган эди.
Бироқ…
2013 йилнинг 20 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Бойсун тумани Ат-Термизий кўчасида истеъқомат қилиб келаётган онасининг хонадонига ташриф буюрганини билган, Бойсун тумани ИИБ ходимлари, Саъдуллаев Санжар Сулаймоновични ИИБга олиб кетишган. Лекин 10 йил давомида ўз боласининг дарди ва аламига куйиб юрган онахон бу ҳолатни кўриб, фарзанди доғига чидолмай, ўша жойнинг ўзида миясига қон қуйилиб, жон берган. Онахоннинг ёши 65 эди.
Шундай қилиб, хонадоннинг қувончи узоққа чўзилмади. Ўзбек ҳалқида бир мақол бор. “Ҳурсандчилик ҳам, аза ҳам, бир кунда келади” деганлари шу бўлса керак…
Ферузбек.



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида