Ҳурсандов Тоҳир Самадович – 1966 йил 25 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ариқ-Усти” маҳалласи, Пиров кўчасида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта. Оилали, уч нафар фарзанди бор…
1999 йилнинг 26 октябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”нинг чиқарган хукмига кўра, Тоҳир Хурсандов Самадович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159- ва 244- моддалари билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. У шу йиллар давомида жазони ўташ учун, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қашқадарё вилоятининг Косон туманига қарашли қамоқхоналарда бўлган…
Куни-кеча унга нисбатан жазони ўтаб чиққанлиги тўғрисида, Олий суднинг тегишли қарори эълон қилинган бўлса-да, у озодликка чиқишдан бош тортди…
Тоҳир Ҳурсандовнинг яқин-қариндошларининг сўзига қараганда, “Мен Ўзбекистон ҳукуматини тан олмайман. Мен учун, Ўзбекистон бир тийинга қиммат…” деб айтганлиги учун ва ички қонун-қоидаларни бузганликда айбланиб, яна 5 йилга озодликдан маҳрум этилди…”.
Бойсунлик фермерга ҳаж зиёрати насиб этмади
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Қора-бўйин” маҳалласида яшовчи фуқаро, “Очил Саттор” фермер хўжалигининг раиси Очил Сатторов, 2012 йилнинг 7 октябрь куни Саудия Арабистонида ҳаж зиёратига бориш керак эди. Аммо…
“Мен Бойсун туман хокими Панжи Тангриев номига Макка шаҳридаги Аллоҳнинг уйи, Байтуллоҳни зиёрат қилиш мақсадида ариза бергандим. Туманимиз хокими Панжи Тангриев менинг номимни “ҳожилар рўйҳати”дан тушириб қолдирибди. Менинг жойимга эса, ювуқсиз, фитначи, фирибгар, пора билан қўлга тушиб, 12 йилга қамалиб чиққан, собиқ журналист Омон Шукуровни юборибди.
Мен туман хокими Панжи Тангриев билан учрашгани хокимиятга бордим, Панжи Тангриев мени кўриб, хокимиятнинг олдинги эшигидан кириб, орқа эшигидан қочиб кетди. Хокимнинг шахсий “Eppika” номли автомашинаси хокимият биноси олдида турган экан. Шайтон, “машинасини майда-майда қил!” деб юрагимга васваса солди. Мен “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ” деб ўзимни босдим.
Шундай қилиб, менга ҳаж зиёрати насиб этмади. Ҳар кечаю-кундуз дуо қилиб ўттирибман-ки, Эй, Аллоҳ менга ҳам, иншоллоҳ келаси йили ҳажга боришни насиб этгин! Золимларнинг жазосини Ўзинг бергин!” деб икки қўлим дуода…” дейди биз билан суҳбатлашган 78 ёшдаги отахон.
Ўзбекистонда наркотик моддаларни ким “курировать” қилади?
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилоятларидан бири бўлмиш, Сурхондарё вилояти Афғонистон, Туркманистон ва Тожикистон Республикалари билан чегарадошдир. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Тожикистон Республикасининг Регар шаҳрига энг яқин ҳудуд ҳисобланади. Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтаётган наркотиклар айнан мана шу чегара пости орқали олиб ўтилади. Бизга берилган маълумотга кўра, олиб ўтиладиган наркотиклар, “олинган ҳомашё”, сифатида “АКТ”лаштирилиб, Сурхондарё вилояти МҲҲ ходимлари томонидан бир жойга тўпланади. Худди шунингдек, Афғонистон Республикаси Термез шаҳрининг “Ҳайратон” чегара постидан қўлга олинган “ҳомашё”лар ҳам, маҳсус жойда сақланади. Қўлга олинган ҳомашёлар эса, ҳар ойнинг 15 числосида, яъни тун қоронғусида соати 02-00да Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига қарашли, “Дарбанд ЙПҲ” маскани орқали, Термез шаҳридаги харбий бўлимларга қарашли, зирҳланган автомашиналарда олиб ўтилади. Манбанинг яна бир маълумотига кўра, асосий ҳомашёлар, Қозоғистон орқали Россияга олиб кетилади. Ўзбекистон Республикаси бу наркотик моддаларни олиб ўтишда кўприк вазифасини ўтайди. Наркотик моддалар эса, Ўзбекистон учун, қурол-яроғ асосида “обмен” вазифасини ўтайди…
Машрабжон Гадоев