2012 йил 9 июль куни кеч соати 17-00да Ўзбекистон “ЭРК” Демократик партияси Марказий кенгаш аъзоси Фахриддин Тиллаев, “Ўзбекистон –Темир йўллар”ига қарашли ,“Бойсун”-темир йўллар вокзалида ҳибсга олинди. Фуқаро Ф.Тиллаев, “Термез-Тошкент” йўналиши бўйича қатнаётган №271-сонли поезднинг 1 вагон, 29 места бўйича чипта сотиб олган эди…
Ф.Тиллаевни Бойсун туман прокуратурасининг терговчиси Боҳодир Музаффаров, туман МҲҲининг раҳбари “Фахриддин” исимли шаҳс ва туман ИИБининг маъсул ходими Нодир Шоимқуловлар туман прокурори Шуҳрат Мавлоновнинг хонасига келтиришган. Туман прокурори Ш.Мавлонов фуқаро Ф.Тиллаевга “Тошкент шаҳрига нима мақсадда кетмоқдасиз? У ерда нима ишлар билан шуғулланмоқдасиз? каби саволлар билан суруштирув ишларини олиб боришган. Фуқаро Ф.Тиллаев Тошкент шаҳрида уй-жойини доимий равишда“прописка” қилдириш мақсади борлигини айтган. “Сизда ўша айтилган гапларингизни исботловчи хужжатлар борми?” деб туман прокурори савол берган. Ф.Тиллаев ўз билан олиб юрган Тошкент шаҳридаги уй-жой хужжатларини туман прокурорига кўрсатган. Худди ўша жойнинг ўзида Ф.Тиллаевга тегишли бўлган “дипломат” туман ИИБининг маъсул ходими Нодир Шоимқулов томонидан тинтув қилинган. Тинтув давомида ҳақиқатдан ҳам Ф.Тиллаевга тегишли бўлган уй-жой хужжатлари борлиги аниқланган. Туман МҲҲининг маъсул ходими, “Фахриддин” исимли шаҳс фуқаро Ф.Тиллаевга бир нечта савол билан мурожжат қилган. Унинг саволи қўйидагича бўлган. “Бизнинг “опер работник” ларинг бизга берган маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида муҳолифат аъзолари иштирокида, “Ўзбекистондаги муваққат ҳукуматни тинч йўл билан алмаштириш…” намойиш акцияси ўтқазилади”деган “версия”лар мавжуд” шунга Сизнинг иштирок этишлигингиз тўғрисида маълумотлар бизга келиб тушган…” Фуқаро Ф.Тиллаев “Сиз айтган ўша, “версия” қанчалик ҳақиқатга яқин? Билсак бўлад-ми?”деб айтган саволига туман МҲҲи лол-лим демаган. Шундан сўнг, фуқаро Ф.Тиллаев туман прокурорига, “нимага асосланиб мени туман прокуратурасига олиб келгансизлар? деб айтган саволларига туман прокурори Ш.Мавлонов, терговчи Б.Музаффаровни чақиртириб, “ фуқаро Ф.Тиллаевдан “тушунтириш хати” олишларини сўраган. Фуқаро Ф.Тиллаев “мен Адвокат талаб қиламан ва ҳеч қанақанги “тушунтириш хати” ёзиб бермайман” деган. Шундан сўнг, фуқаро Ф.Тиллаев орадан 3 соат ўтгандан сўнг, туман прокуратурасининг биносидан чиқариб юборилган…
Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтамоқчимиз Сиз азиз муштарийларимизга. 2009 йилнинг декабрь ойида фуқаро Ф.Тиллаев, “Тошкент-Бойсун” йўналиши бўйича қатнайдиган автобус “Дарбанд ЙПҲ” масканинг ходимлари томонидан тўҳтатилиб, фуқаро Ф.Тиллаевни “ИИБнинг ходимларига бўйсинмаганлиги учун” , 3 сутка қамоқ жазоси тайинланган эди. Худди шунингдек ,2011 йилнинг 6 декабрь куни Бойсун тумани прокуратурасининг биноси олдида фуқаро Ф.Тиллаев пикет уюштирганли учун, Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 194 моддаси 1-қисми билан айблаб, яъни “ИИБининг талабларига бўйсинмаганлиги учун” 5 сутка оғирроқ қамоқ жазоси тайинланган эди…
Шу ўринда савол туғилади. Хўш, “ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ” деб юритилаётган жамият, нега ўз фуқароларидан бунчалик ҳам қўрқишади?!
Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист.